2000

Минг йилликлар: 2-мингйиллик
Асрлар:
Ўн йилликлар:
Йиллар:

Воқеалар

2000-йил — „Соғлом авлод йили“9-январ. Ислом Абдуғаниевич Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб қайта сайланди.

13-январ — Тошкент шаҳрида „Ижод дунёси“ нашриёт уйи ташкил этилди.

28-январ — Тошкент давлат университетига Ўзбекистон миллий университети мақоми берилди.

3-феврал — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа доктринаси қабул қилинди.

9-феврал — Тошкентда Германия машинасозлик корхоналари иттифоқи /ВДМА/ Ўрта Осиёдаги бюросининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

15-феврал — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси „Соғлом авлод“ давлат дастури тўғрисида" қарор қабул қилди.

21-феврал — „Миннатдор хотира“ халқаро хайрия жамғармаси тузилди.

24-феврал — Афғон уруши ногиронлари республика хайрия жамғармаси рўйхатдан ўтказилди.

20-март — Банклар ассоциациясининг янги Банклараро молиявий хизмат маркази биноси, „Хобас-ТАПО“ Ўзбекистон—Швейсария—Германия қўшма корхонаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

24-март — Оролнинг жанубий соҳилида ишлаётган Қорақалпоғистон — Австралия археология экспедицияси қум остида қолиб кетган қадимий шаҳар (Оқшахан қалъа)ни аниқлаганлиги расмий маълум этилди.

31-март — Тошкентда Халқаро бизнесмарказ иш бошлади.

Март — „Совпластитал“ Ўзбекистон—Италия қўшма корхонаси халқаро савдо „Лидерлар клуби“ томонидан юксак мукофот — „Энг яхши савдо маркаси — янги минг йиллик соврини“ олтин соврин билан тақдирланди.

6-апрел — Навоий вилояти ҳудудида бентонит гил кони топилди.

14-апрел — „Урганч“ аэропортининг аэровокзал мажмуаси фойдаланишга топширилди.

20—21-апрел — Тошкентда Марказий Осиё иқтисодий ҳамжамияти давлатлараро кенгаши бўлиб ўтди. Тўрт давлат бошлиқлари „Террорчилик, сиёсий ва диний экстремизм, халқаро уюшган жиноятчиликка қарши кураш ва минтақа давлатларига таҳдид соладиган бошқа хавфхатарнинг олдини олишга қаратилган ҳамкорлик тўғрисида шартнома“ни имзоладилар.

Апрел — Андижон вилоятида „Асака—АСК“ Ўзбекистон — Россия қўшма корхонаси ташкил этилди.

12-май — Тошкентда „Шаҳидлар хотираси“ ёдгорлик мажмуининг очилиш маросими бўлди.

19-май — Ўзбекистон Фанлар академиясида Республика Фанлар академияси фаолиятини эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш масалалари юзасидан умумий йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Фанлар академиясининг янги таҳрирдаги Низоми қабул қилинди.

25—26-май — 2-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2-сессиясида „Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолати тўғрисида“ қонун қабул қилинди.

Май — Тошкент тепловоз таъмирлаш заводининг 100 йиллигига бағишланган юбилей тантаналари бўлиб ўтди.

9-июн — „Ўзбекистон ҳаво йўллари“ миллий авиакомпанияси халқаро мукофот — „Евромаркет—2000“ совринига сазовор бўлди.

23-июн — Бутунжаҳон курашни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди.

27-июн — „Соғлом авлод“ газетасининг 1-сони нашрдан чиқди.

18-июл — Ўзбекистон кўзи ожиз ва заиф болаларни ҳамда ёшларни реабилитация қилиш бўйича „Паноҳ шуъласи“ жамғармаси тузилди.

25-июл — Тошкентда „Фидокорлар“ миллий-демократик партиясининг биринчи қурултойи бўлиб ўтди.

25-август — Иқтидорли ёшлар учун „Ниҳол“ мукофоти таъсис этилди.

29-август — Пойтахтни Фарғона водийси билан туташтирувчи Камчиқ довонидан ўтказилган янги автомобил йўлининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

30-август — „Жалолиддин Мангуберди“ ордени таъсис этилди.

30-31-август — Тошкентда 2-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 3-сессиясида „Почта алоқаси тўғрисида“, „Психиатрия ёрдами тўғрисида“, „Радиация хавфсизлиги тўғрисида“ қонунлар қабул қилинди.

14-сентябр — Тошкентда ЙУНЕСКО ҳомийлигида динлараро мулоқот бўйича „Дунё динлари: жаҳон маданияти йўлида“ мавзуида халқаро конгресс очилди. Унда жаҳоннинг 30 га яқин давлат вакиллари иштирок этдилар.

Сентябр — Орол денгизининг қуриб қолган ўзанида ўрмон барпо этишга оид Ўзбекистон—Германия қўшма лойиҳасини амалга оширишга киришилди.

Сентябр — Ўзбекистонда Аудиторлар палатаси иш бошлади.

Сентябр — Фуқароларни қизиқтирган барча масалалар бўйича маслаҳат берадиган „Тошкент ахборот хизмати“ очилди.

1-октябр — Ўзбекистонлик боксчи Муҳаммадқодир Абдуллаев бокс бўйича 27-ёзги Олимпиада чемпиони бўлди.

4-октябр — Оқсаройда Сиднейдаги Олимпиада ўйинларида олтин, кумуш ва бронза медалини қўлга киритган олимпиадачиларни табриклаш маросими бўлиб ўтди.

16-октябр — „Шарқ“ нашриёт-матбаа консерни „Шарқ“ нашриёт-матбаа аксиядорлик компаниясига айлантирилди.

19-октябр — „Ўзбекистон ҳаво йўллари“ миллий авиакомпаниясининг А-310 русумли замонавий ҳаво кемаси 9 соатда Япониянинг Миязаки префектурасидан йўлга чиққан 170 нафар сайёҳни Бухорога олиб келди.

21-октябр — Фарғона вилоятида буюк олим ва мутафаккир Аҳмад ал-Фарғоний хотирасига бағишланган тантаналар бўлиб ўтди.

29-октябр — Ўзбекистон Республикаси боксни ривожлантириш, қўллабқувватлаш жамғармаси тузилди.

31-октябр — Тошкентда барпо этилган „Азимут“ корхонасида ишлаб чиқарила бошлаган „АРАБИК CЛАССИC“ янги маркадаги табиий кофе тақдимоти бўлиб ўтди.

Октабр — Тошкентда Ўрта Осиё мамлакатлари сув хўжалиги ходимлари малакасини оширадиган минтақа тренинг маркази очилди.

Октабр — Нукусда шаҳарлараро иккинчи „Жануб“ автобекати ишга туширилди.

Октабр — Тошкентда Ўзбекистон—Корея „Амако-боулинг“ қўшма корхонасининг очилиш маросими бўлди.

16-ноябр — Марғилонда буюк фиқҳ олими, имом Бурҳониддин Марғиноний таваллудининг 910 йиллиги нишонланди. Шу муносабат билан Марғилон шаҳри марказида Бурҳониддин Марғиноний ёдгорлик мажмуи бунёд этилиб, шу ерда унинг рамзий мақбараси ўрнатилди.

17-ноябр — Самарқандда буюк фиқҳ олими, имом, калом илмининг мотуридийлик оқими асосчиси Имом Абу Мансур Мотуридийнинг 1130-йиллик юбилейи нишонланди. Самарқандда Мотуридий ёдгорлик мажмуи очилди. Тошкент ва Самарқандда Мотуридий таълимоти ва унинг ислом оламида тутган мавқеига бағишланган халқаро илмий анжуманлар ўтказилди.

24-ноябр — Ўзбекистон „Офарин“ жамғармаси рўйхатдан ўтказилди.

29-ноябр — Самарқанд вилоятининг Паяриқ туманида қадимий Кўктепа шаҳри харобалари ўрнида бадавлат аёл („Саклар маликаси“)нинг даҳмаси топилди.

Ноябр — ЙУНЕСКО меъморий-тарихий ёдгорликлар Жаҳон мероси қўмитасининг Австралияда бўлиб ўтган мажлисида Ўзбекистоннинг Шаҳрисабз, Бухоро шаҳарлари тарихий марказлари Жаҳон мероси рўйхатига киритилди.

Декабр — Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида Камолиддин Беҳзод таваллудининг 545 йиллиги кенг нишонланди.

2000 — Ўзбекистон давлат филармонияси негизида Муҳиддин Қориёқубов номидаги Академик ва халқ бадиий жамоалар дирексияси ташкил топди.

  • Туркияда президент лавозимига Аҳмед Сезер сайланди.
  • Ион Илиэску Руминия президенти этиб қайта сайланди.
  • Испанияда Хосе Мария Аснарнинг сайловлардаги янги ғалабаси.
  • Исроил президенти Эзер Вайцман молия соҳасидаги суиистеъмоллари туфайли истеъфо берди.
  • Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида Эвроосия иқтисодий жамияти (Эвр АзеС) тузилганлиги тўгрисидаги шартнома имзоланди.
  • Америcа онлине компанияси „Тиме Wарнер“ фирмасини сотиб олди ҳамда уяли телефонлар ва интернет соҳасида жаҳондаги энг йирик компанияга ай­ланди.

Сентябр - Сиднейда 27-ёзги Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтди.

Туғилган

Вафот этган

Нобел мукофоти лауреатлари


Бу мақола русча ёзилган.

nothumb

Илтимос, мақолани ўзбек тилига таржима қилинг.