Abdulla Rahimboyev
| Абдулла Раҳимбоев | |
|---|---|
![]() | |
| Таваллуди |
1896-йил |
| Вафоти |
1938-йил Москва |
| Таълими |
Самарқанд эрлар гимназияси Тошкент муаллимлар семинарияси Москва марксизм-ленинизм курслари |
| Касби | Педагог |
| Мукофотлари |
|
Абдулла Раҳимбоев (1896, Хўжанд — 1938-йил, 5-июл) — давлат ва жамоат арбоби. Тожикистон ССР Халқ Комиссарлари Совети раиси (1933—1937). Бухоро компартияси котиби.
Абдулла Раҳимбоев 1896-йил 1-июнда Хўжанд туманида туғилган. Оиласининг этник келиб чиқиши ўзбеклардир. Савдогарлик билан шуғулланишган. Дастлаб диний мадрасада, сўнгра 1908-1917-йилларда Хўжанддаги рус мактабида таҳсил олган.
Самарқанд эрлар гимназияси (1912), Тошкент ўқитувчилар семинариясини (1917) тугатган. Дастлаб ўз она шаҳрида бир муддат муаллимлик қилган, сўнгра инқилобий ҳаракатга қўшилган.
1917-йилда „Шўрои Исломия“ ташкилотининг аъзоси бўлган, сўнг Фарғона вилояти таркибига кирган Хўжанд мусулмон меҳнаткашлари кенгаши котиби вазифаларида ишлаган. Раҳимбоев 1919-йилдан шўро муассасаларида фаолият юрита бошлади. 1919-йилда Голодностепск округ совети ижроия қўмитаси котиби, Хўжанд уезд совети ижроия қўмитаси раиси, Хўжанд шаҳар Совети ижроия қўмитаси раиси бўлган[1]. Кейинчалик Туркистон КП (б) Самарқанд вилоят комитетининг раиси бўлган. 1920-йилдан 1922-йилгача Туркистон АССР МИК раиси. 1921-йилнинг мартидан августига қадар РСФСР Миллий ишлар халқ комиссарлигида коллегия аъзоси сифатида фаолият юритган. Бир муддат Москвага чақирилиб, РСФСР Миллий ишлар халқ комиссарлигида ишлаган. Сўнг А.Раҳимбоев 1923-йилнинг июн—ноябр ойларида Бухоро компартияси котиби лавозимида меҳнат қилади. 1923-йилдан 1924-йил ноябр ойига қадар Туркистон КП МК котиби бўлган. 1925-йилдан Москвада яшайди.
1926—1928-йилларда у Москвада марксизм-ленинизм курслари талабаси сифатида таҳсил олган[2].
1928-йил июлидан 1929-йил майига қадар СССР халқлари Марказий нашриёти бошқармаси раиси бўлган. 1929-йилдан 1933-йилга қадар РСФСР Маориф халқ комиссарлигида Совет миллий озчиликлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаган.Тожикистон ССР ХКСнинг раиси (1933-йил декабрдан), СССР МИК раисларидан бири (1934-йил январ ойидан).
Абдулла Раҳимбоев Ленин ордени (1935) ва Хоразм Халқ Совет Республикасининг Қизил Байроқ орденларии билан мукофотланган.
1937 йилнинг ёзида у Тожикистон ССР Халқ Назорат Кенгаши раиси лавозимидан озод қилинди ва Совет Иттифоқи Коммунистик партияси аъзолигидан чиқариб юборилди. 1937-йил августда Сталинободда ҳибсга олиниб, Москвага жўнатилди ва Лефортово қамоқхонасида ҳибсда сақланган. Унга аксилшўровий фаолият олиб борганлик ва миллатчилик айби қўйилган[3]. 1938-йил 7-майда Совет Иттифоқи Олий суди Ҳарбий ҳай’атининг ҳукмига кўра, у Бутовода ўлимга ҳукм қилинган ва отиб ўлдирилган. 1956-йилда Абдулла Раҳимбоевнинг иши қайта кўриб чиқилган ва тўла оқланган[4][5]. Айбсиз деб топилганлар қаторида Абдулла Раҳимбоэв замондошлари: Абдуқодир Муҳиддинов, Чинор Имомов, Шириншо Шотемур, Нусратулло Махсум, Файзулла Хўжаев, Ашуров Ўринбой, Абдуллоев Сайфулло, Исмоилов Иброҳим, Анваров Саидаҳмад, Мавлонбеков Аҳмадбек, Абдураҳим Ҳожибоевлар бўлган.
Хўжанд шаҳрида Абдулла Раҳимбоевга буюст ўрнатилган.
Манбалар
- ↑ „Абдулло Рахимбаев“. Қаралди: 26-июл 2023-йил.
- ↑ „Рахимбаев А.“. Қаралди: 26-июл 2023-йил.
- ↑ Тарихнинг нома'лум саҳифалари (1-китоб). Тошкент Ғафур Ғулом нашриёти 2009 — 102-бет. ИСБН 978-9943-03-226-2.
- ↑ Ўзбекистоннинг янги тарихи, 2-китоб [Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида], Т., 2000
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ҳаволалар
| Бош вазир ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- Barcha chala maqolalar
- Bosh vazirlar haqidagi chala maqolalar
- Bosh vazirlar
- Shaxsiyatlar haqidagi chala maqolalar
- Tojikiston Bosh vazirlari
- Oʻzbekiston Prezidentlari
- Oʻzbekiston yetakchilari
- 1896-yilda tugʻilganlar
- 1938-yilda vafot etganlar
- 7-mayda vafot etganlar
- Tojikiston SSR Vazirlar Kengashi raislari
- Alifbo boʻyicha siyosatchilar


