Аббос Абдураззоқович Атоев 1986-йил 7-июн куни Бухоро вилояти, Вобкент туманида туғилди. 2008-йил Бухоро давлат университетини тамомлаган.

Аббос Атоев
Статистикаси
Вазн тоифаси Ўрта вазн
Вазни 81 кг (179 лб)
Бўйи 1.75 м (5 фт 9 ин)
Миллати Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуди 1986-йил 7-июн (1986-06-07) (40 ёш)
Вобкент тумани, Бухоро вилояти
Медаллари ва ютуқлари

Oʻzbekiston iftixori

Ёзги Олимпиада ўйинлари
Бронза 2012 Лондон Ўрта вазн
Эркаклар ўртасида ҳаваскорлар бокс чемпионати
Олтин 2007 Чикаго Ярим оғир вазн
Олтин 2009 Милан Ўрта вазн
Осиё чемпионати
Олтин 2007 Улан-Батор Ярим оғир вазн
Осиё Ўйинлари
Кумуш 2010 Гуанчжоу Ўрта вазн
  • 2004-йилда Жанубий Кореяда бўлиб ўтган ёшлар орасида жаҳон чемпионатида бронза медали совриндори, 2004-йилда Туркияда бўлиб ўтган талабалар орасида жаҳон чемпионатида кумуш медали совриндори.
  • 2007-йилда Мўғулистонда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида, 2007-йил Америка Қўшма Штатлари жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган.
  • 2005-2012-йиллар мобайнида Қозоғистон, Украина, Черногория, Хитой Тайпей, Туркия, Финландия давлатларида бўлиб ўтган халқаро мусобақаларда олтин медалларни қўлга киритган. Россия, Болгария, Германия, Арманистонда бўлиб ўтган халқаро мусобақалар совриндори.
  • 2009-йил Италияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатларида олтин медални қўлга киритган.
  • 2010-йилнинг 13-16-ноябр кунлари Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида ХВИ-Осиё ўйинларида 2-ўринни эгаллади
  • 2012-йил Қозоғистоннинг Осиё Олимпия саралаш мусобақасида олтин медал соҳибига айланди ва шу билан Лондон Олимпиядасига йўлланмани қўлга киритди.
  • 2012-йилда Англиянинг Лондон шаҳрида ўтказилган ХХХ Олимпиада ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб бронза медалини қўлга киритди.

Меҳнат фаолияти

  • 2004-2008 — Бухоро давлат университети талабаси
  • 2004-2009 — Бухоро вилояти 2-сон иқтисослаштирилган болалар олимпия заҳиралари спорт мактабида бокс бўйича мураббий
  • 2009-ҳ.в. — Марказий ҳарбий спорт клубида ҳарбий хизматчи

Мукофотлари

Бокс бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси.

Манбалар

  1. ↑ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 2012-11-01да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-11-09