Adventistlar
Ушбу саҳифани Адвентистлик билан бирлаштириш таклиф этилади. (мунозара) |
Адвентистлар (лот. адвентус — воқе бўлиш) — христиан секталаридан бири. ХИХ асрнинг биринчи ярмида АҚШда вужудга келган. Секта аъзолари "Исонинг қайтиб келиши" яқинлигига, худонинг минг йиллик ва танҳо ҳукмронлиги бошланишига ишонадилар. Асосчиси баптист У. Миллер (1782—1849). "Муқаддас ёзувлар ва 1843-йилда Исонинг иккинчи марта воқе бўлиши ҳамда 1000 йиллик ҳукмронлиги ҳақида тарихий далиллар" китобида Библия таркибига кирган пайғамбарлар китобларига суяниб, Исонинг иккинчи марта келишига доир ўзи белгилаган муддатни асослашга уринган. Адвентистлар ҳаракати бир неча тармоқларга бўлиниб кетган. Энг йириги — "Еттинчи кун адвентистлари"дир. Адвентистлар инсоният тарихи Исо ва шайтон ўртасидаги абадий курашдан иборат, бу кураш шайтоннинг ҳалокати билан тугайди, халос бўлишнинг бирдан-бир йўли адвентистлар эътиқодини қабул қилишдир, деб ишонади. Адвентистлар жоннинг ўлмаслигини инкор этади: жон тана билан бирга ўлади ва Исонинг қайтиб келган куни яна тирилади. Улар худо оламни яратаётганда шанбада дам олган, дейдилар ва шу сабабли шанба кунини байрам қиладилар. Шунинг учун Россияда адвентистлар ўзларини субботниклар деб атайдилар. Бу секта МДҲ да, жумладан, Ўзбекистоннинг айрим шаҳарларида ҳам мавжуд. Уларнинг рўйхатга олинган 9 та жамоаси бор (1998). Мавжуд бўлган барча черковларга Тошкент шаҳрида жойлашган Еттинчи кун христиан адвентистининг Ўрта Осиё конференсияси раҳбарлик қилади. Президенти Роберт Гейбел (1992-йилдан).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |