Абдулкаримбий – (Абдулкаримхон (1710—1750)), Қўқон хони (1733—1750), ўзбекларнинг Минг сулоласига мансуб, Шоҳрухбийнинг ўғли. Акаси Абдураҳимбий вафот этгач (1733), тахтга ўтирган. Хонлик ўрдасини Қўқон яқинидаги Тепақўрғондан Қўқонга кўчирган. 1746-йил Ўратепа ҳокими Фозилбий ёрдамида қалмоқлар ҳужумини қайтарган. Абдулкаримбий Қўқон шаҳрида сарой, Мадраса, бозор ва Исфара, Қатағон, Марғилон, Тошкент, Ҳайдарбек номли шаҳар дарвозаларини қурдирган[1].

Абдулкаримбий
Салтанат 1734 — 1750
Ўтмишдоши Абдураҳимбий (1721—1733)
Давомчиси
Туғилиши 1701 ёки 1703 ёки 1706
Қўқон Бухоро хонлиги
Вафоти 1750
Қўқон хонлиги
Турмуш ўртоғи
  • Кенагас Ойим
  • Фотима Ойим бинти Дўстқули баходир
Сулола Минглар
Отаси Шоҳрухбий
Онаси Толғаной Ойим
Дини Ислом

Қўқон хонлигидаги ўзбекларнинг[2] Минг сулоласидан бўлган учинчи ҳукмдор бўлган Абдулкаримбий 1734-йилдан бошлаб ҳукмронлик қилган. Абдукаримбий 1734-йилда вафотидан кейин Қўқон хонлигида ҳокимиятни мерос қилиб олган Абдураҳимбийнинг укаси бўлган.

Ҳукмронлик қилган даври

1733—1750 йилларда ҳукмронлик қилган Муҳаммад Абдулкаримбий ибн Шоҳруҳбий асосий этиборини мудофаа масалаларига қаратади. Абдулкаримбий 1740-йилда Қўқонни янги девор билан ўраб олишни буюрди, бу кейинчалик шаҳарни жунғорлар босқинидан ҳимоя қилишга ёрдам берди. 1740-йилда Абдукаримбий олдига қозоқларнинг буюк бийларидан бири Толебий барча қариндошлари билан жунғорлардан қочиб келади. Жунғорлар раҳбари Галдан-Церен Толебийни экстрадиция қилишни талаб қилади, лекин Абдукаримбий жунғор элчиларини ҳайдаб юборади[3]. 1745—1747-йилларда Қўқон хонлиги жунғорлар томонидан босқинга учрайди. Жунғорлар Ўш, Андижон, Марғилонни эгаллаб, Қўқонни қамал қилади. Жиддий паллада Абдураҳимбий ҳарбий ташкилотчи истеъдодини намоён этади. Жунғор душманларини пойтахтдан қувиб чиқади[4]. Жунғор тажовузи мамлакат иқтисодиётига катта зарар етказади ва давлатнинг сиёсий марказлашувини кечиктиради. Абдулкаримбий қалмоқларга қарши курашда қирғиз-қипчоқлар ва Ўратепа ҳокими Фозилбий юз ёрдамига таяниб, хонлик мустақиллигини сақлаб қолади.

Вафоти

Абдулкаримбий 1750-йилда вафот этган. Ҳукмдорнинг вафотидан сўнг хонлик тахтига унинг ўғли Абдураҳмон ўтирди. Аммо, у тахтга тўққиз ой ўтириб, сўнг Марғилонга ҳоким этиб жўнатилди ҳамда тахни Абдураҳимбийнинг иккинчи ўғли Эрдонабий эгаллади. 1753-йилда қалмоқларнинг тазйиқи ва талаби билан уларнинг қўлида гаров сифатида ушлаб турилган Бобобек хонлик тахтига кўтарилди. Лекин, орадан бир йил ҳам ўтмай Ўратепа юриши вақтида Бобобек Бешариқда ўлдирилди ҳамда Эрдонабий (1755—1769) яна Қўқон тахтига ўтирди[5].

Манбалар

  1. ↑ Ад.: Бейсембиев Т. К., Тарихи Шах-рухи, Алма-Ата, 1987; Бобобеков Ҳ. Н., Қўқон тарихи, Т., 1996.
  2. ↑ Босwортҳ C. Э. Тҳе неw Исламиc дйнастиэс. А чронологиcал анд генеалогиcал мануал. Н. Й., 1996. Р. 295
  3. ↑ Моисеэв В. А., Джунгарскоэ ханство и казахи (ХВИИ—ХВИИИ вв.). Алма-ата, 1991.с.172-173
  4. ↑ История Узбекистана. Том 3. – Тошкент, 1993. – 206 бет.
  5. ↑ Боҳодир Эшов. „Қўқон хонлиги“. «Ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихи», Тошкент-2012. 2023-йил 6-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-июн.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил