Adsorbsiya
Адсорбсия — қаттиқ ёки суюқ моддалар (адсорбентлар) сиртига суюқ ёки газ ҳолидаги модда (адсорбат)ларнинг консентрланиши (ютилиши). Адсорбсия адсорбент сиртидаги молекулалараро куч таъсирида содир бўлади. Адсорбат молекулалари адсорбент сиртига яқинлашиб, унга тортилади ва адсорбатнинг бир (моно-), икки (би-) ва ҳоказо кўп (поли-) молекулали адсорбсион қавати ҳосил бўлади. Адсорбатнинг адсорбсион қаватдаги консентрацияси маълум даражага етганидан кейин десорбсия бошланади. Ютилган модда адсорбсион қаватда ўз хусусиятини сақлаб қолса, физик адсорбсия, ўзгарса, яъни адсорбент билан кимёвий бирикса, кимёвий адсорбсия дейилади. Физик адсорбсия температура, босим, консентрацияга, адсорбент ва адсорбатнинг табиатига, шунингдек, адсорбент тузилишига ҳам боғлиқ. Адсорбсия ҳодисаси табиатда кенг тарқалган. Ерга солинган ўғит, аввало тупроққа адсорбсияланади. Ўсимлик тупроқдаги озуқани илдизи орқали адсорбсия жараёни асосида ўзлаштиради. Адсорбсия газ ва суюқ аралашмаларни ажратишда (қаранг Хроматография), биологик жараёнда, ҳавони ифлос газлардан тозалашда, эритмаларни ҳар хил қўшилмалардан ҳоли қилишда, улардан эриган моддаларни ажратиб олишда адсорбсиядан кенг фойдаланилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |