Neogen sistemasi
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Неоген системаси (ДАВРИ), неоген (нео... ва юн. генос — тутилиш, ёш) — Ернинг геологик тарихида охиргидан олдинги даврда ётқизилган тоғ жинслари қатлами. Неоген системаси(д.) кайнозой гуруҳи (эраси)га мансуб бўлиб, палеоген системаси (даври)дан кейин ва ан-тропоген системаси (даври)дан олдин туради. Изотоп солнома бўйича Неоген системаси(д.) 25 млн. йил мукаддам бошланган ва 21,75 млн. йилдавом этган. 1833-йил Италияда инглиз геологи Ч. Лаел томонидан 2 бўлим — миоцен (қуйи) ва плиоцен (юқори)га бўлинган. Дастлаб учламчи системанинг юқори бўлими сифатида ажратилган. Неоген системаси(д.) номи 1853-йил австриялик геолог М. Гёрнесс томонидан таклиф қилинган.
Неоген системаси(д.) ҳамма жойда миоцен ва плиоцен мажмуасига ажратилади. Миоцен денгиз ва гипсли ётқизикдаридан, плиоцен эса гил қум ётқизиқларидан иборат. Апеннин ва Болқон ярим оралларида пли-оценда кўплаб вулкан қатламлари учрайди. Қора ва Каспий денгизлари ўрнида палеоген охирида Дунё океанидан ажралиб қолган ҳавза мавжуд бўлган. Плиоцен бошида Кора ва Азов денгизлари ўрнида Понт, кейинроқ Киммерий кўли бўлган, Каспий денгизи эса кичикроқ ҳавза кўринишида қолган. Плиоцен охирида катта денгиз трансгрессияси бўлиб, у океан билан ту-ташди. Кавказда плиоценнинг калин вулканик қатламлари вужудга келди. Ўрта денгиз серҳаракат ўлкасида Алп, Карпат, Болқон, Атлас, Апеннин, Кичик Осиё, Кавказ, Помир, Ҳимолай каби баланд тоғларнинг ҳосил бўлиши якунланди. Жан.-Ғарбий Осиёда ботиқларда, асосан, континентал ётқизиклар тўпланди. Тинч океан чеккаларида йирик бурмаланиш ўлкалари ҳосил бўлди.
Неоген системаси(д.)нинг денгиз ётқизиқлари Тинч океаннинг бутун чеккалари бўйлаб тарқалган, улар қалин чўкин-дивулканоген қатламларидан иборат. Унинг каттагина қатламлари Марказий Америкадаги оролларда ҳам мавжуд. 1968-йилдан чуқур бурғилаш асосида денгиз ва океан тубининг неоген ётқизиқлари ўрганила бошланди. Тоғларнинг ўсиши тоғлараро ва чекка ботиқларнинг қосил бўлиши билан бирга кечди. Ботиқларнинг букилиши жадаллашиб улар ювилган жинслар билан тўлдирилди. Ер пўсти ҳаракати натижасида чўкиндй қатламлар сиқилиб бурмаланди. Ёриклар бўйлаб ер юзасига чиққан магма лава қатламлари кўринишида вулкан конусларини ҳосил қилган (Апеннин, Кичик Осиё, Болқон ярим ораллари, Кавказ). Неоген системаси(д.) охирида ички денгизлар (Қора, Каспий, Мармар, Тиррен ва бошқалар)нинг чуқур ботикдари вужудга келди. Улар тубининг тузилиши океанларникига ўхшаш. Индонезияда кейинчалик оролларга айланган сув ости грядалари кўтарилди, чуқур сув ости новлари ва сойликлар ҳосил бўлди.
Тинч океан чеккаларида материклар соҳилида тоғ системалари (Кордилера, Анд, Камчатка, Япония, Филиппин, Янги Гвинея) вужудга келди. Марказий Осиёдаги тоғлар ҳам шу даврда қосил бўлди. Айни вақтда Африка ва Осиёда ёриклар бўйлаб Ер пўстининг чуқур рифт ботиқлари ва уларни ўраб турган кўтарилмалар шаклланди. Ёриклар бўйлаб силжиш зилзила ва вулканизмни кучайтирди. Неоген системаси(д.) ётқизиқларининг қалинлиги тоғ олди ва тоғ оралиғи ботикларида бир неча км га етади. Қурғоқчил ўлкаларда гипс, калий ва бошқа тузларнинг калин катламлари вужудга келган. Антарктидада музликлар Неоген системаси(д.) бошида, шим. ўлкаларда эса неоген охирида ҳосил бўлган. КаД-бурмаланиш ўлкаларида вертикал тектоник ҳаракатларнинг неогенда фаоллашиши "эпиплатформали орогенез" номини олган.
Органик дунёси. Неоген даври ўсимликларининг кўпгина туркум ва турлари ҳозиргача сакданиб келмоқда. Шимолий ярим шарда иклим неоген бошида ҳозирги даврга нисбатан анча илик ва сернамроқ бўлган.
Сибирда кенг баргли ўрмонлар, Фапбий Европанинг нисбатан шим. кенгликларида палма, дафна ва бошқа дарахтлар ўсган. Ўрта Осиё ва Қозоғистон текисликларида ҳозиргига ўхшашроқдашт ва чўл ўсимликлари Неоген системаси(д.) бошларида ҳам мавжуд бўлган.
Неоген бошларида Европа ҳудудида қурукликдаги фауна кескин янгиланган: халталилар, қад. вахший ҳайвонлар ўлиб битган. Улар ўрнида ҳозирги ҳам яшаб келаётган ҳайвонларнинг аждодлари пайдо бўлган. Шимолий ва Шарқий Африкада континентал ётқизиқлар орасидан маймун скелетларининг айрим суяклари топилган.
Ҳашарот ва кемирувчиларнинг янги туркумлари пайдо бўлди. Шимолий Америка сут эмизувчилари бошқалардан холи ривожланди. Неоген ўрталарида Европа ва Осиёнинг кенг ҳудудларида даштга хос ҳайвонлар тарқалди. Неоген охирида ҳозиргача тропик минтақаларда яшаб келаётган кўпгина ҳайвон туркумлари Европада йўқолиб кетди. Жанубий Америка Неоген системаси(д.)да кўп вақт алоқида материк бўлганлиги учун у ерда Шимолий ярим шарда учрамайдиган ўзига хос фауна (халталилар, туёкдилар, кеми-рувчилар ва ясси бурун маймунлар) ривожланди. Фақат плиоцен ўрталарида Шимолий Америкадан кўплаб ҳайвонлар жан.га томон силжиди. Австралия палеоген бошидан алох.ида бўлиб, у ерда йирик халталилар яшаган.
Неоген системаси(д.)нинг денгиз фаунасида пластинкажабралилар ва қориноёкли моллюскалар, фораминифералар кўп ва хилма хил бўлган. Уларнинг кўплари қозирда ҳам яшаб келмоқда. Форами-нифера ва остракодалар муҳим стратиграфик аҳамиятга эга.
Неоген қатламлари билан кўпгина фойдали қазилма конлари боғлиқ. Чўкинди фойдали қазилмалардан энг муҳи-ми Яқин ва Ўрта Шарқ, Фарғона, Калифорния, Карпатолди ва бошқа жойлардаги тоф олди букилмаларида нефт ва газдир. Неоген ётқизикларида қўнғир кумир ва лигнит ҳам кўп учрайди. Ол-тингугурт, туз (Ўрта Осиё), титан, қалай, рутил, сирконийнинг сочма конлари бор. Симоб, қўрғошин, пйх, сурма ва бошқа элементлар кони интрузив ва эффузив жинслар билан боғлиқ. Океанларда нефт ва газ қумгилли шел-фларда (Мексика қўлтиғи, Ўрта денгиз, Беринг денгизи ва бошқалар) учрайди. Австралия шим.-шарқидаги шелфда маҳсулдор қатлам миоцен рифига ман-суб. Темир-марганецли конкрециялари ҳам истиқболли.
Адабиёт
- Хаин В. Е., Ронов А. Б., Балуховский А. Н., Неогеновиэ литологические формации континентов, 1979.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |