Тҳе Беатлес ёки Беатлес (талаффузи: Битлз) — инглиз вокал чолғу ансамбли. Рок мусиқаси асосчиларидан. 1950-йиллар охирида Ливерпулда квартет тарзида ташкил этилган. Асарларни асосан П. Маккартни билан Ж. Леннон ижод қилган. „Б.“ дастлаб ўйинбоп (шейк, твист каби рокнролл усулларига асосланган) қўшиқларни ижро этган. Кейинчалик, келт фолклори, инглиз балладаси услублари ҳамда замонавий ритмлардан ижодий фойдаланиб, ўзига хос услуб яратган. 1966-йилгача жаҳон бўйлаб катта саҳналарда (ҳатто стадионларда ҳам) консертлар берган. 1967-йилдан бошлаб асосан овоз ёзиш студияларида ишлаб, 10 дан ошиқ грампластинка чиқарган, 3 филмга мусиқа ёзган. 1970-йилда тарқалиб кетган. „Б.“ гуруҳи рокмусиқаси ривожига муҳим ҳисса қўшиб, уни ўйинкулги, маишат доирасидан санъат даражасига кўтарган[2].

Тҳе Беатлес
Умумий маълумот
Келиб чиқиши Ливерпул, Англия
Мамлакат Буюк Британия
Фаолият йиллари 1960–1970
(Қисман қайта бирлашув: 1994–1995)
Жанр Рок/Поп[1]
Лейбл Парлопҳоне, Cапитол, Аппле
Веэ-Жай, Полйдор, Сwан, Толлиэ
Таркиб Жоҳн Леннон
Паул МcCартней
Георге Ҳаррисон
Ринго Старр
Собиқ аъзолар Стуарт Сутcлиффе
Пете Бест
Вебсайт www.беатлес.cом

Тҳе Беатлес АҚШда энг кўп сотиладиган албомлар чиқарган[3]. Буюк Британияда Тҳе Беатлес’нинг 40 дан ортиқ турли сингллари ва албомлари чартларда биринчи ўринларга чиққан. ЭМИ лейбл компаниясига кўра, 1985 йилгача дунёда Тҳе Беатлес’нинг бир миллиарддан ортиқ диск ва кассеталари сотилган[4]. 2004 йили Роллинг Стоне журнали Тҳе Беатлес’ни 100 нафар Энг Буюк Артистлар рўйхатида биринчи поғонага лойиқ кўрди[5]. Уларнинг мусиқий фаолияти ХХ аср маданиятини шакллантирди.

Дискография

Гуруҳнинг Буюк Британияда чиқарилган асосий студиявий албомлари

Йил Номи Маълумот
1963 Плеасе Плеасе Ме Студиявий албом
1963 Wитҳ Тҳе Беатлес Студиявий албом
1964 А Ҳард Дай'с Нигҳт Студиявий албом; худди шундай номланган филмга саундтрек
1964 Беатлес Фор Сале Студиявий албом
1965 Ҳелп! Студиявий албом; худди шундай номланган филмга саундтрек
1965 Руббер Соул Студиявий албом
1966 Револвер Студиявий албом
1967 Сгт. Пеппер'с Лонелй Ҳеарц Cлуб Банд Студиявий албом
1967 Магиcал Мйстерй Тоур Студиявий мини албом (2 та пластинка), албом билан бир хил номланган филм учун тарона
1968 Тҳе Беатлес Студиявий албом (2 та пластинка), „Wҳите Албум“ („Оқ Албом“) номи билан машҳур
1969 Еллоw Субмарине Студиявий албом; худди шундай номланган филмга саундтрек
1969 Аббей Роад Студиявий албом
1970 Лет Ит Бе Студиявий албом; худди шундай номланган филмга саундтрек

Ҳаволалар

Манбалар

  1. ↑ Тҳе Беатлес роcк ва поп'нинг жуда кўп жанрларида ижод этишган.
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  3. ↑ Тҳе Америcан Реcординг Индустрй Анноунcес иц Артисц оф тҳе Cентурй, 2007-09-30да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2007-09-26
  4. ↑ Тҳе Беатлес — Биограпҳй
  5. ↑ Тҳе Имморталс: Тҳе Фирст Фифтй, 2008-06-25да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2007-09-26