Али Ар-Ризо ёки Али ибн Мусо (765/770-йил – 818-йил) — шиаларнинг саккизинчи имоми.

Мадинада яшаган. 816-йилда халифа ал-Маъмун мўтадил шиалар билан иттифоқлашиш ва улар ёрдамида ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш мақсадида Али ар-Ризони тахт вориси деб эълон қилган. Лекин бу иттифоқ узоққа чўзилмаган. Суннийлар бунга қарши ҳаракат бошлаган. Халифа шиалар билан муносабатини узгандан кейин Али ар-Ризо Хуросонда Тус шаҳри яқинидаги Нукан қишлоғида заҳарлаб ўлдирилган ва Санобад қишлоғига дафн қилинган, кейинчалик унинг қабрига мақбара барпо этилган ва шиалар учун зиёратгоҳ, асосий муқаддас жойлардан бирига айланган. Қабр жойлашган қишлоққа Али ар-Ризо шарафига Машҳади Али Ризо номи қўйилиб (Али ар-Ризо шаҳид бўлган жой), у йирик шаҳар (ҳозирги Машҳад)га айланган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар