Дастурлаш — компютерлар ва бошқа микропроцессорли электрон машиналар учун дастурлар тузиш, синаш ва ўзгартириш жараёнидан иборат. Одатда дастурлаш юқори савияли дастурлаш тиллари (ПҲП, Жава, C++, Пйтҳон) воситасида амалга оширилади. Бу дастурлаш тилларининг синтаксиси семантикаси одам тилига яқинлиги туфайли дастур тузиш жараёни анча осон кечади.

Дастурлаш 1. Электрон машиналарда масалаларни ечиш ҳамда уларда ҳар хил ақлий меҳнат турларини бажариш назарияси ва усулларини ишлаб чиқиш билан шуғулланадиган фан; алгоритмлар назариясининг амалий бўлими; инсоннинг машина билан алоқа қилиш воситаси. Асосий вазифаларидан бири электрон машиналар учун программа (дастур) тузиш усуллари, уларни текшириш ва такомиллаштиришдан иборат. Ечилиши лозим бўлган масала алгоритми дастурлашда машина тилига ўтказилади. Янгиликлар ҳақида Дастурлаш — бевосита дастурлаш ва автоматик дастурлашга бўлинади. Бевосита Дастурлашда программанинг умумий схемасини ишлаб чиқишдан кодлаш ва машинага киритишгача бўлган барча ишни дастурчи бажаради. Автоматик дастурлашда эса дастурчи фақат программа схемасини тузиб, уни қисқартирилган символик куринишда ёзади, программа тузиш ва уни кодлаш каби техникавий ишларни эса машинанинг ўзи махсус дастурлаш программаси ёрдамида бажаради.

Дастурлаш жараёни, одатда, қуйидаги босқичларга бўлинади: масаланинг қўйилиши; масаланинг алгоритмик тавсифини тузиш; масалани юқори даражадаги программа тилида Дастурлаш; масалани тахминиймашина тилида Дастурлаш; масалани машина тилида Дастурлаш

Дастурлаш тили программалар тузишнинг асосий воситасидир. Бу тиллар конкрет машина командалари системасига боғлиқ бўлмаслиги ва иборалар структураси жиҳатидан умумий хусусиятга эга бўлиши билан бошқа табиий тилларга ўхшаб кетади. Иборалар икки турга — операторлар ҳамда тавсифларга бўлинади, уларнинг бир-бири билан боғлиқлиги қавслар билан, алоҳидалиги нуқтали вергул билан ажратилади. Оператор тилнинг амал бирлиги бўлиб, ўз навбатида, ўзгарувчан катталикка қиймат берувчи операторлар, шартга мувофиқ тегишли ҳисоблаш тармоғини танловчи (шартли) оператор ва такрорий ҳисобни амалга оширувчи сикл операторларига бўлинади. Тавсифда ўзгарувчан катталик ва бошқа белгилар хусусиятлари ёзилади. Бирор хусусий масалани ечиш учун тузилган программани символик равишда функсионал белгилаш мумкин. Бундай белгилаш ва тавсиф биргаликда кичик программа деб юритилади. Янги программалар тузишда кичик программалардан тайёр ҳолда фойдаланиш мумкин.

Жуда кўп дастурлаш тиллари (АЛГОЛ 60, қ. Алгол), муҳандислик ва илмий масалаларни ечиш учун ФОРТРАН, иқтисодий ҳисоблашлар учун CОБОЛ, математик моделлар учун си мула, тако-миллашган АЛГОЛ 68, ПЛ/И яратилди. Уларнинг ҳар бири учун шу тилларда ифодаланган масалаларга қараб машина программасини автоматик тарзда қайтатузувчи трансляторлар мавжуд. Тахминий машина тили иккилик системадан кўра янада қулайроқ символларда ифодаланган машина командалари терминларидаги программалар бўлиб, бунда кўпинча, юқори даражадаги тил сифатида блок схемалардан фойдаланилади.

Дастурлашнинг программа тузилгандан кейинги яна бир асосий босқичи „текшириш“ (отладка) бўлиб, бунда йўл қўйилган хатолар топилади ва тузатилади. Программалар кодланади ва машинага махсус қурилма ёрдамида киритилади. Амалиётда Дастурлашнинг янги ва тезкор усуллари бор (2004); 2) математик дастурлаш — амалий математиканинг бир бўлими; умумий маънода — бирон-бир функсия фо (х) нинг экстремумини (қаранг Экстремум) топиш масаласи тушунилади.[1]Демак дастурлаш шундай нарсаки уни ҳамма ҳам о'ргана олмайди.

Дастурлаш тиллари

Жойланмаган тиллар

Обеткга қаратилган тиллар

Пастки қават тиллари

Скрипт тиллар

Веб учун тиллар ва технологиялар

МйСҚЛ

Машҳур АПИлар ва фреймворклар

Иш столи учун

АППЛЕ

Веб учун

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил