Alouddavla
Рукниддин Алоуддавла Мирзо ёки Алоуддавла Мирзо (1417-йил 16-июн – 1461-йил 6-декабр) – темурий шаҳзода ва Шоҳрух Мирзонинг набираси, Хуросон ҳукмдори. Алоуддавла бобоси вафотидан кейин бошланган тахт ворислиги курашига аралашди. Дастлаб у стратегик устунликка эга бўлган бўлса-да, охир-оқибат уни янада муваффақиятли рақиблари доғда қолдирди. Алоуддавла тахтга эга бўлишга бўлган кўплаб муваффақияциз уринишлардан сўнг сургунда вафот этди.
| Алоуддавла Мирзо | |
|---|---|
| Туғилиши |
1417-йил июн/июл Ҳирот, Темурийлар империяси (ҳозирги Афғонистон) |
| Вафоти |
1460 (ёши 42–43) Рустамдор, Темурийлар империяси (ҳозирги Эрон) |
| Дафн этилган жой | |
| Турмуш ўртоғи |
Зайнаб Орлот Мурод Султон оғо |
| Уй | Темурийлар хонадони |
| Отаси | Бойсунқур Мирзо |
| Онаси | Жон Малик оғо |
| Дини | Ислом |
Ҳаёти
Алоуддавла Мирзо 1417-йил 16-июнда Ҳиротда Бойсунғур оиласида туғилди. Отаси темурий султон Шоҳрухнинг ўғли эди. Онаси, Жон Малик оғо, темурийлар саркардаси Амир Чўлпон Қавчиннинг қизи эди. Жон Малик оғо аввал Бойсунқурнинг амакиваччаси Искандар мирзога никоҳланган эди[1][2][3]. Укаларидан фарқли ўлароқ Алоуддавла саройда амакиваччаси Мирзо Абдуллатиф билан бирга бувиси Гавҳаршод бегим тарбиясида бўлган. Малика ва Шоҳрух Мирзо ўзининг иккита катта ўғлининг тўнғич ўғилларини бўлажак тахт ворислари сифатида тарбиялаган[1]. Гавҳаршод бегим уни бошқа набираларидан кўра кўпроқ яхши кўрган[2].
1433-йилда Бойсунғурнинг бевақт вафоти ортидан ўн олти ёшли Алоуддавла амири девон унвонини, салтанатнинг ўзбек қабилаларига қарши мудофаасида стратегик аҳамиятга эга бўлган Мозандарон ҳокимлигини мерос қилиб олади[4][2]. Бироқ шаҳзоданинг эътиборида кўпроқ расмий лавозимидан кўра сарой ишлари бўлган[5]. Кейинги йили у бобосининг Қора қўюнлиларга қарши Озарбайжондаги учинчи юришида иштирок этади[2]. 1444-йилда Шоҳрух Мирзо касалликка чалинганда, эрининг ўлимини кутган ҳолда Гавҳаршод Бегим қудратли амир Ферузшоҳни Алоуддавланинг тахтга ўтиришини қўллаб-қувватлашга ундаб, бошқа шаҳзодаларнинг ғазабини қўзғатади. Шоҳрух соғайгач ва ҳодисадан хабар топгач, Ферузшоҳга танвеҳ беради ва у шармандаликка чидолмай, кейинчалик касалланиб вафот этади[6].
Манбалар
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
- ↑ 1,0 1,1 Манз, Беатриcе Форбес. Поwер, Политиcс анд Религион ин Тимурид Иран. Cамбридге Университй Пресс, 2007 — 246-бет. ИСБН 978-1-139-46284-6.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Wоодс, Ж. „ʿАЛĀʾ-АЛ-ДАWЛА, РОКН-АЛ-ДĪН МĪРЗĀ“. Энcйcлопаэдиа Ираниcа. Энcйcлопаэдиа Ираниcа Фоундатион (1984-йил 15-декабр). Қаралди: 2019-йил 7-июн.
- ↑ Wоодс, Жоҳн Э.. Тҳе Тимурид дйнастй. Индиана Университй, Ресеарч Институте фор Иннер Асиан Студиэс, 1990 — 46-бет.
- ↑ Манз (2007, сс. 46, 252)
- ↑ Манз (2007, с. 257)
- ↑ Манз (2007, с. 48)