Зиёсферада исми Алишер ва фамилияси Отабоев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Алишер Абдужалилович Отабоев (1947-йил 17-апрел Марғилон шаҳрида туғилган) – Ўзбекистоннинг атоқли давлат, сиёсат ва жамоат арбоби, Фарғона вилояти ҳокими, 2-чақирилишдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати.

Алишер Отабоев
Алишер Абдужалилович Отабоев
Фарғона вилояти ҳокими
Мансаб даври
2000-йил 15-январ – 2004-йил 15-октябр
Президент Ислом Каримов
Бош вазир Ўткир Султонов
Шавкат Мирзиёев
Аввалгиси Абдуҳошим Абдуллаев
Кейингиси Шермат Нурматов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 17-апрел 1947-йил
Марғилон  Ўзбек ССР SSSR bayrogʻi СССР
Вафоти 18-июл 2016-йил(2016-07-18)
(69 ёшда)
Фарғона
Фуқаролиги Ўзбекистон
Сиёсий партияси Ўзбекистон Либерал-Демократик Партияси
Турмуш ўртоғи Раъно Маҳмудовна Қосимова (Фарғона шаҳрида туғилган) – Фарғона давлат дорилфунуни иқтисодиёт куллиёти декани.
Болалари Маҳмуд (1976), Сардор (1978)
Мукофотлари (2002), медаллар ва кўплаб фаҳрий ёрлиқлар билан тақдирланган.

Ҳаёт йўли

Алишер Отабоев 1947-йил 17-апрел Марғилон шаҳрида туғилган. Фарғона политехника олийгохини муҳандис мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Ўзбекистоннинг атоқли давлат, сиёсат ва жамоат арбоби, Фарғона вилояти ҳокими, 2-чақирилишдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати бўлган.

2000-йил 15-январда Фарғона вилояти ҳокими лавозимига унинг номзодини Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ислом Каримов кўрсатган ва Фарғона вилояти халқ депутатлари кенгаши тасдиқлаган эди.

Вилоят ҳокими вазифасига тайинлангунча 1997-йилдан 15-январ 2000-йилгача Фарғона вилояти ҳокимининг 1-ўринбосари, ундан аввал эса 1997-йилгача Фарғона шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган.

2000-йил октябрдан 2004-йилгача 174-сонли Бешариқ сайлов округидан 2-чақирилишдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати бўлиб сайланган. Фарғона вилояти халқ депутатлари кенгаши томонидан номзоди кўрсатилган.

Совет даврида Фарғона механика заводи бош муҳандиси сўнгра директори лавозимида ишлаган.

Ўзбекистоннинг Мустақиллигини 11-йиллиги муносабати билан Алишер Отабоэв Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2002-йилд 27-августаги Фармонига асосан, Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қўшган ҳиссаси ва Ватан учун қилган меҳнатлари юксак баҳоланиб, „Эл-юрт ҳурмати“ ордени билан тақдирланган[1].

Оиласи

Хотини – Раъно Маҳмудовна Қосимова. 2 та ўғли: Маҳмуд (1976), Сардор (1978) ва неваралари бор.

Мукофотлари

Манбалар

Ҳаволалар

Ўтмишдоши:
Абдуҳошим Абдуллаев

Фарғона вилояти ҳокими

2000-йил 15-январ — 2004-йил 15-октабр
Вориси:
Шермат Нурматов