Shamsiddin Mahbubiy
Шамсиддин Маҳбубий, Шамсиддин Аҳмад ибн Жамолиддин Маҳбубий Бухорий (ХИИ асрнинг 2-ярми — Бухоро — 1238) — шайх ва машҳур фақиҳ.
Унвони: Садр аш-Шариъа алакбар (алаввал). Йирик фақиҳ Жамолиддин Убайдулло ибн Иброҳим Аҳмад (1151 — 1233) хонадонида туғилган. Ш.М. Мадраса таҳсилини олган, фиқҳга оид кўплаб асарлар ёзган. Мўғумар истилосидан кейин Бухоро халқининг босқинчиларга қарши курашида ғоявий раҳнамолик қилган. Унинг таклифи билан мўғулларга қарши кўтарилган қўзғолонга Маҳмуд Торобий бошчилик қилган. Қўзғолончилар Бухоро шаҳрини эгаллагач, бош садр Бурҳониддин (қаранг Бурҳонлар, Садри Жаҳон) Ш.М.ни шаҳар садри қилиб тайинлашга мажбур бўлган. 1238-йилда Бухоро атрофида мўғулларга қарши бўлган жангда Маҳмуд Торобий билан бирга Ш.М. ҳам ҳалок бўлган. Бухоро шаҳридаги Чашмаи Айюбнинг шарқий томонидаги Шеробод мозорида дафн этилган.
Адабиёт
- Гафурова Р.Л., Китоби Муллазаде, Т., 1992;
- Йўлдошев Н., Ражабов П., Мавлоно Шамсуддин Маҳбубий алБухорий, Бухоро, 2001.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |