Afrosiyob muzeyi
| Самарқанд шаҳар тарихи Афросиёб музейи | |
|---|---|
| Асос солинган сана | 1970-йил |
| Жойлашуви | Ўзбекистон, Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, И.Каримов кўчаси |
| Келувчилар сони | 35 716 (2022-йил) |
| Директор | С.Мустафақулов |
| Сайт | ҳттпс://самаркандмусеум.уз/ |
Афросиёб қадимий шаҳар манзилгоҳининг шарқий қисмида жойлашган Самарқанд шаҳар тарихи Афросиёб музейи Шароф Рашидов ташаббуси билан 1970-йил 24-октабрда очилган.
Экспозиция
Музейнинг 1- залида Афросиёб вайроналарини археологик ўрганиш тарихи бўйича ХИХ-асрнинг ўрталаригача бўлган материаллар, шаҳарнинг археологик об’эктлари ва маъмурий обидалари кўрсатилган релефли харита жойлашган.
Иккинчи залда шаҳар ҳаётининг илк асрлари тарихи билан боғлиқ буюмлар: кулолчилик хумдони ўчоғининг макети, мил. авв. ВИ-ИВ асрлар сопол идишлари, тош ва металлардан ясалган буюмлар жойлаштирилган.
Учинчи залда, эллинизм даври билан боғлиқ буюмлар ўз ўрнини топган бўлиб, улар Самарқанднинг мил. авв. ИИИ-ИИ асрларда қурилган мудофаа деворларининг макетлари, қурол-яроғ, тангалар, сопол идишлари, терракота, тош ва ёғоч буюмлари, шунингдек қал’а деворидан олинган ёғоч синчкорлик бўлаклари жойлашган.
Самарқандликларнинг милодий И-ИВ асрлардаги маънавий ҳаёти ва рўзғорини ёритувчи ашёлар тўртинчи залда ўз ўрнини эгаллаган бўлиб, улардан милодий ИВ аср меҳроб-ўчоқ, терракота ҳайкалчалари, рўзғор буюмлари, суяклар солинган остодон намоиш этилган.
Бешинчи залда, олов ва аждодлар руҳи эътиқоди билан боғлиқ буюмлар: оссуарийлар, уйнинг ибодат қилиш қисми, деворий суратлар, раққоса шаклидаги ёғоч ҳайкал-устунлар, сўғд ёзувига эга бўлган буюмлар – тери (конверт), хум, порсанг. Шу билан бирга темир, суяк ва сополдан ясалган рўзғор буюмлар ўз ўрнини топганлар.
Музейнинг энг нодир экспонатлари орасида марказий залдаги, музей биносидан бир-неча юз метр ғарбда 1965-йилда топилган ВИИ асрга оид сарой қабулхонаси деворларини безаб турган деворий суратлари алоҳида ўринни эгаллайди. У ВИИ асрнинг учинчи чорагида Самарқандда ҳукмронлик қилган Вархуман оиласининг қароргоҳи бўлган. Тўрт деворда тўрт композиция сюжетлари – Самарқанд ҳукмдори томонидан элчиларни қабул қилиниши, мақбарага тантанали сафар, илвирс ови ва бошқалар тасвирланган.
Музейидаги „элчилар зали“ (мил. ВИИ аср ўрталари)
Афросиёб музейидаги марказий залда тақдим этилган деворий тасвирлар ўз даврининг нодир санъат асари ҳисобланиб, меҳмон кутиш хоналарини безар эди. Улар тасодифан Тошкент йўлини қуриш пайтида ерга кўмилиб ётган деворни очиб ташлади, кейинчалик бу деворий суратлар махсус усуллар билан музейнинг марказий хонасига кўчирилиб, 1985-йилдан бошлаб кўргазмага қўйилган. Археологик қазишма ишларидан сўнг, ушбу жой юқори табақали кишининг меҳмонхонасига тегишлилиги аниқланди. Аниқроғи, бу шоҳ Вархуманнинг меҳмонлар қабул қилиш хонаси бўлиб, у ВИИ асрнинг учинчи ярмида ҳукмронлик қилган.
ҒАРБИЙ ДЕВОР

Киришдан рўпарада. Юқоридан чапда, тасвир сақланиб қолган жойда, оқ кийим кийган кишининг сурати ва кийимининг этагида 16 та суғд ёзуви сақланиб қолган. Бу сатрлар унаш наслидан бўлмиш шоҳ Вархуманнинг элчиларни қабул қилиш маросимига талуқлидир. Хитой солномачилари бу ном билан фақат битта шоҳ Вархуманни билганлар; 655-йилда Тан давлатига шоҳ Вархуман элчиларини фуқоралик масаласи бўйича юборган, бу афтидан Эрон билан бўлган уруш тугалланганидан сўнг, араблардан кутилган хавф-хатарга қарши бўлган амал бўлса керак.
Ғарбий деворнинг пастки қисмида тасвирланган совға олиб бораётган элчиларнинг тантанали юриш маросими сатрларда кўрсатилган ёзувларга мос келади. Бу саҳна очиқ жойда тасвирланган бўлиб, бизнинг кўз ўнгимизда қуроллар тўплами, тиргакка ўрнатилган найзалар, ўнг томонда ғалати ниқоблар билан безатилган қалқонлар уюми тасвирланган.

Иккинчи қатордаги тасвирлар эса томошабинга орқаси билан ўтирган узун сочли кишилар бўлиб, улар афтидан ҳокимиятнинг шахсий гвардиясини ташкил этган турклар бўлган. 550-630 йиллар ўрталарида суғд хонликлари Марказий Осиёда биринчи йирик давлат „Ғарбий турклар“ (ғарбий туркий коғонот) империясига тобе эдилар ва коғонотнинг емирилишидан сўнг, ўзлари кўпгина ҳарбий қисмлар тузишди. Ёзувлар олдида турган учта соқолли кишилар қилич ва ханжар билан қуролланган бўлиб, шойи кийимлар кийинишган, яктаглари ҳар хил жониворлар расми билан безатилган, улар ўша даврдаги сосоний Эрони ва Хитойгача тарқалган услуб бўйича кийинишган. Уларнинг бири тақинчоқ ва безаклар, бошқалари шойи тўплами олиб кетяптилар. Оқ ва қора рангдаги одамларнинг навбат билан келиши, Суғдда икки хил тусдаги одамлар бўлганидан дарак беради. Ёзувда кўрсатилганидек, қорароқ тусдаги марказий персонажни, мансаби бўйича, Шош (Тошкентнинг эски номи) ҳукмдорининг девонхона бошлиғига ўхшатиш мумкин. Ўнгроқда оддий кийинган, жисмонан муғулларга мансуб кишилар турибди. Улардан бири (шикаст етган деворнинг ўнгроғида) белида рўмол осилган қўшнисининг ортидан рўмолига тегиниб турибди (бу расм бўлагини франсуз мутахассиси Аликс Барбе таъмирлаш ишлари вақтида аниқлади).
Деворнинг ўрта қисмида бир-бирига симметрик иккита гуруҳ маросимга тантанали чиқмоқда. Ўнг томонда эса қора қалпоқлар кийган, мевалар ва шойи газламалар кўтарган Хитой элчилари боряпти. Бу ерда бошқа хитойликларнинг ҳам қизил ҳошия билан белгиланган тасвири кўзга ташланади. Изланишларга кўра, расмлар устида ишланаётган пайтда композиция ўзгартирилган. Бу персонажлардан ўнг томонда сочлари узун турклар боряпти, бу галда улар чет эл элчилари сифатида тасвирланган. Ўнгроқдаги уч киши тасвирланган, улар ёқага бириктириб тикиладиган қайтарма қалпоқсимон устки кийимда, оёқларида узун пайпоқ этиклар кийган, афтидан бу одамлар тоғли хонликлар элчилари бўлган (ҳозирги даврда бу тасвирлар аранг кўринади). Буларнинг орқасидан сочларида парлар боғланган икки киши турибди. Бу бош кийими, 699-йилда Хитой Тан империяси таркибига бирлаштирган Когурё шоҳлигига мансуб корейсларга оиддир. Бу тасвирлардан юқори қисмида девор бузилган бўлиб, ҳозирги вақтда у ерда нима тасвирлангани номаълум.
СҲИМОЛИЙ ДЕВОР

Ўнг томондан бошланадиган шимолий деворнинг композициялари эса бошқа оламга чорлайди. Биз гўёки Самарқандда эмас, Хитойдамиз. Чап томонда иккита сайр қайиқларида аёллар тасвирланган, биринчиси яхши сақланган. Қайиқнинг қуйи томонида мусиқачилар турли мусиқа асбоблар билан тасвирланган, бошқаларига қараганда йирикроқ тасвирланган аёл-хонзода (қиролича) бўлган. Олдинда эса бошқа саҳна кўринади: хизматкор аёл бошқасининг қўлидан тутиб, ярашмоқчи бўляпти ва хонзодага ишора қиляпти, у эса иккаласини тинчлантириб, яраштириб қўймоқда. Марко Поло даврида Хитойни ажиб жониворларсиз тасаввур қилиб бўлмаганидек, бу ерда ҳам ВИИ асрга мансуб, сувда ҳар хил ғайритабиий жониворлар: эчки бошли ва илон думли аждаҳолар сузиб юрибди. Ўнгроқда сохта соч кийган одам, сувда сузаётган отнинг думидан ушлаб турибди. Тўлқинли чизиқ тасвирни иккига ажратиб турибди, афтидан икки тоғ этагини эслатади. Бу ерда Тан даврига оид кийинган хитойликлар қоплон овламоқдалар. Яна ўнгроқда бошқа шаклларга нисбатан йирикроқ тасвирланган, лекин ёмон сақланган асосий отлиқ киши тасвири бор. Суғд маданиятининг шарти бўйича, расмлардаги номутаносиблик худолар ва шоҳларни билдиради. Бунда Хитой императори ҳақида гап кетади, унинг хотинини биз юқорида кўрдик.
Шундай қилиб, биз бу ерда шоҳ Вархуманнинг хитойликларга қарата, фуқораликка қабул қилишлик илтимосини, яъни дадил чет эл мустақиллиги тасвирланганлигини кўриб турибмиз. Чунки суғдликлар хитойликларни ҳаёт қувончларини сезувчи буюк халқ сифатида юқори баҳолар эдилар. Овдаги ботирлик худди жанг майдонларидаги мардлик каби эди. Лекин сўнгги ўн йилликлар тарихи шуни кўрсатадики, хитойликларнинг араб истилочиларига қарши ҳарбий юришлари натижасининг салбийлиги суғд шоҳининг хитойликларга нисбатан умиди янглиш эканини кўрсатди.
ЖАНУБИЙ ДЕВОР

Киришдан чапдаги жанубий девор бўёқлари яхши сақланганлиги изоҳлашда қийинчилик туғдиради. Аввал бу девор расмини чет эл элчиларининг Самарқандга тантанали кириши тасвирланган деб тахминан қилинган. Профессор Б.И. Маршак (Эрмитаж, С. Петербург) янада ишончлироқ изоҳни берди. Маросимнинг алоҳида ўрни шундаки, ҳаракат қилаётганлар марказий саҳна томон эмас унга қарама-қарши томонга шарқ томон узоқлашмоқда. Тантанали юришнинг сўнгги жойи (чап томонга қаралсин) шаҳар эмас, алоҳида турган бино бўлиб, у ерда бир неча киши турибди. Хитой йилномаларидан маълумки, ҳар йили зардуштийлар янги йилда (Наврўз айёмида) суғд ҳукмдорлари, аждодлари (ота-оналари) қабрларини зиёрат қилар эди. Бу қабрлар пойтахтдан жанубий-шарқ томонда бўлиб, бу томон жаннат томон йўл ҳисобланган. Зиёратнинг охирида жониворлар сўйилиб, қурбонлик қилинган, композициянинг марказий қисмида шу маросимлар акс эттирилган. Девордаги суратда оғзи боғланган икки киши тасвирланган. Бу ерда зардуштийлар коҳини эмас, балки байрамона кийинган, қуролланган аслзодалар тасвирланган, улар қурбонлик жониворларини олиб бормоқдалар. Бу жониворлардан бири кулранг от бўлиб, у эгарланган, лекин чавандозсиз; яна бири тўртта ғоз кўтариб боряпти, уларнинг қанотида суғд ёзуви келтирилган. Ҳар хил ҳужжатларда кўрсатилишича, эгарланган от қурбонлик қилишда фойдаланилган ва у қуёш худоси ва ўликлар ҳаками Митрага аталган. Ғозларга эса чексиз давр худоси Брахмага таққосланадиган Зурванга бахшида этилган. Зурван тўрт хил шаклда бўлиб, унинг рамзи ёввойи ғозлар эди. Қурбонликлар олдидан иккита чавандоз туяда қўлида асо билан бормоқда. Бу маросимий юришнинг охирида сариқ от устида бўйнида тумор ва қоплон териси ташланган, қизил кўйлакда улкан одам, шоҳ Вархуман тасвирланган. Шоҳ тасвирланган жойда, худди шимолий девордаги Хитой императорининг турган жойи билан мос келади. Шоҳнинг авлодлари ётган жой яқинида оқ фил тасвири бўлиб, унинг устидаги тахтиравонда юқори мансабдаги аёл ўтирибди, у шоҳ Вархуманнинг хотини бўлса керак. Унинг орқасидан эгарланган отлар устида учта ёш жувонлар тасвирланган, аёлларнинг бирининг билагида „мансабдор бека-хоним“ ёзуви сақланиб қолган. Бундан юқорида эса мансабдор чавандозлар сафи бўлиб, фақат отларининг оёқлари кўринмоқда, улар афтидан турк гвардияси бўлиши керак.
СҲАРҚИЙ ДЕВОР

Шарқий деворнинг ўрта қисми, залга киришнинг асосий қисмини ташкил этади. Сувда сузаётган балиқлар, чўмилаётган болалар, ҳўкизлар тасвири яхши сақланган. Эҳтимол, бу Ҳиндистонни эслатади ёки зардуштийларни у дунёдаги жаннатий ҳолатини, яъни марҳумлар ва тирикларни ажратувчи дарёни эслатади.
Изоҳ. Мулоҳаза ва фикрлар шуни кўрсатадики, учала девордаги сюжетларнинг мазмун-маъноси ягона мақсадга қаратилган, яъни Шоҳ Вархуман сиёсатига уч хил нуқтаи назардан қарашдир. Биринчидан ғарбий деворда тасвирланган тантанали дипломатия, иккинчидан шимолий деворда Хитой билан иттифоқ ва учинчидан жанубий деворда тасвирланган диний маросимдир. Диний маросим Самарқанд учун янгилик эди, чунки ўша даврда барқарор бир сулола йўқ эди, зеро 710-йилда Тархун шоҳ якка ҳукмронлигини „халқ“ (оқсоқоллар мажлиси) олиб ташлаган эди. Шоҳ Вархуман тарихига келсак, унинг якка ҳуқумдорлликка асос солиш ҳаракати беҳуда бўлди, 675-йилда илк бор араблар ҳужумидан сўнг шаҳар қисқа вақт шоҳсиз қолди. Қазиш ишларидан маълум бўлдики, деворий суратлар бизгача қандай ҳолатда етиб келган бўлса, яъни ғараз билан суратларга шикаст етказилган, бу ҳолни арабларга тўнкариш керак эмас, чунки суратли залга араб фотиҳларигача бўлган даврдан олдин, харсанг тош ётқизиб қўйилган эди, шунинг учун суратлар сақланиб қолган. Бу вандализм ҳаракати афтидан ғалаёнли пайтларда яъни Вархуман шоҳлигининг емирилиши даврида бўлган. Лекин бу ҳақда ёзма манбаларда ҳеч нарса ёзилмаган. Суратлар битта рассом қўли билан бўлмасада (Алекс Барби, бу ерда иккита рассом қўлини аниқлади), бир устахонада, битта ғоя ва мукаммал услуб асосида яратилган. Рассомлар албатта, Хитой саҳналарини, манзараларини тасвирлаш учун алоҳида кўрсатмаларга, чизма-қоралама эскизларга эга бўлишлари керак эди.
Панжакент суратлари
Панжакентдаги (Самарқанддан 60 км шарқда) кўп беқиёс деворий суратларни Афросиёбдаги тасвирлар билан таққослаганда, Афросиёб суратлари Панжакент суратларидан фарқли ўлароқ ўзининг ажойиблиги ва ижодкорлиги билан ажралиб туради. Агар Панжакентда учта катта мавзу (дин, ботирлик, масалчилик) тасвирда ўзининг алоҳида ўрнига эга бўлса, Афросиёб суратларида эса, сюжетлар эркин жойлаштирилган бўлиб, тасвирларнинг мукаммал ўрни бор. Панжакент аслзодалари ва савдогарларидан фарқли ўлароқ шоҳ Вархуман бу ишга мамлакатнинг энг сара бадиий устахонасини таклиф қилган.
Иккинчи қават экспозицияси
Марказий Осиёга араб истилоси давридан Чингизхон босқинигача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу даврда Самарқанд шаҳри анча кенгайиб ҳозирги эски шаҳар ўрнига қадар мудофаа девори билан ўраб олинади. Намойишнинг бошланиши Афросиёб шаҳарчасининг сув таъминоти тизими ва шаҳар харитасининг намойиш қилиш билан бошланади. Афросиёбда охирги 15 йил давомида қазиб очилган, Хуросон халифалигининг вакили Абу Муслим даврига оид сарой тарҳи билан танишасиз. Сарой тархи қадимги Сўғдиёна анъаналаридан фарқли ўлароқ Сурия, Мессопотамияда маълум бўлган Уммавийлар меъморий ананалари тасири кузатилади. Қазишма давомида ўз даврининг оммавий безак усулларининг учрамаганлиги олимларни Абу Муслим саройи битмай қолган деган хулосага олиб келди.
Музей кўргазма залларидаги топилмалар ўрта аср шаҳар тизими асосида намойиш этилмоқда. Музейнинг бошланиш залларида шаҳарнинг ишлаб чиқариш қисми бўлган работ кейин арки аълоси ва шаҳристондан топилган осори-атиқалар намойиш этилган. Сиз унда ўрта аср сопол ишлаб чиқариш технологияси, темирчилик, шишасозлик намуналари ва меъморий безакли ғиштлар пишириш хумдонларини макетлари ва ғишт намуналари билан танишасиз.
Ёзма манбаларида ўрта асрларда Самарқандда юздан ортиқ ҳаммомлар бўлгани айтилади. Мана шундай ҳаммомлардан бирининг макети, тошнов, таҳоратхона қисмлари экспозициядан ўрин олган. Шаҳар работи осори-атиқалари намойишидан арки аъло қисмига ўтишда ҳаром билан ҳалол тушунчаларини тутган ўрнига алоҳида урғу берилади. Шаҳар арки аълосида катта ҳажмдаги археологик қазишма ишлари шаҳарнинг жомеъ масжиди ўрнида олиб борилган. Қадимда ибодатхона ёки масжидлар маданият ва маърифат ўчоғи бўлганига шоҳид бўласиз. Афросиёбнинг қорахонийлар ҳоким-саройидан топилган деворий суратларнинг фото нусхаси илк бор кенг омма учун намойиш этилмоқда. Афросиёбнинг шаҳристон қисмида очилган зодагонлар турар жойининг макет ва қазишма чоғида топилган осори-атиқалар намойиш этилмоқда. Музей кўргазмалар залида шунингдек тоштарошликни тош қозонлари намойиш этилган. Кўргазмаларимиз орасида ўз даврининг савдо алоқаларини намойиш этувчи Эрондан келтирилган кошин идишлар ва уларга тақлид сифатида ясалган маҳаллий идишлар ўрин олган.
Умуман иккинчи қават мавзуси мусулмон рениссансининг ривожланиш босқичларини қисман бўлсада ўз ичига олади.
Афросиёб музейи фондларида археологик экпедицияда топилган буюмлар сақланмоқда. Аксарияти қурилиш материаллари (ғишт, ўймакор кошинлар), сопол, шиша, металл, суяк ва тош буюмларидир.
Қайта таъмирлаш
Самарқанд вилоятида 2016−2017-йилларда 15 маданий ёдгорлик обектини реставрация қилиш ва улар билан ёндош ҳудудларни ободонлаштириш бўйича ишлар амалга оширилди. Бу ҳақда „Ўзбектуризм“ Миллий компанияси матбуот хизмати хабар қилди[сайт ишламайди].
Яна қаранг
- Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси – САМАРҚАНДНИНГ ТАРИХИЙ ОБИДАЛАРИ ВА МУЗЕЙЛАРИ БЎЙИЧА ЭКСКУРСИЙА МАТНЛАРИ, 2010.
- „Самарқанд“ давлат музей-қўриқхонаси Расмий веб сайти
- „Самарқанд“ давлат музей-қўриқхонасининг Ёутубе канали
- „Самарқанд“ давлат музей-қўриқхонасининг расмий Фаcебоок саҳифаси