Gdańsk
Гданск (нем. Данзиг) — Полша шимолий қисмининг Болтиқ денгизи соҳилида жойлашган мамлакатнинг тўртинчи энг катта шаҳридир. Болтиқ денгизи бўйида, Висла дарёси соҳилидаги йирик порт. Халқаро аэропорт бор. Сопот ва Гдиня ш.лари билан Труймясто ш. агломерациясини ташкил этади. Гданск воеводалигининг маъмурий маркази. Аҳолиси 465 минг киши (1990-йиллар ўртаси). Шаҳар илк бор 997 йилда тилга олинган. Х—ХИИИ асрларда Шарқий Помор князлигининг маркази. 1793—1918 йилларда Пруссия қўл остида, сўнгра Германия ҳукмронлигида бўлди. 1919 йилда "Эркин шаҳар" деб эълон қилинди. 1939 йилда немис-фашист қўшинлари томонидан босиб олинган. 1945 йилда шаҳарни озод қилишда ўзбек генерали Собир Раҳимов қатнашган.
Гданск портида йиллик юк ортиб-тушириш қарийб 20 млн. т. Гданск орқали четга кумир, ёғоч-тахта ва бошқа чиқарилади; четдан руда, фосфатлар ва бошқа келтирилади. Саноатида машинасозлик, айниқса кемасозлик, электротехника етакчи уринда. Киме (лак, бўеқ), озиқ-овқат, нефтни қайта ишлаш, тикувчилик саноати ҳам ривожланган. Гданск— муҳим маданият маркази. Университет, политехника, педагогика, мед., денгизчилик интлари, илмий муассаса ва ташкилотлар, опера ва драма театрлари бор. Меъморий ёдгорликларидан ратуша (14— ХВ асрлар), Биби Марям костёли (ХИВ—ХВИ асрлар), Катта арсенал (ХВИИ аср бошлари) ва бошқа сақланган. Шаҳар Иккинчи жаҳон уруши вақтида катта зарар кўрди. Урушдан кейин қайта қурилиб, янги турар жой ва жамоат бинолари бунёд этилди.[1]
| Викиомборда „Cатегорй:Гдаńск“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |