Zilzila magnitudasi
Магнитуда (лот. магнитудо — миқдор, ўлчам), Зилзила магнитудаси — зилзила ёки портлашдан вужудга келадиган таранглик тебраниши умумий энергиясини тавсифловчи шартли ўлчам; фанга 1940-йилларнинг бошларида америкалик тадқиқотчилар Ч. Рихтер ва бошқа Гутенберглар томонидан киритилган. Тебраниш энергияси логарифмига тўғри пропорсионал. Одатда, сейсмографлар қайд қилган тебраниш даврининг амплитуда максимумига нисбатан аниқланади. М. тебраниш манбаининг энергияси бўйича қиёслашга имкон беради. М.нинг бир бирликка ортиши тебраниш энергиясининг юз марта ортишига мувофиқ келади. Маълум бўлган энг кучли зилзилалар М.си 9 дан ошмайди (тахминан 10".Ж" ёки 1026 эрг га мувофиқ келади). Балларда ҳисобланадиган зилзила кучи ер юзасида содир бўлган ларза ва вайронагарчиликлар билан баҳоланади ва у М.дан ташқари эпицентрал зонадаги зилзила ўчоғининг чуқурлиги ва геологик шароитларига ҳам боғлиқ. Зилзила ўчоғи чуқур бўлмаганда вайронагарчилик эпицентрда 5 М.даёқ бошланади, агар зилзила ўчоғи бир неча юз км чуқурликда бўлса 7 М.да ҳам вайронагарчилик деярли кузатилмайди. М. — 0 да кучсиз тебраниш бўлиб, эпицентр яқинида ўрнатилган асбобгина қайд қила олади; М. — 5 ли зилзилада озмоз бузилишлар бўлади; М. — 7 да кучли зилзила; М. — 8,5—8,9 да энг кучли зилзила содир бўлади. М. < 25 хатолик билан аниқланади. Яна қ. Зилзила.[1]
Ҳар йили Ерда тахминан:
- 8,0 ёки ундан катта магнитудали 1 зилзила;
- 7,0—7,9 магнитудали 10 зилзила;
- 6,0—6,9 магнитудали 100 зилзила;
- 5,0—5,9 магнитудали 1000 зилзила содир бўлади.
Таққослаш
| Ричтер магнитудалари | Тавсиф | Зилзила таъсири | Эҳтимоллиги |
|---|---|---|---|
| 2,0 дан кам | Микро | Микрозилзила, деярли сезиларсиз. | Кунига 8000 марта |
| 2.0–2.9 | Кичик | Кўпчилик сезмайди. | Кунига 1000 марта |
| 3.0–3.9 | Сезиларли, бироқ безарар. | Йилига 49000 марта | |
| 4.0–4.9 | Енгил | Иншоотлар ичидаги буюмлар чайқалади, бироқ биноларга сезиларли зарар етмайди. | Йилига 6200 марта |
| 5.0–5.9 | Ўрта | Нозик иморатлар бузилиши мумкин. | Йилига 800 марта |
| 6.0–6.9 | Кучли | 160 км радиусдаги иншоотлар бузилиши мумкин. | Йилига 120 марта |
| 7.0–7.9 | Катта | Жиддий талафотларга олиб келиши мумкин. | Йилига 18 марта |
| 8.0–8.9 | Буюк | Бир неча юз км радиусдаги иншоотлар бузилиши мумкин. | Йилига 1 марта |
| 9.0–9.9 | Бир неча минг км радуисдаги иншоотлар бузилиши мумкин. |
Ҳар 20 йилда 1 марта | |
| 10.0+ | Улкан | Бутун Ер сайёрасида анчагина сезиларли бўлиши мумкин. |
Ниҳоятда камдан-кам (бугунгача қайд этилмаган) |
АҚШ геологик тадқиқотларига кўра[2]
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ ФАҚс - Меасуринг Эартҳқуакес, 2012-01-11да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2011-05-13
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |