Ажам (араб. عَجَم – араб эмас) – араблардан бошқа Шарқ халқларининг умумий номи. Шунингдек, араблар яшайдиган Шарқ мамлакатлари, хусусан, Турон, Эрон ҳам „Мулки ажам“ деб юритилган. Бу ерлардан етишиб чиққан олимлар „ажамий“ деб аталган. Кейинчалик ажам номи фақат эронликларга нисбатан қўлланган, Эронни эса, Ажам ёхуд Ажамистон деб атаганлар[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Ажам“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.