Амазон дарёси ёки Амазонка (португалча: Рио Амазонас) — Жанубий Америкадаги дарё, серсувлиги ва ҳавзаси майдонининг катталиги жиҳатидан дунёда биринчи ўринда, узунлиги жиҳатидан (6,4 минг км, Укаяли ирмоғи билан тахминан 7 минг км) Нил дарёсидан кейин иккинчи ўринда туради. Амазон 7180 минг км² майдондан сув йиғади. Асосий ирмоғи — Маранон. Шарқий Кордилера тоғ тизмасини кесиб ўтгандан кейин Амазонка пасттекислигига чиқади ва Укаяли дарёси билан қўшилиб Амазонни ҳосил қилади. Амазонга тахминан 500 ирмоқ қуйилади, кўпчилиги йирик дарё ҳисобланади. Ўнг томондан Укаяли, Журуа, Мадейра, Тапажос, Шингу, чапдан — Иса, Япура, Риу-Негру дарёлари қўшилиб кенгая боради, ўрта оқимида 5 км, денгизга қуйилиш олдида 80-150 км гача кенгаяди. Амазоннинг чуқурлиги ўрта оқимида тахминан 70 м, қуйилиш жойида 15-45 м. Дарё доим серсув, май, июн ойларида дарё сатҳи баландлашади. Амазон йил давомида ўз ҳавзасидан 1 млрд. тонна лойка оқизиб келади. Ўртача сув сарфи 220 минг м³/сек. Алинг ирмоқларида йирик виктория-ре-гия ўсимлиги ўсади, сув ҳайвонларидан ламантинлар, делфинлар, сув чўчқалари яшайди. 2000 балиқ тури бор. Амазон кемалар қатнай оладиган қисмининг уз. 4300 км. Манаус шаҳригача (океандан 1690 км) йирик океан кемалари қатнайди. Асосий портлари: Икитос, Манаус, Обидус, Санта-рел, Белен[1].

Амазон дарёси
португалча: Рио Амазонас
Тавсиф
Узунлиги 6 400
Сув сарфи 209 000 м³/с (Қуйилиш жойи)
Сув оқими
Бошланиши Анд тоғлари
 · Бошланиш жойи Невадо Мисми
 · Баландлиги 110 м
Қуйилиши Атлантика океани
 · Баландлиги 0 м
Жойлашуви
Amazon daryosining havzasi
Амазон дарёсининг ҳавзаси
Давлат
Амазон дарёсидаги сузувчи қишлоқ, Икитос

Ҳаволалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил