Alfred Binet
БИНЕ (Бинет) Алфред (1857-йил 8-июл, Ницса — 1911-йил 18-октабр, Париж) — франсуз психологи, тиббиёт ва ҳуқуқдри (Париж университети). Бинет Франсияда очилган биринчи экспериментал психология лабараториясининг асосчиси (Сорбонна, Париж). У қобилият, руҳий ривожланиш, индивидуал психологик тафовутлар соҳаларида олиб борган тадқиқотлари билан машҳур. Т. Симон билан бирга илк бор интеллектнинг аклий ривожланиш савиясини ўрганувчи психометрик тест (БинеСимон ақлий ривожланиш шкаласи)ни ишлаб чиққан.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |