Ака-ука Карамазовлар
„Ака-ука Карамазовлар“— рус ёзувчиси Фёдор Достоевский ижодига мансуб роман. Асар муаллифнинг сўнгги романи бўлиб икки йил давомида ёзилган. Роман илк бора „Русский Вестник“ журналида қисмларга бўлиниб нашр этилган. Нашр этиш 1880-йил ноябр ойида ёзувчи вафотидан икки ой олдин якунланди. Романда уч ака ука Иван, Алексей ва Дмитрий Карамазовлар борлиқнинг асл моҳияти ва ҳаёт фалсафаси ҳақидаги саволларга ўз йўли, ўз дунёқараши билан жавоб топишга ҳаракат қилшади.
|
1880-йилги нашрнинг илк саҳифаси | |
| Асл номи | Братья Карамазовы |
|---|---|
| Муаллиф(лар) | Фёдор Достоевский |
| Мамлакат |
|
| Тил | русча |
| Жанр(лар)и | роман |
| Нашр этилган санаси | 1880-йил |
| Нашриёт | Русский Вестник |
| Ўзбек тилида нашр этилган санаси | 2021-йил Янги Аср Авлоди нашриёти |
| Саҳифалар сони | 572 бет |
| ИСБН | ИСБН 0-00-000000-0 |
Асар ўзбек тилида Иброхим Ғафуров таржимаси билан бир неча бора нашр этилган. Сўнгги маротаба 2021-йилда Янги Аср Авлоди нашриёти томонидан 572 бетли қаттиқ муқовада чоп этилди.[1]
Сужет
"Ака-ука Карамазовлар" романи „Буюк гуноҳкорнинг тарихи“ достонининг биринчи қисми сифатида ёзилган бўлиб, эътиқод, эркинлик ва ахлоқнинг чуқур фалсафий муаммоларига бағишланган.
Ҳикоянинг марказида учта ака-ука — Иван, Алексей ва Дмитрий борлиқнинг асосий сабаблари ва якуний мақсадлари ҳақидаги саволларга жавоб топишга ҳаракат қилишади. Улар Худо ва руҳнинг ўлмаслиги ҳақидаги саволга жавоб беришга ҳаракат қилиб, ўз ҳаётидаги танловини қилишади.
Достоэвский „Ака-ука Карамазовлар“ ҳақидаги хотираларида: „Мен ҳеч бир асаримга бундан жиддийроқ қарамаганман“, деб ёзган эди.
Қаҳрамонлари
- Фёдор Павлович Карамазов
- Дмитрий Фйдорович Карамазов
- Иван Фёдорович Карамазов
- Алексей Фёдорович Карамазов
- Павел Фёдорович Смердяков
- Агрефена Александровна Светлова
- Катерина Ивановна Верховцева
- Иля Николаевич Снегирёв
- Дмитрий Александрович Карамазов
Манбалар
- ↑ архив нусхаси, 2021-12-30да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2021-12-30