Aleksey Barsov
Алексей Барсов (1966-йил 3-апрелда туғилган) — ўзбекистонлик шахмат гроссмейстери. Барсов Самарқанд шаҳрида туғилган.
| Алексей Барсов | |
| Туғилган санаси: | 1966-йил 3-апрел |
| Туғилган жойи: | Самарқанд СССР |
| Унвони: | Гроссмейстер |
| Максимал рейтинги: | 2550 (2002-йил апрел) |
Шахмат фаолияти
Маълумоти бўйича ҳуқуқшунос бўлган Барсов 1990-йилларнинг бошидан профессионал шахматчи бўлиб, Ўзбекистондаги етакчи ўйинчилардан бири ҳисобланади. У бир неча йиллар давомида ҳамюрти собиқ ФИДЕ жаҳон чемпиони Рустам Қосимжоновга шахматдан мураббийлик қилган.
У 1995-йилда Влиссингендаги Зеэланд Опен турнирида ғолиб чиқди. Барсовнинг Оксфорд (1998-йил) ва Ёркдаги ғалабалари (1999-йил, Тигер Ҳилларп Перссон ва Жулиан Ҳогсон билан бирга) унинг халқаро шахмат турнирларидаги энг кўзга кўринган муваффақиятлари қаторига киради. 2001-йилда Ҳарикришна ва Сасикиран билан бирга Хастингс халқаро шахмат конгрессида ғолиб чиқди. Барсов 2004-йилги шахмат бўйича ФИДЕ жаҳон чемпионатида иштирок этиб, биринчи раундда Александр Белиавскийга ютқазиб қўйди. У 2004-йилда Саинт-Қуэнтин ва 2005-йилда Касабланка турнирларида ғолиб чиққан. Барсов 2006 ва 2010-йилларда шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионатида ғолиб чиққан. 2011-йилда у 4-Байрут Опен турнирида биринчи ўрин эгаси бўлди[1]. Кейинги йили Барсов Бишкекда бўлиб ўтган шахмат бўйича 2-Ўрта Осиё кубогида[2] Семетей Тўлоғонтегин билан биринчи ўринни эгаллади[3].
Барсов Истанбул 2000-йил, Калвиа 2004-йил, Турин 2006-йил, Дрезден 2008-йил ва Ханти-Мансийск 2010-йил шахмат олимпиадаларида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган[4]. У Европанинг бир қанча шахмат клубларида, шу жумладан Германия шахмат Бундеслигасида иштирок этадиган клубларда ўйнаган.
Машҳур ўйинлари
Манбалар
- ↑ „Беирут 4тҳ Интернатионал Опен Чесс Чампионшип 2011“. Чесс-Ресулц.cом (2011-йил 22-май). Қаралди: 24-май 2011-йил.
- ↑ 2ст (сиc) Cентрал Асиа Чесс Cуп Оригинал Тоурнамент Репорт ФИДЕ. Ретриэвед 8 Деcембер 2015
- ↑ „Сборная Кыргызстана заняла 2 командное место на Кубке Центральной Азии по шахматам на Иссык-Куле“ (Руссиан). Спорт АКИпресс (2012-йил 21-июн). Қаралди: 13-феврал 2016-йил.
- ↑ Бартелски. „Мен'с Чесс Олймпиадс: Алехеи Барсов“. ОлимпБасе. Қаралди: 2009-йил 8-июл.