2014-yilgi Qishki Olimpiada oʻyinlari
2014-йилнинг 7-23-феврал кунлари Россиянинг Сочи шаҳрида ХХИИ қишки Олимпиада ўйинлари ўтказилди.
Дунёнинг 88 давлати вакиллари 17 кун давомида спортнинг 7 тури бўйича 98 комплект медаллар учун баҳс юритдилар.
Мамлакатлар
Умумжамоа ҳисобида 13 та олтин, 11 та кумуш ва 9 бронза, жами 33 та медалини қўлга киритган Россия жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Бунга қадар 1932-йили АҚШ, 1952-йилда Норвегия, 2010-йилги мусобақада эса Канада давлати вакиллари ўз уйларида бўлиб ўтган қишки Олимпиада ўйинларида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашган.
Иккинчи ўриндаги Норвегия терма жамоаси 11 та олтин, 5 та кумуш, 10 та бронза медалига эга бўлди. Мусобақанинг сўнгги куни хоккей мусобақасида Олимпиада чемпиони бўлган Канада терма жамоаси уйига 10 та олтин, шунча кумуш, 5 та бронза медали билан қайтди. Медаллар жамғариш бўйича кучли ўнталикдан АҚШ, Голландия, Германия, Беларус, Швейсария, Австрия ҳамда Франсия терма жамоалари жой олишди. Жами 26та терма жамоа ҳисобида камида битта бронза медали бўлди. 21 та терма жамоа таркибида эса камида бир нафар Олимпиада чемпиони бор.[1]
Бу сафарги қишки Олимпиада ўйинларида 88 давлат вакилларидан 26 тасига совринли ўринларни эгаллаш насиб этди.
Олимпида медаллари
Олимпиада медалларига безак беришда рус халқининг анъаналари ҳамда нақшларидан фойдаланилган. 1300 та медални ясаш учун 3 кг тилла, 2000 кг кумуш, 700 кг бронза кетган. Медалдаги нақшнинг ўрта қисми поликарбонатдан ясалган.[2]
Медал лентасини ушлаб турувчи метал ўзакча шу қадар чидамли қилиб тайёрланганки, ҳатоки 100 кг оғирликни ҳам кўтара олади. Ҳа, айнан шундай. Олимпиада ўйинлари тарихида Сочидаги мусобақада рекорд даражадаги медаллар чиқарилди. Уларнинг сони ҳаммаси бўлиб 1254 тани ташкил этади.
Олимпиада тимсоли
Сочидаги Қишки Олимпиада ўйинларининг тимсоли сифатида оқ Айиқча, Леопард ва Қуёнча танланган.
Олимпиада машъаласи
Олимпиада ўйинларининг бошланганидан дарак берувчи маёқ, қуш пати шаклида тайёрланган. Ушбу маёқнинг асоси алюминдан тайёрланган ва чидамли полимер билан қопланган. Умумий ҳисобда 14 мингта шундай маёқ тайёрланган. Унинг бўйи 95 см, эни 15.5 см, оғирлиги эса 1.8 кг.
2014 Қишки олимпия ўйинларида Ўзбекистон
Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Миша Ге фигурали учиш мусобақаларида 17 натижани қайд этди. Тоғ чанғичиларимиз Ксения Григорева гигант-слаломда 64-ўринни, слаломда эса биринчи уринишда 54 натижани қайд этди. Артем Воронов эса гигант-слаломда 67-ўринни, слаломда эса 39-ўринни банд этди.[3]
ХХИИИ қишки Олимпиада ўйинлари 2018-йили Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида ўтказилади.
Манбалар
- ↑ Хайр Сочи, салом Пхенчхан!, 2016-03-13да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2014-02-24
- ↑ Сочи-2014. Медаллар, тимсоллар ва машъала
- ↑ Сочи-2014. ХХИИ қишки Олимпиада ўйинлари ниҳоясига этди, 2014-02-28да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2014-02-24 „архив нусхаси“. 2014-йил 28-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 24-феврал.
Ҳаволалар
| Викиомборда „2014-йилги Қишки Олимпиада ўйинлари“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Википедияда «Спорт» лойиҳаси бор |