Баҳром Чўбин (? — 592, Янги Марғилон, Ўзбекистон) – 590—591-йилларда Меҳрон хонадонидан бўлган Эрон шаҳаншоҳларидан. Чўбин сосонийлар оиласига мансуб бўлмаган.

Баҳром Чўбин

Бахром Чўбиннинг кумуш дирҳамдаги расвири
Эрон шаҳаншоҳи
Мансаб даври
590 – 591-йиллар
Аввалгиси Хусрав ИИ Парвиз
Кейингиси Хусрав ИИ Парвиз (қайта тахтга ўтирган)
Шахсий маълумотлари
Таваллуди ВИ аср
Вафоти 592-йил
Янги Марғилон, Ўзбекистон

Баҳром Чўбин 563—567-йиллари шарқда эфталийлар ва ашина турклари билан уруш олиб борган. 560—570-йилларда Византия билан кечган урушларда мағлубиятга учраган.

Хусрав И ва Ҳурмузд ИВ даврида бир қатор маъмурий ислоҳотлар ўтказилиб, бадавлат аслзодаларнинг сиёсий мавқеи чеклаб қўйилади ва бунинг натижасида Баҳром Чўбин ҳам саркардаликдан четлатилади. Унинг мансабдан четлатилиши эса катта қўзғолонга сабаб бўлади. Чўбин қўшин тўплаб, мамлакат пойтахти Ктесифонга қараб юриш қилади (590). Айнан шу вақтда пойтахтда подшоҳга қарши фитна уюштирилиб, Ҳурмузд ИВ ўдирилади ва тахтга унинг ўғли Хусрав ИИ Парвиз ўтиради. Баҳром Чўбин эса қўзғолонни давом эттириб, пойтахтни эгаллайди ва ўзини подшоҳ деб эълон қилади. Бундан қўрқувга тушган Хусрав ИИ Парвиз Византияга, император Маврикий ҳузурига қочиб кетади ва унинг ёрдамида тахтни қайта қўлга киритади (591). Баҳром Чўбин эса турк хоқони ҳузурига қочиб, орадан кўп ўтмай, ўша ерда ўлдирилади.

Биографияси

Ҳарбий хизмат

570-йилларда Баҳром Чўбин шимолий ҳудудлар ҳокими (юқори қўмондони) этиб тайинланган ва бу лавозимга эгалик қилиш даврида Месопотамияда византияликлар билан жанг олиб борган.

Бахром Чўбин қўзғолони

Шоҳ Ҳурмузд ИВ Баҳром Чўбинга Византияга қарши урушга раҳбарлик қилишини буюради, бироқ Чўбиннинг қўшини Византияга қарши кечган ушбу жангда мағлубиятга учрай бошлайди. Бундан ғазабланган Ҳурмузд ИВ Чўбинни бош қўмондонлик лавозимидан четлатибгина қолмай, балки масхара уни қилган ҳолда Чўбинга аёл либосини ҳам юборади[1]. Абу Ҳанифа Динаварий Аҳмад ибн Довуднинг қўшимча қилишича, шоҳ ўз сарой аъёнларининг туҳмати туфайли турклар мағлубияти пайтида қўлга киритилган ўлжаларнинг катта қисмини Баҳром Чўбин яширган деб ҳам гумон қилади[2]. Шоҳнинг бу қилмишидан ғазаб отига минган Баҳром Чўбин марказий ҳукуматга қарши исён кўтаради, шунингдек, унинг бу ишини Ҳурмузд ИВ ҳукмронлигидан норози бўлган қўшин ҳам қўллаб қувватлайди[3].

Қўзғолончилар қўшини Ктесифонга кўчиб ўтади, аммо улар пойтахтга келишидан олдин ҳам мамлакатда тўнтариш содир бўлган эди, яъни Шаҳаншоҳ хотинларидан бирининг ака-укалари Виндой ва Вистахм Ҳурмузд ИВ ни тахтдан туширадилар ва унинг ўрнига кейинчалик Парвиз лақабини олган жияни Ҳурмузд ИВ нинг ўғли Хусрав ИИ Парвизни кўтарадилар. Баҳром Чўбин янги шоҳ Хусрав ИИ Парвизнинг у билан ярашишга уринишларини рад этади ва пойтахтга қарши юришини давом эттиради. Янги подшоҳ Хусрав ИИ Парвиз эса бу вазиятдан саросимага тушган ҳолда атрофидагилари ва қўшинларига ҳам ишонмай, Византияга, Маврикий императорлигига қочиб кетади.

Ктесифонни эгаллаб олган Баҳром Чўбин мамлакатга Ҳурмузд ИВ нинг ўғилларидан бири Шаҳриёр номидан ҳукмронлик қилишини эълон қилади. У ўзини қўллаб-қувватламаган зодагонлар вакилларидан Ктесифонни тарк этишни талаб қилиб, итоат этмаганларнинг бошини олиши билан таҳдид қилади. Бундан қўрқувга тушган кўпчилик зодагонлар ўзларининг қуролланган тансоқчилари бўлинмалари ҳамроҳлигида шаҳарни тарк этади.

Кейинчалик юзага келган вазият, Хусрав ИИ Парвизнинг император Маврикий қўшини ёрамида тахтни қайта қўлга олиш учун қилган ҳаракатлари натижасида Баҳром Чўбин ўзининг оз сонли қўшини билан Хуросонга, у ердан эса турклар томон қочишга мажбур бўлади. Фирдавсийнинг ёзишича, Хусрав ИИ Парвиз Баҳромнинг ортидан уни қўлга олиш учу уч минглик қўшин юборади, аммо тажрибали қўмондон Баҳром Чўбин таъқибчиларни мағлуб этади ва Амударёдан ўтиб, Эрондан эсон-омон қочиб кетишга муваффақ бўлади.

Ҳукмронлик давридаги тангалар

Баҳром ВИ ҳукмронлигининг иккинчи йилида зарб қилинган тангалар фақат шарқий сарой аҳолиси (Абаршаҳр, Балх, Марв) ва Рай аҳолиси учун маълум бўлган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Манбалар

  1. ↑ „Феофилакт Симокатта. История. Книга третья, ВИИ (13—19), ВИИИ (1)“. 2015-йил 11-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 23-апрел.
  2. ↑ „Абу Ханифа ад-Динавари. Книга связных рассказов, стр. 85“. 2015-йил 18-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 6-сентябр.
  3. ↑ „Феофилакт Симокатта. История. Книга четвёртая, И (1—6)“. 2015-йил 8-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 24-апрел.