Birlashgan Arab Amirliklari
Бирлашган Араб Амирликлари (БАА; арабча: اَلْإِمَارَات الْعَرَبِيَة الْمُتَحِدَة ) — Ғарбий Осиёдаги (Яқин Шарқдаги) давлат. У Арабистон яриморолининг шарқий учида жойлашган ва Уммон ва Саудия Арабистони билан чегарадош, Форс кўрфазида Қатар ва Эрон билан денгиз чегарасига эга. Абу-Даби мамлакатнинг пойтахти, энг кўп аҳолиси бўлган Дубай эса халқаро марказ ҳисобланади. БМТ аъзоси. Давлатни бошқариш шакли мутлоқ монархия. Майдон 82,880 км². Миллий пул бирлиги — дирҳам (АЭД). Расмий дин — ислом. Мусулмонлар — 96 %, бошқалар — 4%.
Бирлашган Араб Амирликлари الإمارات العربيّة المتّحدة Ал-Имāрāт ал-Арабийяҳ ал-Муттаḥидаҳ | |
|---|---|
| Шиор: Йўқ | |
|
Мадҳия: عيشي بلادي (Īšий Билāдī) | |
|
| |
| Пойтахт | Абу Даби |
| Расмий тил(лар) | Араб тили |
| Ҳукумат | Мутлақ монархия |
| Муҳаммад бин Зоид-ал Наҳаён | |
| Шеикҳ Моҳаммед бин Рашид Ал Мактоум | |
| Мустақиллик (Бирлашган Қироллигидан) | |
• Сана |
2-декабр 1971 |
| Майдон | |
• Бутун |
82,880 км2 (115-ўрин) |
• Сув (%) |
аҳамияциз |
| Аҳоли | |
• 2012-йилги рўйхат |
5,0 млн киши (119-ўрин) |
| • Зичлик | 99/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2012-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$384,196 мил. (30-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$71 637,554 |
| Пул бирлиги | БАА Дирҳам (АЭД) |
| Вақт минтақаси | УТC+4 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC+4 |
| Қисқартма | ТC |
| Телефон префикси | 971 |
| Интернет домени |
.аэ امارات. |
|
| |
Аҳолиси

БАА аҳолиси — 5,1 млн киши (2010). Этник таркиби: араблар — 20 %, араб оламидан ташқаридаги ҳудудлар, яъни Европа, Ҳиндистон ва Жануби-Шарқий Осиё давлатларидан — 80 %. Аҳолининг 33 %и аёллар, 67 %и эркаклар.
Тил

Расмий тили араб тили, бундан ташқари инглиз, ҳинд, урду ва форс тилларидан ҳам фойдаланилади. Сўнги йилларда Дубайга рус туристлар ташрифи кўплиги сабабли меҳмонхоналарда ишчилар рус тилларида ҳам суҳбатлашмоқдалар[1].
География
БАА Форс ва Омон кўрфазида Араб ярим оролининг шарқий қисмида жойлашган. Саудия Арабистони Қироллиги, Қатар ва Омон Султонлиги билан чегарадош. БАА 7 та амирлик (хонлик) дан иборат: Абу-Дҳаби, Ажман, Дубай, Рас Ал-Ҳайма, Фужейра, Ум Ал-Қувайн, Шаржа[2].
Асосий жойлар
Дубай (бу ер жуда қизиқарли саноатлашган дам олиш жойи: аквапарк, ҳайвонот боғи, Дубай тарихий музейи, мамлакатдаги энг катта савдо маркази мавжуд), Шаржа, Рас Ал-Ҳайма, Абу-Дҳаби, Фужейра, Ум Ал-Қувайн. Асосий туристлик марказлари: Абу-Дҳаби, Ажман, Жумейра, Дубай, Рас Ал-Ҳайма, Фужейра, Ум Ал-Қуваин, Шаржа.[3]
Иш вақти
Одатий иш куни икки мавсумда 8 соат: эрталабдан 13:00 гача ва 16:00 дан кечгача. Пайшанба — қисқа кун, жума — дам олиш куни.[3]
Байрам ва дам олиш кунлар
- 2-декабр (Мустақиллик куни);
- 1-январ (Янги йил);
- 6-август — Заид шайхликка қабул қилинган кун.
Диний байрамлар
- Ийд Ал-Фитр — Рамазон тугагандан сўнг;
- Ийд Ал-Адха — мусулмонларнинг қурбонлик байрами;
- Мусулмон календари бўйича янги йил;
Иқтисодиёти
БАА ЯИМнинг ўсиши 2010-йилга нисбатан 3,2 %, Инфляциянинг тушиши эса 1 %. БАА иқтисодий ўсиши 2010-йилда 3,2 %, унинг катта қисми нефт бўлмаган секторлардан, инфляциянинг тушиши 1 % кутилмоқда — дейди Давлат Иқтисодиёт Вазири. ЯИМнинг ўсишида 71 % нефциз махсулотларга тўғри келади, 2008-йилда бу кўрсаткич 66,5 % эди, — дейди Султан бин Саид Ал Мансурий. Савдо ташкилотлари ОПЕC ва WТО. Асосий импорт ҳамкорлари: Хитой 12,9 %, Ҳиндистон 12 %, АҚСҲ 8,6 %, Япония 6 %, Туркия 4,4 %, Италия 4,2 %. Қарзи: $128,6 миллион (2009-йил декабр маълумоти), Давлат қарзи 47,2 %, Зарари $54,68 млрд. (2009). ЯИМда қишлоқ хўжалиги (1,6 %), саноат (61,8 %), хизмат кўрсатиш (36,6 %) нинг улуши. Ишсизлик 12,7 %[4].
- Асосий саноатлари: Нефт, балиқчилик, алуминий, семент, кемасозлик, қайиқсозлик, тикувчилик, тўқимачилик.
- Экспорт товарлари: Нефт ва нефт махсулотлари, табиий газ, қуритилган балиқ.
- Асосий экспорт ҳамкорлари: Япония 26,5 %, Жанубий Корея 10,9 %, Ҳиндистон 10,7 %, Эрон 7,5 %, Таиланд 6,1 %.
- Импорт махсулотлари: машина технологиялари, кимёвий маҳсулотлар, озиқ-овқат.
Божхона
Бирлашган Араб Амирликлари божхонаси юз йиллардан буён қўлланиб келинади. Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, БААнинг божхона чегараси Шайҳ Заид бин Султон ва Шайҳ Рашид бин Ал Мактоумлар (у Дубайнинг ҳокими эди) давригача бир неча этаплардан иборат бўлган ҳамда шу вақтда биринчи бор божхона бинолари қурилиб Дубайни, яъни амирликнинг муҳим савдо-сотиқ шаҳрини тартибга солишга имкон берди. Дубайнинг божхонаси ҳукуматнинг энг қадимги божхоналаридандир ва у „йиғиш“ номи билан машхурдир, яъни ундириладиган солиқлар ва божлар йиғилганлиги учун. Тарихий божхонага кўра одамлар уни „Марказлар онаси“ деб аташган, чунки бир неча асосий ҳукумат бинолари, энг қадимий божхона биноси ва божхона йўллари у ердан ўтган. 2003-йилнинг мартида доктор (профессор) Муҳаммад Кҳалфан Бин Кҳарбаш конференсияда қатнашди ва унда бутун божхона менежерлари билан учрашди. Бунда мақсад кенг миқёсда қадам ташлаш, яъни ФCА нинг ташкил тпишига кўра ва божхоналараро умумий марказ ташкил қилиш тўғрисида бўлди. Шундан сўнг ҳокимият органларининг бу мақсадда жадаллашишига олиб келди. Шундай қилиб 2008-йил 28-майда вазирлик комитети кенгаши (раҳбари Шайҳ Ҳамдам бин Рашид Ал Мактоум), вице пресидент, бош вазир ва Дубай ҳокими, Иқтисодий вазирлик ва Саноат комитети тайёрлаган „Божхона штат қонунларини умумлаштириш“га эришилди.
Божхона қоидалари
Импорт ва экспортда валюта назорат қилинади, жами суммаси декларацияда кўрсатилади. Маънавиятга салбий таъсир этувчи аудио ва видео махсулотларни ҳамда диний муносабатларга таъсир этувчи махсулотлар олиб кириш таъқиқланади. Божхона органи топширилган видеокассета ва чоп этилган махсулотларни кўриб чиқиши мумкин.
- Жисмоний шахс қуйидагиларни божсиз олиб кириши мумкин:
- 2000 дона сигарет ёки 400 сигар ёки 2 кг тамаки;
- 2 литр вино ва 2 литр ўткир алкагол ичимлик.
- Қуйидагилар импортда қатъий тақиқланган:
Физик нарсалар, психологик материаллар, дориларнинг ҳамма турлари, қушларни овлаш қуроллари, мусулмон шариатига хос бўлмаган беҳаё видео ва чоп этилган товарлар, қурол ва наркотик моддалар олиб ўтиш тақиқланган. Шуниси диққатга сазоворки, агар БААга олиб кирилаётган импорт тиббиёт муолажа воситаларига наркотик аралашган бўлса бу катта муаммони келтириб чиқаради.
Божхона постлари
- Абу Даби:
Постлар сони: 12 та
- Дубаи:
Постлар сони: 16
- Шаржаҳ:
Постлар сони: 10.
- Рас ал кҳеман:
Постлар сони: 8.
- Фужераҳ:
Постлар сони: 3.
- Ажман:
Постлар сони: 1.
- Ум Ал Қуwаин:
Постлар сони: 1.
Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари муносабатлари
Манбалар
- ↑ Информация о стране/www.медела.ру, 2012-03-14да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-03-13
- ↑ ОАЭ. Советы туристам, 2013-06-01да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-03-13
- ↑ 3,0 3,1 „Ҳисторй оф УАЭ ~| Футуре Таргет Инситуте“.
- ↑ Юрий Сидоренко стал первым украинцем, построившим православный храм на Аравийском полуострове, 2014-04-25да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-03-13
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |