Ал-Маҳдий (Абу Абдуллоҳ Муҳаммад; 744—785) — Аббосийлар сулоласининг учинчи ҳукмдори (775—785).

Маҳдий тахтга чиққач устози Убайдуллоҳ Муовияни вазир этиб тайинлади. Бироқ орадан кўп ўтмай Убайдуллоҳ ғайридинликда айбланиб қатл этилди. Маҳдий даврида Зайд ибн Али тарафдорлари кучая бошлади. Маҳдий зайдийлар билан тил топишга ҳаракат қилиб уларнинг раҳбарларидан бири Ёқуб ибн Довудни вазир этиб тайинлади. Аммо Маҳдийнинг зайдийларни ўз томонига оғдириш учун қилган барча ҳаракатлари зоэъ кетди. Зайдийлар барибир унга бўйсунишмади. Ҳатто Ёқуб ибн Довуддан ҳам воз кечишди. Шундан сўнг Маҳдий зайдийларни таъқиб қила бошлади. Ал-Маҳдий ўн йил халифалик қилиб 785-йил вафот этди.

Манбалар