Charlie Chaplin
Сир Чарлес Спенcер „Чарлиэ“ Чаплин (талффузи: Чарлз Спенсер Чарли Чаплин) КБЕ (16-апрел 1889 — 25-декабр 1977) — инглиз комик актёри, режиссор, бастакор, овозсиз кино даврининг муҳим шахсларидан бири бўлган.
| Чарлиэ Чаплин | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
Чарлес Спенcер Чаплин 16-апрел 1889-йил |
| Вафоти |
25-декабр 1977-йил (88 ёшда) Вевей, Вауд, Швейсария |
| Касби | актёр, режиссор, бастакор |
| Фаолият йиллари | 1895—1976 |
Чаплин фаолиятини 1897-йил мюзикхолл саҳналарида чиқишдан бошлаган. 1907—12-йиллар Ф.Карно пантомима театрида ишлади. 1913-йил АҚШга қилган гастроли пайтида „Кистоун“ кинокомпанияси билан контракт тузади ва М. Сеннет раҳбарлигида филмларда суратга туша бошлайди. Ўша пайтдаги машҳур америкалик актёр М. Линдернинг унга таъсири кучли бўлган. „Бахтиёр Чарли“ филмидаги фирибгар олифта роли унинг экранда яратган илк образидир. Кейинчалик бошқа студиялар филмларида ҳам суратга тушиб, машҳур бўла бошлайди. 1914-йил давомида „Кистоун“да 34 филмда ўйнаб америка киносининг энг истеъдодли ва ёрқин комик актёрига айланди. 1915—17 йиллар „Эссеней“, „Мючуэл“ фирмаларида ссенарийчи, режиссёр, актёр сифатида фаолият кўрсатиб, пантомима санъатини комик куч билан уйгунлаштира олишда энг юқори чўққиларга кўтарилган жаҳоннинг энг машҳур санъаткори сифатида танилди. 1923-йил „Чарлз С. Чаплин филм корпорейшен“ номли шахсий кинофирмасини ташкил этди. Шу йилдан бошлаб Чаплин режиссормуаллиф сифатида қисқа ёки ўрта метражли филмлардан тўламетражли филмлар ишлашга ўтади. Биринчи йирик катта филмларидан „Парижлик аёл“ психологик драмаси бўлди. „Дайди“, „Банк“, „Ёлланган“, „Тинч кўча“, „Хорижлик“ ва бошқа унинг дастлабки филмларидан намуналар. „Ит ётиш, мирза туриш“, „Елкага“, „Қуёшли томон“, „Кичкинтой“ сингари филмларида Чаплин маҳоратининг янги қирралари очилди. „Олтин жазаваси“, „Сирк“, „Катта шаҳар чироклари“, „Буюк диктатор“, „Месе Верду“, „Рампа ёруғи“ (1952, „Осcар“ мукофоти, санъат чўққисига кўтарилган филмлардан) филмлари Чаплин ижодининг дурдоналаридир. 1953-йилдан Швейсарияда яшаган. 1957-йил Буюк Британияда „Қирол НюЁркда“ (ўзи бош рол ижрочиси) филмини экранлаштирди. „Гонконглик графиня“ (1967) Чаплиннинг сўнгги иши. Чаплин ижодкор сифатида санъатга „инсонни ҳаёт билан боғлаб турувчи энг буюк куч“ деб қараган. Ўзининг клоунлик ниқобини оддий инсонлар такдири, хавотирини ифодаловчи, катта кучларни бирлаштириб турувчи инсон образига айлантираолди. 1928- ва 1972-йиллар махсус „Осcар“ мукофотига сазовор бўлган. Халқаро тинчлик мукофоти лауреати (1954).
Манбалар
Ҳаволалар
| Чарлиэ Чаплин ҳақида Википедиянинг қардош лойиҳаларида кўпроқ билиб олинг | |
| Маъно ва таржималари Викилуғатда | |
| Медиа файллар Викиомборда | |
| Таълим ресурслари Викиверситетда | |
| Хабарлар Викиянгиликларда | |
| Иқтибос, мақол ва маталлар Викииқтибосда | |
| Асарлар матнлари Викиманбада | |
| Китоб ва дарсликлар Викикитобда | |
- Расмий сайти (Ассоcиатион Чаплин)
- Чарлиэ Чаплин ИМДбда
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |