Марйланд (талаффузи: Мериленд) — Америка Қоъшма Штатлардан бири бўлиб, АҚШнинг Ўрта-Атлантика ҳудудида жойлашган. Майдони 27,1 минг км². Ҳудудининг катталигига кўра, штат Европадаги Белгия давлатига қиёсланса бўлади. Аҳолиси 6,2 млн. киши (2020), шундан шаҳар аҳолиси 81%. Маъмурий маркази — Аннаполис шаҳри, энг йирик шаҳри ва порти — Марйланд. АҚШ иттифоқига 28-апрел 1788-йилда 7-штат боълиб кирган. АҚШ Сўровлар Бюроси 2007-йил августда тақдим этган маълумотга кўра, Марйланд ҳозир АҚШнинг энг бой штати ҳисобланади (ундан аввал Неw Жерсей штати эди). Штатдаги бир хўжаликнинг ўртача йиллик даромади 65 минг 144 АҚШ долларини ташкил қилади[1]. Чесапик қўлтиғининг ҳар икки соҳилига туташган. Шарқий қисмида соҳилбўйи пасттекислиги, марказида Пидмонт платоси (энг баланд жойи 400 м), ғарбий қисмида Аппалачи тоғлари (энг баланд жойи 1024 м) бор. Иқлими мўтадил юмшоқ, сернам иқлим. Январнинг ўртача температураси 2—3°, июлники 25— 27°. Йиллик ёғин 1000 мм. Тоғ ён бағирлари ўрмонлар билан қопланган. Хўжалигининг етакчи тармоғи — саноат. Хом ашёнинг аксари қисми четдан келтирилади. К°Ра металлургия саноати ривожланган. Машинасозлик (жумладан, кемасозлик), радиоэлектроника, авиаракета, кимё, нефтни қайта ишлаш, озиқ-овқат, тикувчилик саноати корхоналари бор. Йирик металл конструксиялар ишлаб чиқарилади. Қишлоқ хўжалиги товар маҳсулотининг ярмидан ортиғини чорвачилик беради. Қорамол, чўчқа, парранда боқилади. Штатнинг ғарбий қисмида тамаки етиштирилади. Денгиздан балиқ овланади. Марйланд орқали Атлантика океани соҳилини Вашингтон шаҳри билан богловчи муҳим йўллар ўтган[2].

Марйланд
Штат
Marilend bayrogʻi Marilend tamg`asi
Мариленд байроғи Мариленд тамг`аси

Штат лақаби: Эски Чегара Штати; Озод Штат
(Олд Лине Стате; Фреэ Стате)

Мамлакат AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Пойтахт Аннаполис
Энг йирик шаҳарлар Балтимор
Гейзерсбург
Роквилл
Майдон

   • Бутун
   • % сув

АҚШ: 42-ўринда

32,131 км²
21.22 %

Аҳоли

   • Бутун (2021)
   • Зичлик
   • Сенат ўринлари
   • Электорал овозлари

АҚШ: 19-ўринда

6,177,224
209.23 киши/км²
8
10

ЙИМ

   • ЙИМ
   • ЙИМ/киши

АҚШ: 15-ўринда

$227,991 миллион
$40,996

Иттифоққа кириш

   • Сана

7-бўлиб

28-апрел 1788

Вақт УТC-5 (ЭСТ)
Қисқартма МД [24]
Штат гули Блаcк-эед сусан

(Рудбеcкиа ҳирта)

Штат дарахти Wҳите оак (сеэ алсо: Wе Оак)

(Қуэрcус алба)

Географияси

Табиий географияси

Аҳоли географияси

Иқлими

Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси

Тарихи

Демографияси

Ирқчилик

Дин

Иқтисодиёти

Транспорти

Автомобил йўллари

Ҳаво йўллари

Темир йўллари

Қонун ва ҳукумат

Сиёсат

Таълим

Бошланғич ва ўрта таълим

Олий таълим

Спорт

Манбалар

  1. ↑ Чристиэ, Лес. „Тҳе ричест (анд поорест) плаcес ин тҳе У.С.“. CНН Моней.cом (2007-08-31). 2013-йил 27-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 15-октябр.
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар