1996
1996
| Минг йилликлар: | 2-мингйиллик |
|---|---|
| Асрлар: | |
| Ўн йилликлар: | |
| Йиллар: |
- 3-январ — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси „Бухоро шаҳрининг 2500 йиллик юбилейига тайёргарлик кўриш ва уни нишонлаш тўғрисида“ ва „Хива шаҳрининг 2500 йиллик юбилейига тайёргарлик кўриш ва уни нишонлаш тўғрисида“ қарорлар қабул қилди.
- 9-январ — Ўзбекистонда маълумотларни узатиш Республика компютер тармоғи „Ўзпак“ фойдаланишга топширилди.
- Январ — Тошкентда Алишер Навоий таваллудининг 555 йиллигига бағишланган „Ўзбекистон мустақиллиги ва навоийшунослик истиқболлари“ мавзуида илмий-амалий конференсия бўлди. Январ. Тошкентда Ўзбекистон боксчиларининг биринчи республика спартакиадаси бўлиб ўтди. Январ. „Инсон ва қонун“ — Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий, ижтимоий-оммабоп газетасининг 1-сони нашрдан чиқди (1998-йил январдан мустақил ҳафталик нашрга айлантирилди). Январ. Ўзбекистон Оқсоқоллар кенгаши ва „Маҳалла“ жамғармасининг „Маҳалла“ ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маърифий газетасининг 1-сони нашрдан чиқди.
- 6-феврал — Лозанна шаҳрида Халқаро Олимпиада қўмитаси қароргоҳида Олимпиада ҳаракатини ривожлантиришдаги алоҳида хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовга Олимпиада олтин ордени топширилди.
- 9-феврал — Бухоро вилоятининг Зафаробод шаҳарчасида Навоий конметаллургия комбинати билан россиялик шериклар ҳамкорлигида бензин тозаловчи смола ишлаб чиқарадиган янги кимё-технология корхонаси фойдаланишга топширилди.
- Феврал — Осиё—Европа кабелли алоқа магистралининг Ўзбекистон ҳудудидан ўтадиган қисмининг қурилиши бошланди. Умумий узунлиги 19 минг км ли ушбу магистралнинг 885 км Ўзбекистон бўйлаб ўтган (қурилиш 1997-йилда якунланди).
- 4-март — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил этилди.
- 15-март — Парижда „Амир Темур ва темурийлар тўғрисида илмий асарлар библиографияси“ китоби чоп этилди.
- 25-март — Андижон вилоятининг Асака шаҳрида „Дамас“ микроавтобусларини ишлаб чиқариш линияси ишга туширилди.
- Март — „Андижонирмаш“ ирригация машинасозлиги заводи негизида енгил автомобиллар учун ўриндиқлар ишлаб чиқарадиган „Ўзтонг хонг компани“ Ўзбекистон—Корея қўшма корхонаси ташкил этилди.
- 3-апрел — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида Давлат аксиядорлик уй-жой жамғарма банки — „Ўзуйжойжамғармабанк“ рўйхатга олинди (2005-йил феврал ойидан Ипотека банк).
- 5-апрел — Тошкентда республикада биринчи „Ўзинвестлойиҳа“ инжиниринг компанияси фаолият кўрсата бошлади.
- 5-апрел — „Ўзбекнаво“ гастролконсерт бирлашмаси (2001-йилдан „Ўзбекнаво“ эстрада бирлашмаси) ташкил этилди.
- 9-апрел — Тошкент, Самарқанд ва хорижий мамлакатларда ЙУНЕСКО раҳбарлигида соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги кенг нишонланди.
- 16-апрел — Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасининг биринчи таъсис қурултойи бўлиб ўтди.
- 16-апрел — Германиянинг Гамбург шаҳрида профессионал бокс тарихида биринчи бор Ўзбекистон вакили — тошкентлик спортчи Артур Григорян жаҳон чемпиони бўлди.
- 17-апрел — „Камолот“ жамғармаси таъсис этилди.
- 20—26-апрел — ЙУНЕСКОнинг Париждаги бош қароргоҳида „Темурийлар даврида фан, маданият ва маорифнинг гуллаб-яшнаши“ мавзуида илмий конференсия ва кўргазма бўлиб ўтди.
- 23-апрел — Тошкентда ЕХҲТнинг „Марказий Осиё: ЕХҲТ доирасида кенг қамровли хавфсизлик ва минтақавий можаролар“ мавзуидаги симпозиуми бўлиб ўтди.
- 25—26-апрел — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 5-сессиясида Ўзбекистон Республикасининг „Банклар ва банк фаолияти тўғрисида“, „Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида“, „Эркин иқгисодий зоналар тўғрисида“, „Ўзбекистон Республикаси давлат хавфсизлиги тўғрисида“ги қонунлари қабул қилинди.
- 26-апрел — Амир Темур ордени таъсис этилди.
- 26-апрел — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Фахрий унвонлари таъсис этилди.
- 26-апрел — Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ташкил этилди.
- 29-апрел — „Ўзбеккино“ Давлатаксиядорлик компанияси (ҳозирги „Ўзбеккино“ миллий агентлиги) тузилди.
- Апрел — Бухорода сув сифатини бошқариш бўйича халқаро кенгаш бўлиб ўтди.
- Апрел — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг „Қонун ҳимоясида“ журналининг 1-сони нашрдан чиқди.
- 2-май — Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ташкил этилди.
- 13-май — „Тажан—Сарахс“ трансосиё темир йўл магистрали очилди.
- 15-май — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси ташкил қилинди (2005-йил 2-майдан Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси).
- 22-май — Тошкентда жаҳондаги компютер техникасининг етакчиси — ИБМ компанияси ваколатхонаси очилди.
- Май — Самарқандда „Сунам“ Ўзбекистон — Туркия қўшма корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Май. „Шаҳрихон—Хонобод“ йўналиши бўйича поездлар қатнай бошлади. Май. Тошкентда Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати музейи очилди.
- 25-июн — „ЎзДЕУавто“ Ўзбекистон — Жанубий Корея қўшма корхонасида „Тико“ ва „Нексия“ автомобиллари ишлаб чиқарадиган линиялар ишга туширилди.
- Июн — Ангрен „Саноаткартонсавдо“ аксиядорлик жамиятида дастлабки селлюлоза ишлаб чиқарилди.
- 15—21-июл — Ўзбекистонда биринчи марта оммавий спорт ҳафталиги ўтказилди.
- 15-июл — Фан ва маданият халқаро жамғармаси тузилди.
- 19-июл — Андижон вилоятининг Асака шаҳрида енгил автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича „ЎзДЕУавто“ Ўзбекистон — Жанубий Корея қўшма корхонасининг халқаро тақдимот маросими бўлиб ўтди.
- 19-июл — 4-август — АҚШнинг Атланта шаҳрида бўлиб ўтган 24-ёзги Олимпиада ўйинларида ҳамюртларимиз биттадан кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлишди.
- 14-август — Нукусда мармар ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ишга туширилди.
- 27-август — Янгийўл шаҳрида биокимё заводининг янги корхонасини ишга тушириш муносабати билан тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.
- 28-август — Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарларини Амир Темур ордени билан мукофотлаш тўғрисида фармон чиқди;28-август — „Мискин—Тўрткўл“ темир йўли қурилиши тугалланди.
- 29-август — „Буюк хизматлари учун“ ордени таъсис этилди.
- 29-август — Ўзбекистон Республикаси Консуллик устави қабул қилинди.
- 29—30-август — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 6-сессиясида „Ноширлик фаолияти тўғрисида“, „Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида“ги қонунлар қабул қилинди.
- 30-август — Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоий-сиёсий жамғармаси рўйхатдан ўтказилди.
- 1-сентябр — Тошкент шаҳрида Халқаро Олимпия шон-шуҳрати музейи очилди. Унда Халқаро Олимпиада қўмитаси президенти Хуан Антонио Самаранч иштирок этди.
- 9-сентябр — Ўзбекистон Республикаси „Маънавият ва маърифат“ кенгашининг „Маънавият“ нашриёти ташкил этилди.
- 20-сентябр — Самарқандда қадимий Афросиёб шаҳар харобасида қазиш ишлари олиб борган франсуз археологлари топилмалари кўргазмаси очилди.
- 27-сентябр — Ўзбекистон Болалар жамғармаси рўйхатдан ўтказилди.
- Сентябр — Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида замонавий ферсол ва ферлит пластик мойи ишлаб чиқарадиган қурилма ишга туширилди.
- Сентябр — Бухорода Ҳиндистоннинг „Ларсен ТурбоЛТД“ фирмаси қурган 430 ўринга мўлжалланган тўрт юлдузли меҳмонхона очилди.
- Сентябр — Андижонда полиэтилен плёнка ишлаб чиқарадиган Ўзбекистон — Туркия қўшма корхонаси тақдимоти бўлди.
- Сентябр — „Тошкент трактор заводи“ ишлаб чиқариш бирлашмаси конвееридан ТТЗ-130 русумли дастлабки тракторлар чиқди.
- Сентябр — Асака шаҳрида „ФедеречиАсака-Макарони“ Ўзбекистон—Италия қўшма корхонаси ишга тушди.
- Сентябр — Бухоро вилояти Жондор туманида ХИИИ асрда яшаб ўтган халқ қаҳрамони, саркарда Маҳмуд Торобийга ҳайкал ўрнатилди.
- 2-октябр — Ўзбекистон Республикаси Ислом конференсияси ташкилотига аъзо бўлди.
- 8-октябр — Ўзбекистон Банклар ассоциацияси республикада биринчи „Банкинформрейтинг“ мустақил рейтинг компаниясини таъсис этди.
- 18-октябр — Тошкентда Темурийлар тарихи давлат музейи тантанали равишда очилди.
- 18-октябр — Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарларида Соҳибқирон Амир Темур ҳайкали очилди. Ҳар икки шаҳарга „Амир Темур“ ордени топширилди;18-октябр — Тошкентда „Биржа ва улгуржи савдо“ янги ҳафталик газетаси тақдимоти бўлиб ўтди.
- 21-октябр — Тошкент шаҳрида Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Туркия ҳамда Ўзбекистон раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди ва унда Тошкент Декларацияси имзоланди.
- 24-октябр — Ширин ичимликлар ва маъданли сув ишлаб чиқарувчи „Самарқанд-Прага“, қўшма корхонаси дастлабки маҳсулотларини чиқарди.
- 24-октябр — Тошкент шаҳрида „Амир Темур ва унинг жаҳон тарихида тутган ўрни“ мавзуида халқаро конференсия бўлиб ўтди.
- 31-октябр — Тошкентда „Ёзувчи“ газетасининг 1-сони нашрдан чиқди.
- 31-октябр — Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази тузилди.
- Октабр — Тошкентда беш юлдузли „Интерконтинентал“ меҳмонхонасининг 1-навбати фойдаланишга топширилди.
- Октабр — Ўзбекистон—Италия „Совпластитал“ қўшма корхонаси Парижда „Сифат учун Европа Олтин мукофоти“га сазовор бўлди. Бу қўшма корхона сазовор бўлган саккизинчи халқаро мукофотдир.
- Октабр — Тошкентда „Бозор, пул ва кредит“ илмий-амалий журналининг 1-сони, шунингдек, Орол денгизи ҳавзаси муаммоларини ёритиш бўйича „Вестник Арала“ („Орол ахборотномаси“) илмий журналининг илк сони босмадан чиқди.
- 28-ноябр — Хивада туркман шоири ва мутафаккири Маҳтумқули ҳайкали очилди.
- 30-ноябр — Тошкент вилоятининг Тўйтепа шаҳрида „Кабул-Тўйтепа текстил“ Ўзбекистон — Корея қўшма корхонасининг очилиш маросими бўлди.
- Ноябр — Тошкентда „Техноинвест“ Ўзбекистон—Швейсария қўшма корхонаси ташкил этилди.
- 3-декабр — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти ташкил этилди.
- 8-декабр — Гулистонда „ЎзДЕУавто“ қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган „Нексия“ автомобилларини сотиш бўйича Ўзбекистонда биринчи кимошди савдоси бўлиб ўтди.
- 13-декабр — „Ўзбекистоннинг янги тарихи“ни нашрга тайёрлаш ва нашр этиш тўғрисида" қарор қабул қилинди.
- 20-декабр — Ўзбекистон Фанлар академиясида Абдурауф Фитрат таваллудининг 110 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш ва илмий конференсия бўлиб ўтди.
- 26—27-декабр — Тошкентда 1-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 7-сессиясида Ўзбекистон Республикасининг „Нотариат тўғрисида“, „Давлат уй-жой сиёсатининг асослари тўғрисида“, „Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий фаолиятининг асосий принсиплари тўғрисида“, „Сиёсий партиялар тўғрисида“ қонунлари қабул қилинди.
- 29-декабр — Тошкент шаҳрининг янги герби тасдиқланди.
- 30-декабр — Қашқадарё вилоятидаги Алан конида йилига 5 млрд. куб метр газ ва 200 минг тонна конденсат чиқарадиган қувватлар фойдаланишга топширилди.
- Декабр — Ўзбекистон Фахрийлар кенгаши Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш „Нуроний“ жамғармасига айлантирилди. Декабр — Нукусда Қорақалпоғистонда биринчи бизнес маркази очилди. Декабр — Бухоро вилоятида мармарга ишлов берадиган янги завод ишга туширилди.
- Декабр — Ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий йўналишдаги „Ҳуррият“ мустақил газетаси чиқа бошлади. Декабр — Тошкент давлат юридик институти қошида Инсон ҳуқуқлари ва гуманитар ҳуқуқни ўрганиш маркази очилди.
- 1996 — „Ўзбекистоннинг янги тарихи“ маркази ташкил этилди.
- 1996 — „БУЗТЕЛ ГСМ“ („Бакри Ўзбекистон телеком“) компанияси таъсис этилди.
Воқеалар
Яна қаранг: Туркум:1996-йил воқеалари
- январ - 2-чақириқ Россия Давлат Думаси фаолияти бошланди.
- феврал — Россия Европа Иттифоқига кирди.
- 20-26-апрел - ЙУНЕСКОнинг Париждаги бош қароргоҳида „Темурийлар даврида фан, маданият ва маорифнинг гуллаб-яшнаши“ мавзуида илмий конференсия ва кўргазма бўлиб ўтди.
- апрел — Италияда Романо Проди бошчилигида ҳукумат тузилди. Сўл кучлар коалицияси қонунчилик орган лари учун сайловларда ғалаба қозонди.
- май - Ҳиндистон Миллий Конгресси партияси ҳиндистонда қонун чиқарувчи органларга бўлган сайловларда индуистларга ютказибқўйди. Бу пайтда ҳиндистонда жанговар индуизм миллатчилиги фаоллашди.
- июн - Исроилда Бинямин Нетаняху премер-министр этиб сайланди.
- август — Грознийда шафқациз жанглар. Жангарилар Россия федерал кучларини қамал қилди.
- 23-26-октябр - Тошкент шаҳрида „Амир Темур ва унинг жаҳон тарихидаги ўрни“ мавзуида халқаро
конференсия бўлиб ўтди.
- Машҳад ва Сарахс ўртасида темир йўл қурилиши тугалланди.
- Испанияда „Халк алянси“ партиясининг сайловдаги ғалабаси, ҳукумат раҳбари килиб Хосе Мария Аснар сайланди. У Бош вазир Фелипе Гонсалес Маркес ўрнини эгаллади.
- Руминия президенти этиб либерал партия йўлбошчиси И. Константинеску сайланди.
- 2-апрел — Созданиэ Сообщэства России и Белоруссии.
- 16-июн — первий тур президенцких виборов в Российской федерации. Во второй тур вишли Г. А. Зюганов и Б. Н. Елсин. Также участвовали А. И. Лебед, Г. А. Явлинский, В. В. Жириновский, С. Н. Фёдоров, М. С. Горбачёв и др.
- 3-июл — победа Бориса Елсина во втором туре.
- 17-июл — по невиясненним причинам взорвался самолёт, вилетевший из Нью-Йорка в Париж, с 229 пассажирами на борту.
- 17-июл — министром оборони России назначен генерал И. Родионов, руководивший разгоном демонстрации в Тбилиси в 1989.
- 19-июл — состоялас серемония открития юбилейних (в чест столетия с момента возрождения Олимпийских игр) летних Олимпийских игр в Атланте, США.
- 31-август Переговори Лебедя и Масхадова в Хасавюрте. Завершениэ 1-й „чеченской“ войни. Вивод российских войск из Чечни.
- ноябрь — в Японии начати продажи первих ДВД дисков и проигривателей.
- ноябрь — президенцкиэ вибори в США. На второй срок переизбран Билл Клинтон.
- 29-декабр — 36 йил давом этган Гватемаладаги фуқаролар уруши курашаётган томонларнинг ярашуви билан тугайди.
Туғилган
Яна қаранг: Туркум:1996-йилда туғилганлар
Вафот этган
Яна қаранг: Туркум:1996-йилда вафот этганлар
- 8-январ — Франсуа Миттеран, экс-президент Франсии.
- 28-январ — Иосиф Бродский, русско-американский поэт.
- 26-март — Девид Паккард, американский предпринимател, соосновател компании Ҳеwлетт-Паcкард (род. 1912).
- 21-апрел — убит Джохар Дудаэв, президент Чечни.
- 13-июн — Иванов, Александр Александрович, поэт-пародист
- 24-июн — Микаэл Таривердиэв, композитор, автор музики к фильмам.
- 9-июл — Сергей Курёхин, известний композитор, джазмен, рок-пианист, художник и режиссёр.
- 8-август — Георгий Метéлский, русский журналист и писател Литви (род. в 1911).
- 3-ноябр — Жан-Бедел Бокасса, бивший президент и император Централноафриканской республики, людоэд.
- 25-ноябр — Эдисон Денисов, русский композитор.
- 1-декабр — Бабрак Кармал, бивший президент Афганистана.
- 19-декабр — Марчелло Мастроянни, актёр.
- Физика — Девид Ли, Дуглас Ошеров и Роберт Ричардсон — „За откритиэ сверхтекучести гелия-3“.
- Химия —
- Медицина и физиология —
- Экономика —
- Литература — Вислава Шимборска — „За поэзию, которая с пределной точностю описиваэт историческиэ и биологическиэ явления в контексте человеческой реалности“.
- Премия мира —
|
Бу мақола русча ёзилган. | |
|
Илтимос, мақолани ўзбек тилига таржима қилинг. | |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |