Протестантизм (лотинча: протестатио норози бўлиш, келишмаслик) — христианликдаги 3 асосий оқимдан бири (католицизм ва православие билан бирга). Реформация даври (ХВИ аср)да католицизмдан ажралиб чиққан. Протестантизм асосчилари — М. Лютер, Ж. Калвин, У. Свин-гли. Протестантизм черков, секталарни, калвинчилик, лютеранлик, англикан черковлари, методистлар, баптистлар, адвентистлар-ни, шунингдек, кўпгина мустақил оқимларни бирлаштиради. Протестантизм рухонийларнинг инсон билан худо ўртасидаги воситачилик ролини инкор этади. Протестантизм да рухонийлар билан оддий диндорлар фарқланмайди. Мураккаб черков иерархияси йўқ, тоат-ибодат соддалаштирилган, монахлар бўлмайди, руҳонийларнинг оила қуриши ман этилмайди. Протестантизм, асосан, АҚСҲ, Буюк Британия, Германия, Скандинавия мамлакатларида, Нидерландия, Швейсария, Австралия, Канада, Болтиқбўйи мамлакатлари (Эстония, Латвия)да тарқалган. Протестантларнинг умумий сони 750 млн. га яқин.[1]

Яна

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил