Андижон — Ўзбекистоннинг Андижон вилоятида жойлашган шаҳар. Вилоятнинг маъмурий, иқтисодий ва маданий маркази. Ўзбекистоннинг йирик индустриал шаҳарларидан бири. Шаҳар Фарғона водийсининг шарқий қисмида, Андижонсой ёқасида, денгиз сатҳидан 450 м баландликда жойлашган. Июлда ўртача ҳарорат 27— 28 °C, январ ойида эса — 3 °C. Аҳолиси 333,4 минг киши (2000). Майдони 74,3 км2. Андижон шаҳри шимоли-ғарбдан Олтинкўл тумани, ғарбдан Булоқбоши тумани ва жануби-шарқдан Андижон тумани билан чегарадош.

Андижон
вилоят маркази
40°42′0″Н 72°21′0″Э / 40.70000°Н 72.35000°Э / 40.70000; 72.35000
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Андижон вилояти
Ҳукумат
Ғофуржон Абдураҳмонов
Асос солинган 1876-йилда
Илк эслатилиши ИХ
Аввалги номлари Андукон, Андигон
Майдон 76 км2 (29 кв ми)
Иқлим тури Июлнинг ўртача ҳарорати 27-28, январники — 3 даража
Расмий тил(лар)и ўзбек тили
Аҳолиси
 (2023-йил)
468 100
Зичлиги 5750 киши/км2
Миллий таркиб ўзбеклар
Конфессиявий таркиб мусулмонлар
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди +998 74
Почта индекс(лар)и 170100
Автомобил коди 60-69
AndijonAndijon shahri xaritada
AndijonAndijon shahri
АндижонАндижон шаҳри

Тарихи

Этимологияси

Шаҳар топономияси ҳақида турли тадқиқодлар, турли хил фикрлар илгари сурилади. Масалан, баъзи манбаларда бу ном „анди“, „азоқ“ уруғлари номидан олинган дейилса, ҳозирги кунда кўплаб олимлар „Андижон“ номи сўғдча „адоқ“, яъни „якун“, „охир“ ва „кон“ — „ариқ“, „сой“ сўзларининг бирлашувидан келиб чиққан деб ҳисоблайди. Бунда „Адоқкон“ сўзи „Сойнинг бўйида жойлашган ер“ маъносини англатади. Бундай фараз ҳозир ўз тасдиғини топиб бормоқда, чунки Андижон шаҳри ҳақиқатдан ҳам Андижонсой ёқасида, қадимги Оқбўйра сойи охирида жойлашган.

Ўрта асрларда

Андижоннинг Арк қисмида (ҳозирги Бобур маҳалласи) ва Шаҳристонда олиб борилган археологик қазишмалар натижасида ВИИ — ВИИИ асрларга оид буюмларнинг топилиши унинг Ўрта Осиёдаги кўҳна шаҳарлардан бири эканлигини тасдиқлайди. Ўрта асрларда шаҳар Арки мудофаа деворлари билан ўраб олинган. Араб халифалиги даврида шаҳар Андукон деб аталган. Андижон сўзи илк бор ёзма манбаларда Х аср араб сайёҳлари Ибн Ҳавқал ва Муқаддасий асарларида Андукон шаклида қайд этилган. ХИ асрда шаҳар Қорахонийлар ҳукмронлиги остига ўтади. Шаҳар ХИ —ХИИ асрларда Фарғона водийсининг йирик савдо ва ҳунармандчилик марказига айлантирилган. Андижон шаҳри мўғуллар истилоси даврида вайрон этилган, манбаларда қайд этилишича, ХИИИ аср охирларида мўғул хонлари Тува ва Хайду томонидан шаҳар қайта тикланган. ХИВ асрнинг 70-йилларида Фарғона водийси билан бирга Амир Темур давлати таркибига кирган. ХВ асрнинг 2-ярмидан Темурийлар давлатига қарашли Фарғона вилоятининг пойтахти бўлган. Шаҳарда, айниқса, Умаршайх Мирзо ва унинг ўғли Заҳириддин Муҳаммад Бобур даврида хўжалик, фан ва маданият соҳалари ривож топган.

„Ошлиғи вофир, меваси фаровон, қовун ва узуми яхши бўлур. Қовун маҳалида полиз бошида қовун сотмоқ расм эмас… Андижон ношпотисидан яхшироқ ношпоти бўлмас. Мовароуннаҳрда Самарқанд ва Кеш (ҳозирги Шаҳрисабз) қўрғонидин сўнгра мундин улуғроқ қўрғон йўқтур. Уч дарвозаси бор… Тўққиз тарнов сув кирар. Бу ажабдурким бир ердан ҳам чиқмас… Эли турқдур“….

1504-йилдан Андижон шайбонийлар қўл остига ўтади. 1710-йилда Қўқон хонлиги таркибига киради ва Россия Қўқон хонлигини бутунлай босиб олгунига қадар (1876-йилгача) Андижон беклигининг қароргоҳи вазифасини бажаради[1].

Шаҳарда маҳаллий аҳолидан ташқари Шарқий Туркистон (Синсзян)дан келган аҳоли ҳам истиқомат қилган. Шаҳар ўзининг ҳунармандчилик узумчилик буюмлари, ип ва ипак газламалари билан шуҳрат қозонган. Ҳозирги кунда Андижоннинг девзира ошлари дунёга машҳурдир.

ХИХ асрдаги даҳалар

ХИХ аср ўрталарида Андижон 4 даҳага бўлинган эди. Ҳар бир даҳанинг қозиси, мингбошиси бўлган. Даҳаларнинг ўзи ҳам оқсоқол бошқарадиган маҳаллаларга бўлинган. 1877-йилда шаҳарга қўшни Хоқон (Хақан) қишлоғи аҳолиси кўчирилиб, ўрнида рус босқинчилари учун янги шаҳар қурила бошланади. Шаҳар Россия билан темир йўл орқали боғлангач (1899), қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлайдиган дастлабки саноат корхоналари вужудга келади.

Россия империясининг бир қисми сифатида

1875-йил октябр ойида Андижон генерал А. Троцкий қўшинлари томонидан босиб олинади. 1876-йил январида эса генерал М. Скобелев қўшинлари томонидан ишғол қилинади ва Россия империясининг бир қисмига айлантирилади.

Тумандаги играция ҳаракати

1893—1898-йилларда Андижон уездида Туркистоннинг қолган қисмидан фарқли равишда Россия империясининг Европадаги қисмидан келган муҳожирлари учун расман ер ажратилган.

Маҳаллий аҳолининг кўплиги ва бўш ерларнинг йўқлиги сабабли Туркистонда норасмий равишда истиқомат қилувчи кўчманчилар ўз ватанларига қайтариб юборилган.

Андижон уездига кўчманчилар Россия империясининг турли вилоятларидан, шу жумладан, Харков, Киев, Полтава, Донецк вилояти, Екатеринослав, Саратов, Самара, Воронеж, Тула, Астрахан, Курск, Ставропол, Оренбург, Сибир, Шимолий Россия ва Кавказдан келган[2].

Шаҳарга кўчириб келинган аҳолининг асосий қисми руслар бўлган, чунки „Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги Низом“га кўра, фақат „давлатнинг қишлоқ аҳолисига мансуб христиан динига эътиқод қилувчи рус фуқаролари“ нотинч мамлакатдан хавфсиз ҳудудларга кўчиришга рухсат берилган[3].

Биргаликдаги бошқарув ва тажриба алмашиш

Туркистоннинг деярли барча рус аҳоли пунктлари Андижон туманининг шимолий, шимоли-шарқий ва шарқий тоғ этакларида: Бозорқўрғон, Мингтюбинск, Жалолобод, Кўгарт, Ўзган, Ясси, Бариш волостларида жойлашган.

Кўчманчиларнинг яна бир қисми Ўш туманининг Маняк ва Қурбаш волостларига жойлаштирилади, чунки бу ерда қишлоқ хўжалиги шароитлари рус ва украин деҳқонларига таниш шароитларга ўхшаб кетарди.

Кўчманчи аҳоли учун ажратилган ернинг энг катта қисми Андижоннинг чекка қисмида бўлиб, у ерда Рус қишлоғи (280 та хонадон, 1974-йилгача мавжуд бўлган), Москва ва Покровское посёлкалари ташкил этилган. Улар биринчи марта катта ҳажмдаги донли экинлар майдонларини кенгатира бошлайдилар, бу эса кейинчалик водий аҳолисининг катта қисмини буғдой ва дон билан таъминлашга хизмат қилади.

Шунингдек, маҳаллий аҳоли руслардан ерга ишлов беришни яхшилаш усулларини ҳам ўрганган, бу эса экинларнинг кўпайишига, қишда чорва молларини парвариш қилиш ва асаларичиликнинг ривожланишига катта ёрдам берган. Андижон туманида ва Туркистонда картошка, оқ карам ва гулкарам, помидор, қанд лавлаги, сули каби экинлар пайдо бўла бошлайди. Майин жунли қўйчилик ҳам маҳаллий аҳоли орасида ривожлана бошлайди.

Умуман олганда, руслар ва маҳаллий аҳоли бир-биридан қишлоқ хўжалигида муҳим ҳисобланадиган кўплаб нарсаларни ўрганишади, руслар ўзлари билган нарсаларни маҳаллий аҳолига ўргатиш мобайнида ўзлари ҳам улардан суғориш, боғдорчилик ва узумчилик соҳасидаги билимларни эгаллаб олишади.

Қўзғолон

1898-йил Андижонда подшо ҳукумати маъмурларининг зулмига қарши Дукчи Эшон — Муҳаммадали халфа Собир ўғли раҳбарлигида халқ қўзғолони бўлиб ўтади. Қўзғолон ниҳоятда шафқацизлик билан бостирилади, кўплаб бегуноҳ одамлар ўлдирилади, қўзғолон ташкилотчилари қатл этилади. 1916-йил Андижон меҳнаткашлари подшо ҳукуматининг мардикорликка олиш сиёсатига қарши халқ қўзғолонида фаол қатнашишади. Шунингдек, Совет руслари кириб келган пайта ҳам Дукчи Эшон белини маҳкам боғлаб уларга қарши турган.

Зилзила

Андижон шаҳри кучли сейсмик зонада жойлашган бўлиб, 1902-йил 16-декабрда ҳудудда 9 балли зилзила кузатилади, маҳаллий аҳоли уйлари эса бутунлай вайрон бўлади.

Саноати

Қўқон хони ўғлининг саройи. Андижон.

Шаҳарда 48 та замонавий йирик саноат корхоналари, 63 та қурилиш ташкилотлари ва маҳаллий саноат корхоналари фаолият юритади. „Андижонмаш“, „Андижонирмаш“ каби аксиядорлик жамиятлари пахта заводлари учун ускуналар, қишлоқ хўжалиги машиналари эҳтиёж қисмлари, насослар, универсал юклагичлар, айланма плуглар, ногиронлар учун аравачалар ва бошқа анжомларни ишлаб чиқаради. Андижонда ишлаб чиқарилган дизел ва насослар, универсал юклагичлар бошқа мамлакатларга ҳам экспорт қилинади. Андижон корхоналари электроника („Электродвигател“, „Электроаппарат“ аксиядорлик жамиятлари) машиналари ҳам ишлаб чиқаради. „Биокимё“ заводида этил спирти тайёрланади. Шаҳарда, шунингдек, тикувчилик ва поябзал фабикалари ҳам мавжуд. Маҳаллий саноат корхоналари поябзал, безакли газлама, мебел ва уй-рўзғор буюмлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Андижонда озиқ-овқат саноатининг барча тармоқлари яхши ривожланган.

Шаҳарда 50 та қўшма корхоналар мавжуд (АҚШ, Хитой, Буюк Британия, Россия, Италия, Қирғизистон ва бошқалар билан ҳамкорликда). Улардан 5 таси „ЎзДЕУавто“ қўшма корхонасига автомобиллар учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқаради. Ҳозир [ГМ Узбекистан] Шаҳарда йилдан-йилга янги қўшма корхоналар ишга туширилиб, замонавий ва экспорт қилинадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда.

Андижонда 3000 тага яқин кичик ва ўрта бизнес суб’ектлари, 7000 дан зиёд хусусий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар бор.

1913-ёлдаги Андижон кўчаларидан бири.

Меъморчилик

Мустақиллик йилларида шаҳарда бунёдкорлик ишлари янада ривожланди. Андижон вилояти ҳокимияти биноси олдида шаҳарнинг марказий майдони бунёд этилиб, бинога Бобур номи берилади (1991) ва унинг от миниб турган ҳайкали Янги Бозор ҳудудида ўрнатилади.[Эски шаҳар] Майдон атрофида эса Охунбобоев номидаги вилоят театр биноси, Бобур номидаги вилоят кутубхонаси, Аббос Бакиров номидаги кинотеатр, Андижон тиббиёт институтининг бош биноси жойлашган.

Шаҳар марказидан ўтган энг катта кўча — Алишер Навоий шоҳ кўчасидир. Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи 1999—2000-йилларда қайта таъмирланиб, шарқона шаклда „Арк“ дарвозаси бунёд этилади. Боғ ичида рамзий бургутга уйғунлаштириб қурилган томоша иншооти — амфитеатр ниҳоятда маҳобатли кўринишга эга. Эндиликда вилоят ва шаҳарнинг энг катта тантаналари айнан шу ерда ўтказилади. Шаҳарда кейинги йилларда замонавий меъморчилик анъаналарида қурилган теннис корти, „Наврўз“ стадиони, аэропортдаги депутатларни кутиб олиш ва жўнатиш зали, „Автотеххизмат“, Чўлпон боғи, Марказий банк вилоят бош бошқармаси, „Асакабанк“ шаҳар молия бўлими биноси, республика шошилинч тиббий ёрдам маркази бўлими бинолари, Андижон тиббиёт институти, 4 та касб-ҳунар коллежи, академик лицейлар, „Беэлине“ қўшма корхонаси, кўп қаватли турар-жой бинолари, кўплаб супермаркет ва савдо шохобчалари бунёд этилган. Шаҳарда 25 та транспорт ва 5 та алоқа корхоналари, 10 та коммунал ташкилотлари ҳам аҳолига сифатли хизмат кўрсатади.

Иқлими

Андижон шаҳри иқлими — субтропик ички континентал иқлим ҳисобланади[4].

Андижон (норма 1981—2010-йиллар) иқлими
Кўрсаткич Ян Фев Март Апр Май Июн Июл Авг Сен Окт Ной Дек Йил
Ўртача ҳарорат, °C 2,0 1,3 7,9 16,2 20,9 25,4 26,7 24,8 20,0 12,9 5,1 2,6 13,6
Ёғингарчилик меъёри, мм 29 34 37 30 20 7 5 2 3 26 19 23 232
Манба: [5]

Серҳосил тупроқлар, иссиқлик ва қуёш нурининг яхшилиги, узоқ муддатли илиқ давр (йилига 210 кун атрофида) шаҳар атрофида термофил экинлар — пахта, тут, ситрус ва бошқа субтропик экинларни етиштиришга ёрдам беради.

Андижон шаҳри атрофи ёзда қор чўққилари билан қопланган Помир ва Тян-Шан тоғлари билан ўралган, уларнинг этаги, пастки қисми эса ёнғоқ ва игнабаргли ўрмонлар билан қопланган.

Қиш одатда юмшоқ ва қисқа бўлади. Шамоллар водийнинг ғарбий қисмларига қараганда заифроқ — ўртача 5 м/с тезликда эсади ва ўртача йиллик ёғингарчилик миқдори йилига 232 мм ни ташкил қилади. Ёзда Ўрта Осиёга нисбатан иссиқлик даражаси бироз паст.

Аҳолиси

Андижон — аҳоли сони жиҳатидан мамлакат шаҳарлари орасида 4-ўринда туради. 2023-йил 1-январ ҳолатига кўра, аҳолиси 468 100 кишини ташкил қилади.

Йил 1897 1939 1959 1970 1979 1989 1991 1999 2000 2013 2020 2023
Аҳоли (киши) 60 000 110 000 170 000 200 000 250 000 370 000 300 000 380 000 390 000[6] 400 000 441 700 468 100

СССР парчаланиб кетгунга қадар Андижон шаҳри аҳолисининг 75% дан кўпини 120 та миллат ва элат вакиллари ташкил этган, шунинг учун ҳам шаҳарни ҳақли равишда халқаро дўстлик шаҳри деб аташ мумкин.

Аҳолининг энг кўп қисмини фоиз жиҳатидан руслар, украинлар, беларуслар, татарлар, бошқирлар, яҳудийлар, арманлар, грузинлар, корейслар, немислар, поляклар, юнонлар, молдованлар, қирғизлар ва бошқа миллатлар ташкил этган.

СССР парчаланиб кетгандан кейин шаҳар аҳолисини, асосан, ўзбеклар (69%), шунингдек, қирғизлар, арманлар, украинлар, беларуслар, татарлар, корейслар, тожиклар, яҳудийлар, уйғурлар, бошқирлар, юнонлар, форслар, молдованлар, грузинлар ва бошқалар ташкил қилади.

Транспорти

Андижон шаҳрида жамоат транспорти унчалик яхши ривожланмаган. Собиқ СССР даврида ташкил қилинган транспорт тизими кейинcалик бекор қилинган. Турли йилларда жамоат транспортига бўлган эҳтиёт сабабли тизим қайтадан ташкил қилинган. 1, 3, 8, 10 рақамли маршрутлар йўлга қўйилган. 2015-йил Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти И. А. Каримов ташаббуси билан 24 йўналишли автобус қатнови йўлга қўйилади. Бир муддат фаолият олиб борган ушбу автобус кейинчалик тўхтатилади. Шаҳар марказида 7, 14, 55, 77 рақамли автобуслар қатнови мавжуд. 2022-йилга келиб президент Ш. М. Мирзиёев топшириғи билан Андижон жамоат транспорт тизимига эътибор қаратилади, шаҳарда Алпомиш мероси МЧЖ ташкил этилади. Ҳозир мазкур МЧЖ да 1, 24, 75, 222, 394 рақамли замонавий автобуслар аҳолига сифатли хизмат кўрсатмоқда. Йўл ҳаққи 2000 сўм (2023)

Фарғона водийсида жойлашган Поп, Қўқон, Марғилон ва Андижон шаҳарларини пойтахт Тошкент билан боғловчи тезкор электропоезд ташкил этилган ва 19.2 км узунликдаги Ангрен-Поп темир йўли бунёд этилган (2016). Мазкур электропоездлар учун чипта айни вақатда нархлари 140 280 сўмдан бошланади.

Ҳокимлар

  1. Нурилло Алимов — 2005—2015 йилларда[7]
  2. Дилмурод Рахматуллаев — 2016—2019 йилларда.
  3. Баҳром Ҳайдаров — 2019-2022-йилларда.
  4. Ғофуржон Абдурахмонов (2022—бугунгача)

Манбалар

  1. ↑ В. В. БАРТОЛД О НАЦИОНАЛНОМ РАЗМЕЖЕВАНИИ В СРЕДНЕЙ АЗИИ
  2. ↑ (ЦГИА, ф. 7, оп. 1, д. 110, л. 4—7; ф. 1, оп. 11, д. 573, л. 92—94; 246, с. 108; 154).
  3. ↑ (ЦГИА, ф. 1, оп. 11, д. 573, л. 92—94).
  4. ↑ Хромов С.П., Петросянц М.А.. Метеорология и климатология: учебник. 7-е издание. Москва: Издательство МГУ, Наука, 2006 — 582 (514)-бет. ИСБН 5-211-05207-2. 
  5. ↑ Гидрометцентр России.
  6. ↑ Андижанский городской хакимият (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-09-28 санасида архивланган)
  7. ↑ Бивший глава Андижана Алимов отправлен за решетку на 18 лет | ЦентрАзия