Ajal vodiysi
Ажал водийси (ДеатҳВаллей) АҚСҲ жануби-ғарбида жойлашган Моха-ве чўлидаги (Калифорния штати) тоғ оралиғи ботиғи. Амаргоса ва Панаминт тизмалари оралиғидаги сувсиз жой. Узунлиги 250 км чамасида, майдони қарийб 840 минг га. Ер курасидаги энг чуқур жойлардан бири (денгиз сатҳидан 85 м паст) ва қақраган чўл. Шимолий Америкадаги энг паст жой. Ҳавонинг мутлақ максимум температураси 56,7° (Ғарбий ярим шарда энг юқори). 1849-йилда бу ерда бир гуруҳ олтин қидирувчилар ташналикдан нобуд бўлганлигидан водий шундай ном олган. Миллий табиат ёдгорлиги сифатида 1933-йилдан буён муҳофаза қилинади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |