Америка Қўшма Штатлари (АҚШ; инглизча: Унитед Статес оф Америcа, УСА), Қўшма Штатлар (инглизча: Унитед Статес) ёки шунчаки Америка (инглизча: Америcа) Шимолий Америкада жойлашган давлат. Пойтахти — Вашингтон шаҳри, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аъзоси. Америка Қўшма Штатлари шарқдан Атлантика, ғарбдан Тинч океани, жануби-шарқдан Мексика қўлтиғи билан ўралган. Маъмурий жиҳатдан 50 штат ва бир федерал округга бўлинади. Аляска ва Гавайи штатлари мамлакат асосий ҳудудидан ташқарида жойлашган. Пуэрто-Рико Ҳамдўстлиги, Шимолий Мариана ороллари Ҳамдўстлиги, Гуам, Виржиния ороллари ва Америка Самоаси ҳам Америка Қўшма Штатларига қарашли. Майдони — 3 796 742 сқ миля (9 833 520 км2). Аҳолиси — 347 275 807 киши (2025-йил 8-январ) дан ошиқ бўлиб, аҳоли сони бўйича жаҳонда 3-ўринда туради.

Америка Қўшма Штатлари
United States of America
Шиор: 
„Ин Год Wе Труст“
(„Худога ишонамиз“)
Мадҳия: Тҳе Стар-Спанглед Баннер
Location of Amerika Qoʻshma Shtatlari
Пойтахт Вашингтон
38°53′Н 77°01′W / 38.883°Н 77.017°W / 38.883; -77.017
Энг катта шаҳар Ню-Ёрк
40°43′Н 74°00′W / 40.717°Н 74.000°W / 40.717; -74.000
Расмий тил(лар) инглиз тили
Ҳукумат Президентлик Республика
Доналд Трамп
Жей Ди Венс
Қонун чиқарувчи ҳокимият Конгресс
• Юқори палата
Сенат
• Қуйи палата
Вакиллар палатаси
Мустақиллик (Буюк Британиядан)
• Сана
4-июл 1776-йил
Майдон
• Бутун
9 833 520[2] км2 (3/4-ўрин)
• Сув (%)
4.66[3]
Аҳоли
• 2020-йилги рўйхат
331 449 281[4] (3-ўрин)
• Зичлик 33.6/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2022-йил рўйхати
• Бутун
$24.8 триллион[5] (2-ўрин)
• Жон бошига
$74 725[5] (5-ўрин)
ЙИМ (номинал) 2022-йил рўйхати
• Бутун
$24.8 триллион[5] (1-ўрин)
• Жон бошига
$74 725[5] (5-ўрин)
Пул бирлиги АҚШ доллари ($) (УСД)
Вақт минтақаси УТC−4 дан −12, +10, +11 гача
• Ёз (ДСТ)
УТC−4 дан −10 гача
Қисқартма
  • УСА
  • У.С.
  • Америcа
Телефон префикси +1
Интернет домени .ус
.мил
.гов
.эду

Тарихи

Қадим замонларда ҳозирги Америка Қўшма Штатлари ҳудудида индейслар ва эскимослар яшаган. Америка 1492-йилда Христофор Колумб томонидан кашф этилгандан кейин ХВИ асрда Испания, Франсия, Англия, Голландия ва Швеция Шимолий Америкадаги бўш ерларни эгаллашга киришди. Англия ХВИИИ аср ўрталарида асосий рақибларини суриб чиқариб, қитъанинг шарқий қисмида ўзининг мустамлакачилик ҳукмронлигини ўрнатди. Ерларни эгаллаш ва ўрнашиб олиш билан айни бир вақтда маҳаллий аҳоли қирғин қилинди ва Африкадан қул негрлар оммавий равишда олиб келинди. 1775–1783-йиллардаги Шимолий Америкада мустақиллик учун уруш давомида 1776-йил 4-июлда федерал давлат — Америка Қўшма Штатларига асос солинди ва у республика деб эълон қилинди. Жорж Вашингтон Америка Қўшма Штатларининг биринчи президенти этиб сайланди. Мамлакат шимолида саноат ва фермерлик, жанубида қулдорликка асосланган деҳқончилик ривожланди. Ғарбдаги ҳинду қабилаларини ҳайдаб юбориш ва янги ерларни ўзлаштириш ҳисобига Америка Қўшма Штатлари ҳудуди тез кенгая борди. 1803-йилда Франсиядан Ғарбий Луизиана „сотиб олинди“, 1819-йилда Испания Флориданинг баҳридан ўтди, 1836-йилда Мексикадан Техас тортиб олинди. ХИХ аср мобайнида ҳозирги Калифорния, Аризона, Ню-Мексико ва Невада штатларининг ҳудудлари, Колорадо ва Ваёминг штатларининг бир қисми қўшиб олинди. ХИХ аср ўрталарида Америка Қўшма Штатлари да „икки партияли тизим“ таркиб топди. Энди ҳокимиятни Демократлар партияси билан Республикачилар партияси галма-гал бошқарадиган бўлди. Шимолий буржуазияси билан жануб плантаторлари ўртасидаги зиддият Америка Қўшма Штатларида 1861–1865-йилларда фуқаролар урушига олиб келди, унда президент Авраам Линколн бошчилигидаги шимолий штатлар ғалаба қозонди. Уруш давомида ер улушлари ҳақида (1862), қулдорликни бекор қилиш тўғрисида (1865) қонунлар қабул қилинди. Фуқаролар урушидан сўнг мамлакат иқтисодиёти жадал ривожлана бошлади. 1867-йилда Америка Қўшма Штатлари чор Россиясидан Аляска ва Алеут оролларини сотиб олди; ХИХ аср охирида Филиппин, Гавайи, Пуэрто-Рико ва бошқаларни, 1903-йилда Панама канали зонасини қўлга киритди. Икки аср бўсағасида Америка Қўшма Штатларига кўчиб келишнинг янги тўлқини бошланди. Муҳожирларнинг аксарияти жануби-шарқий Европадан эди. Биринчи жаҳон уруши даври (1914–1918)да Америка Қўшма Штатлариаввалига бетарафлик мавқейида турди, 1917-йил апрелда Антанта томонида туриб ҳаракат қилди. Урушдан кейин Америка Қўшма Штатлари иқтисодий юксалиш даврига кирди. Аммо тез орада иқтисодий инқироз (1929–1933) бошланиб, ишсизлик кучайди (1933-йилда 17 миллион ишсиз бор эди), корхоналар синди, ишлаб чиқариш кескин пасайди. Инқироз шароитида Франклин Д. Роосевелт (1933–1945-йилларда Америка Қўшма Штатлари президенти) бошчилигидаги Демократик партия маъмурияти ҳокимият тепасига келди. Унинг ташаббуси билан бир қанча ижтимоий-иқтисодий тадбирлар амалга оширилди, „янги йўл“ деб аталган бу йўл Америка Қўшма Штатларини инқироздан олиб чиқиш мақсадини кўзлар эди. 1941-йилда Япония Американинг Перл-Харбор ҳарбий-денгиз базасига ҳужум қилганидан кейин Америка Қўшма Штатлари Иккинчи жаҳон урушига қўшилди ва Адолф Гитлерга қарши коалиция томонига ўтди. Америка қуролли кучлари асосан Тинч океанида Японияга қарши жанговар ҳаракатларда қатнашди. 1943-йилда Италияга қўшин туширди. Америка Қўшма Штатлари иттифоқчиларнинг халқаро анжуманларида (1943-йил Теҳрон, 1945-йил Қрим, 1945-йил Поцдам конференсияларида) қатнашди. Ниҳоят, 1944-йил 6-июнда Америка Қўшма Штатлари билан Буюк Британия иккинчи фронтни очди. 1945-йил августда Гарри С. Труман (1945–1953-йилларда Америка Қўшма Штатлари президенти) буйруғи билан Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига атом бомбалари ташланди; ўн минглаб тинч аҳолининг қирилишига сабаб бўлди. 1950–1953-йилларда Америка Қўшма Штатлари Корея урушида қатнашди, 1956–1975-йилларда Ветнамда уруш олиб борди. 1945-йилдан Америка Қўшма Штатлари — БМТ, шунингдек, Америка давлатлари ташкилоти, НАТО аъзоси.

Географияси

Атлантика океанининг Америка Қўшма Штатлари қирғоғида кўрфаз ва қўлтиқлар жуда кўп, соҳиллари асосан пасттекисликдан иборат; энг катта ярим орол — Флорида ҳисобланади. Мамлакат релефи уч турга бўлинади. Ғарбдаги Кордилера тоғ тизмаси Америка Қўшма Штатлари ҳудудининг учдан бир қисмини эгаллайди. Тинч океан соҳили баланд тоғлар (Аляска тизмасида Америка Қўшма Штатлари ва бутун — 6194 м баландликдаги Мак-Кинли чўққиси жойлашган; бундан ташқари Қирғоқбўйи тизмалари ва Каскадли тоғлар, Серра-Невада тоғлари бор). Шарқий минтақани Қояли тоғ тизмалари эгаллаган. Мазкур иккала тоғли минтақа оралиғида Колумбия ва Колорадо платолари бор. Катта Ҳавза чўл ясси тоғликларини чуқур даралар бир-биридан ажратиб туради. Шарқда унча баланд бўлмаган Аппалачи тоғлари (баландлиги 2037 м гача, Митчелл тоғи) бўлиб, уни торгина Атлантика бўйи пасттекислиги океандан ажратиб туради. Кордилера билан Аппалачи ўртасида Марказий текисликлар, Буюк текисликлар (ёки Прерий платоси) ва Мексикабўйи текисликларини ўз ичига олган ички текисликлар жойлашган. Шим.да сув-муз шаклидаги релефли Лаврентий тепалигининг бир қисми жойлашган. Америка Қўшма Штатлари — фойдали қазилма захиралари ва хилма-хиллиги жиҳатидан дунёнинг энг бой мамлакатларидан бири. Кўмир, нефт, газ, мис, қўрғошин, рух, уран, темир, титан рудалари, симоб, олтин, молибден, волфрам, фосфорит конлари мавжуд. Тош ва калий тузлари, олтингугурт ва бошқа минераллар ҳам бор. Америка Қўшма Штатлари ҳудудининг деярли барча қисми мўтадил ва субтропик минтақаларда, Аляска — субарктика, Флориданинг жанубий қисми тропик минтақаларда жойлашган. Мамлакатнинг шимоли-шарқий ва шарқий қисмлари иқлимига илиқ Голфстрим оқими, Тинч океан соҳили иқлимига совуқ Калифорния оқими анчагина таъсир ўтказади. Ҳудуд юзасининг тузилиш хусусиятларига кўра шимолий ва жанубий минтақалар ўртасида ҳавонинг фаол алмашинуви муносабати билан об-ҳаво тез-тез ўзгариб туради. Америка Қўшма Штатлари ички минтақаларининг иқлими — континентал, Кордилера ички ҳудудларида кескин континентал. Бисмарк шаҳрида (Шимолий Дакота штати) январнинг ўртача ҳарорати −19 °C, июлда 21 °C, Чикаго шаҳрида январда −3,7 °C ва июлда 32 °C. Мексикабўйи пасттекислиги ва Атлантика бўйи пасттекислигининг жанубий қисмида субтропик иқлим. Янги Орлеан шаҳрида январнинг ўртача ҳарорати 12 °C, июлда 27,4 °C. Атлантика бўйи соҳилининг шимоли-шарқий қисми ва Тинч океан бўйи соҳилининг шимолий қисмида — денгиз иқлими. Ню-Ёркда январнинг ўртача ҳарорати −0,8 °C, июлда 23 °C. Тинч океан соҳилининг жанубида Ўрта денгизга ўхшаш иқлим, Кордилера жанубий қисмининг ички туманларида жуда иссиқ ва қурғоқчил. Ҳавонинг энг паст ҳарорати (-64 °C гача) Юкон ясси тоғлиги (Аляска)да, энг юқори ҳарорати эса (50 °C) Ажал водийси (Калифорния)да кузатилган.

Катта Канён

Ўртача йиллик ёғин Алясканинг жануби-шарқида ва Вашингтон штатининг ғарбида — 3000–4000 мм, мамлакатнинг жануби-шарқида — 1500–2000 мм, ички текисликларда — шарқда 1500 мм дан ғарбда 3 000 мм гача. Америка Қўшма Штатлари нинг кўп дарёлари Атлантика океани ҳавзасига қуйилади. Мамлакат ҳудудидан дунёнинг энг йирик дарё тизимларидан бири — Миссури билан Миссисипи дарёси оқиб ўтади. Аппалачидан оқиб келиб Атлантика океанига қуйиладиган дарёлар (Гудзон, Потомак ва бошқалар) — қисқа, тез ва серсув. Кордилеранинг дарё тармоғи сийракроқ. Бу ердаги Колумбия, Колорадо каби сойлар чуқур даралардан оқиб ўтади. Мамлакат шимолида, Канада чегарасида Буюк кўллар (Юқори кўл, Гурон, Мичиган, Эри, Онтарио) бор. Катта Ҳавза тоғида Катта Шўр кўл, Флоридада кўпдан-кўп саёз кўл ва қўлтиқлар, Аляскада музликлардан ҳосил бўлган тектоник кўллар, жумладан, Илиамна кўли бор. Ички сувлардан саноат ва коммунал сув таъминоти, кема қатнови, суғориш ва гидроэнергия манбаи сифатида баракали фойдаланилади. Тупроқ қоплами хилма-хил. Шимоли-шарқда серажриқ подзол (кулранг) ва қўнғир ўрмон тупроқ, жануби-шарқда қизғиш ва сарғиш тупроқ, ички текисликларда қорамтир прерий, қоратупроқ ва тўқ сур, Кордилеранинг тоғ оралиғи платосида қуруқ даштларнинг кулранг ва оч сур тупроқлари. Мамлакат шимоли-шарқида аралаш ва қарағай ўрмонлари, жанубида кенг баргли, Тинч океан соҳили ва Кордилера ён бағирларида игна баргли ўрмонлар устун. Марказий текисликларнинг ғарбидаги айрим жойларда ўцимон прерий ўсимликзорлари, Буюк текисликлар, Кордилера платоси ва водийларида қуруқ даштларнинг ўсимликлари сақланиб қолган. Кордилера ясси тоғлигининг қурғоқчил қисмини чала чўл ва чўллар эгаллайди. Муҳофазага олинган йирик табиат обектлари орасида Иеллоустон миллий боғи, Ёсемит миллий боғи, Секвойя, Гранд-Канон миллий боғлари, Мамонт ва Карлсбад ғорлари бор.

Ҳукумат ва сиёсат

Давлат тузуми

AQSh Kapitoli
АҚШ Капитоли
Oq uy
Оқ уй, АҚШ президентининг яшаш ва иш жойи

Америка Қўшма Штатлари 50 та штат, битта федерал округ ва бешта ҳудуддан ташкил топган федератив республикадир[6].[7][8] Бундан ташқари, жаҳоннинг мавжуд энг қадимги федерацияси ҳисобланади. 2021-йилда Америка Қўшма Штатлари Демократия индексида 26-ўринни эгаллади[9].

Америка Қўшма Штатлари нинг амалдаги конституцияси 1787-йилда қабул қилинган. Давлат ва ҳукумат бошлиғи, қуролли кучлар бош қўмондони — президент, унинг ваколатлари жуда катта. Вице-президент билан бирга бавосита, икки босқичли сайлов йўли билан (сайловчилар ҳайъати орқали) 4 йил муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни сенат ва вакиллар палатасидан иборат икки палатали конгресс амалга оширади. Сенатда 100 сенатор бор (улар 6 йил муддатга, ҳар штатдан 2 тадан сайланади ва 1/3 қисми ҳар 2 йилда янгилаб турилади). Вакиллар палатасига 435 депутат 2 йилга сайланади. Ижрочи ҳокимият органи — Америка Қўшма Штатлари ҳукумати президент томонидан сенатнинг розилиги билан тайинланади; 13 та вазирдан иборат бўлади. Ҳукумат конгресс олдида масъул эмас. Ҳар бир штатнинг ўз конституцияси бор. Штатдаги қонун чиқарувчи ҳокимиятни қонун чиқарувчи мажлис, ижрочи ҳокимиятни эса губернатор амалга оширади. Америка Қўшма Штатлари давлатининг конституциявий тизимига уч сиёсий-ҳуқуқий қоида асос қилиб олинган, бу қоидалар — ҳокимиятнинг бўлиниши, федерализм ва суднинг конституциявий назоратидан иборат. Ҳокимиятнинг бўлиниш қоидаси давлат ҳокимиятининг уч тармоғи — қонун чиқарувчилик, ижроия ва суд ҳокимиятларининг мустақиллигини ва улар ўртасида вазифаларнинг чегаралаб қўйилишини назарда тутади. Федерал даражадаги уч тармоқ — Конгресс, Президент ва Олий суддир.

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари

Республикачилар партияси, 1854-йилда тузилган; Демократик партия, 1828-йилда тузилган; Коммунистик партия, 1919-йилда тузилган; Америка Меҳнат Федерацияси — ишлаб чиқариш касаба уюшмалари Конгресси, 1955-йил ташкил этилган. Америка Қўшма Штатлари да салкам 40 мустақил касаба уюшмалари ҳам бор, уларга 4,5 миллион ишчи ва хизматчи аъзо бўлиб кирган.

Демографияси

Аҳолиси

Аҳолиси
ЙилАҳоли±% й.ў.с.
1610 350—    
1620 2 302+20.73%
1630 4 646+7.27%
1640 26 634+19.08%
1650 50 368+6.58%
1660 75 058+4.07%
1670 111 935+4.08%
1680 151 507+3.07%
1690 210 372+3.34%
1700 250 888+1.78%
1710 331 711+2.83%
1720 466 185+3.46%
1730 629 445+3.05%
1740 905 563+3.70%
1750 1 170 760+2.60%
1760 1 593 625+3.13%
1770 2 148 076+3.03%
1780 2 780 369+2.61%
1790 3 929 214+3.52%
1800 5 308 483+3.05%
1810 7 239 881+3.15%
ЙилАҳоли±% й.ў.с.
1820 9 638 453+2.90%
1830 12 866 020+2.93%
1840 17 069 453+2.87%
1850 23 191 876+3.11%
1860 31 443 321+3.09%
1870 38 558 371+2.06%
1880 50 189 209+2.67%
1890 62 979 766+2.30%
1900 76 212 168+1.93%
1910 92 228 496+1.93%
1920 106 021 537+1.40%
1930 123 202 624+1.51%
1940 132 164 569+0.70%
1950 151 325 798+1.36%
1960 179 323 175+1.71%
1970 203 211 926+1.26%
1980 226 545 805+1.09%
1990 248 709 873+0.94%
2000 281 421 906+1.24%
2010 308 745 538+0.93%
2020 331 449 281+0.71%
Манба: [10]

Америка Қўшма Штатлари нинг ҳозирги аҳолиси уч асосий этник таркибий қисмдан: Америка Қўшма Штатлари америкаликлари, муҳожирлар ва туб жой аҳолисидан иборат. Америка Қўшма Штатлари аҳолисининг 82,8% ни асли келиб чиқиши европаликлар, 12,6% ни африкаликлар, 3,6% ни осиёликлар, 1% ни ҳиндулар, эскимослар, алеутлар ташкил этади. Аҳолининг 80% шаҳарларда яшайди. Америка Қўшма Штатлари америкаликлари миллат сифатида асосан ХВИИИ асрнинг 2-ярмида Европанинг турли мамлакатларидан келган муҳожирларнинг аралашиб кетиши натижасида таркиб топган. Афроамерикаликлар („қоралар“ деб ата-лувчи негрлар) Америка Қўшма Штатлари америкаликларининг ирқий-этнографик гуруҳи бўлиб, улар ХВИИ—ХИХ асрларда мамлакатга келтирилган африкалик қулларнинг авлодларидир. Афроамерикаликлар кўп асрлар давомида айирмачилик ва камситувга дучор қилинишига қарамай, африкаликларнинг оқ танлилар билан жисмоний аралашуви содир бўлди. Дурагайлар афроамерикаликлар умумий сонининг анчагина қисмини ташкил этади. Америка Қўшма Штатлари да мексиканлар, италянлар, немислар, франсузлар, шведлар, норвеглар, голландлар, японлар, поляклар, хитойлар ва бошқахалқлар ҳам яшайди. Америка Қўшма Штатлари да 5 мингга яқин ўзбек истиқомат қилади. Улар асосан НюЁрк, Вашингтон, Ню-Жерси штатларида, Филаделфия шаҳрида ҳамда мамлакатнинг бошқа штат ва шаҳарларида яшайди. Улар турли касб ҳамда тижорат ишлари билан шуғулланадилар. Ҳозирги америкалик ўзбекларнинг ота-боболари 1917-йилги октябр тўнтаришидан кейин болшевиклар тазйиқидан қочиб, аввал Афғонистон ва Хитойга ўтиб кетганлар. 1950-йилларда эса, Покистон, Саудия Арабистони, Туркия орқали Америка Қўшма Штатлари га бориб қолишган. Иккинчи жаҳон уруши даврида турли йўллар билан у ерга бориб қолган ўзбеклар ҳам учрайди. Америка Қўшма Штатлари аҳолисининг зичлиги — 1 км² га 27,2 киши. Расмий тили — инглиз тили. Диндорлар асосан протестантлар ва католиклардир. Йирик шаҳарлари: Ню-Ёрк, Чикаго, Лос Анжелес, Филаделфия, Хюстон, Детройт, Сан Франсиско, Вашингтон, Бостон, Даллас, Кливленд, Балтимор (яна қаранг: Америкаликлар).

  • Wорлдометер томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг сўнгги маълумотларига асосланиб, 2025-йил 4-январ, шанба ҳолатига кўра, Америка Қўшма Штатларининг ҳозирги аҳолиси 346,371,468 кишини ташкил этади .
  • Америка Қўшма Штатлари 2025 йил ўрталарида аҳоли сони 347,275,807 кишини ташкил қилади .
  • Қўшма Штатлар аҳолиси бутун дунё аҳолисининг 4,22 % га тенг .
  • АҚШ аҳолиси бўйича мамлакатлар (ва қарамликлари) рўйхатида 3- ўринни эгаллайди .
  • АҚСҲда аҳоли зичлиги 38 киши/км 2 (ҳар мил 2 га 98 киши).
  • Умумий ер майдони 9 147 420 Км2 (3 531 837 кв. миля).
  • Аҳолининг 82,8 фоизи шаҳарликлар (2025 йилда 287 421 363 киши).
  • Қўшма Штатлардаги ўртача ёш — 38,5 ёш[11] .

АҚШ демографияси

Кутиш муддати

79,46 йил

• (туғилишдаги ўртача умр кўриш, ҳар иккала жинс)

• Жинс ва тарихий жадвал бўйича кўриш

Гўдаклар ўлими

4.9

• (1000 тирик туғилган чақалоқлар ўлими)

• 5 ёшгача бўлган ўлимлар

5.9

• (1000 тирик туғилган чақалоққа)

Қўшма Штатлар аҳолиси (2025 ва тарихий)

Йил Аҳоли Йиллик%

ўзгариш

Йиллик

ўзгариш

Мигрантлар (аниқ) Ўртача ёш Фертиллик даражаси Зичлик (П/Км²) Урбан

Поп %

Шаҳар аҳолиси Cоунтрй’с Шаре оф

Жаҳон попи

Дунё аҳолиси АҚШнинг

глобал рейтинги

2025 347 275 807 0,54% 1 849 236 1 230 663 38.5 1.62 38 82,8% 287 421 363 4,22% 8 231 613 070 3
2024 йил 345 426 571 0,57% 1 949 236 1 286 132 38.3 1.62 38 82,4% 284 698 234 4,23% 8 161 972 572 3
2023 йил 343 477 335 0,57% 1 943 289 1 322 668 38,0 1.62 38 82,1% 281 984 165 4,24% 8 091 734 930 3
2022 341 534 046 0,40% 1 372 605 1 319 009 37.7 1.67 37 81,8% 279 286 931 4,26% 8 021 407 192 3
2020 339 436 159 0,49% 1 646 092 329 769 37.2 1.62 37 80,7% 273 975 139 4,30% 7 887 001 292 3
2015 йил 326,126,497 0,95% 3 012 741 1 722 127 36.4 1.83 36 80,1% 261 287 811 4,37% 7 470 491 872 3
2010 йил 311 062 790 1,02% 3 069 225 1 594 453 35.9 1.92 34 80,1% 249 297 076 4,43% 7 021 732 148 3
2005 йил 295 716 664 0,99% 2 846 507 1 369 224 35.2 2.04 32 79,8% 235 892 407 4,49% 6 586 970 132 3
2000 281 484 131 0,97% 2 655 667 1 248 392 34.3 2.03 31 79,2% 222 927 913 4,56% 6 171 702 993 3
1995 йил 268,205,795 1,14% 2 966 482 1 173 016 33.1 1.97 29 76,5% 205,240,402 4,66% 5 758 878 982 3
1990 йил 253 373 387 0,95% 2 336 589 1 084 720 31.9 2.07 28 75,0% 190,156,233 4,76% 5 327 803 110 3
1985 йил 241 690 443 1,01% 2 366 358 598 777 30.4 1.85 26 74,2% 179 400 645 4,96% 4 868 943 465 3
1980 йил 229 858 655 0,96% 2 145 871 595 916 29.1 1.86 25 73,7% 169 422 683 5,17% 4 447 606 236 3
1975 йил 219,129,301 1,07% 2 266 592 655 078 27.6 1.82 24 73,7% 161 450 209 5,38% 4 070 735 277 3
1970 йил 207 796 339 1,21% 2 428 513 744 902 26.7 2.52 23 74,2% 154,262,109 5,62% 3 694 683 794 3
1965 йил 195 653 774 1,65% 3 075 844 644,902 27.0 2.98 21 73,4% 143 624 659 5,87% 3 334 533 703 3
1960 йил 180 274 ​​555 1,64% 2 814 906 422 708 28.3 3.73 20 72,5% 130 757 407 5,98% 3 015 470 894 3
1955 йил 166 200 024 1,51% 2 399 469 18 234 29.0 3.52 18 69,4% 115 375 863 6,07% 2 740 213 792 3[12]

Қўшма Штатлар аҳолиси прогнози

Йил Аҳоли Йиллик%

ўзгариш

Йиллик

ўзгариш

Мигрантлар (аниқ) Ўртача ёш Фертиллик даражаси Зичлик (П/Км²) Урбан

Поп %

Шаҳар аҳолиси Жаҳон попининг мамлакат улуши Дунё аҳолиси АҚШнинг

глобал рейтинги

2030-йил 355 649 881 0,48% 1 674 815 1 194 626 39.6 1.63 39 84,6% 301 000 560 4,15% 8 569 124 911 3
2035-йил 363,284,716 0,43% 1 526 967 1 233 901 40.5 1.63 40 86,4% 313 969 203 4,09% 8 885 210 181 3
2040-йил 370,209,316 0,38% 1 384 920 1 228 832 40.8 1.64 40 88,0% 325 949 179 4,03% 9,177,190,203 3
2045-йил 376,106,472 0,32% 1 179 431 1 239 774 41.2 1.64 41 89,6% 336 913 503 3,98% 9 439 639 668 3
2050-йил 380 846 910 0,25% 948 088 41.9 1.64 42 91,2% 347,346,215 3,94% 9 664 378 587 3[13]

Аҳолиси бўйича АҚШнинг асосий шаҳарлари

(туманлар, туманлар, шаҳар агломерациялари ва бошқалар киради)

# Шаҳар номи Аҳоли
1 Ню-Ёрк 8 804 190
2 Лос-Анжелес 3 898 747
3 Бруклин 2 736 074
4 Чикаго 2 696 555
5 Хюстон 2 304 580
6 Қироличалар 2 272 771
7 Финикс 1 608 139
8 Филаделфия 1 576 251
9 Манхеттен 1 487 536
10 Сан-Антонио 1 434 625
11 Сан-Диэго 1 394 928
12 Бронкс 1 385 108
13 Даллас 1 300 092
14 Сан-Хосе 1 026 908
15 Жексонвилл 954 614
16 Остин 931 830
17 Форт-Уэрт 918 915
18 Колумбус 905 748
19 Индианаполис 887 642
20 Шарлотта 874 579
21 Сан-Франсиско 864 816
22 Сиэтл 737 015
23 Денвер 715 522
24 Вашингтон 689 545
25 Нашвилл 689 447
26 Пасс 681,124
27 Оклахома-Сити 681 054
28 Детройт 677,116
29 Бостон 675 647
30 Портленд 652 503
31 Янги Жанубий Мемфис 641 608
32 Мемфис 633,104
33 Лас-Вегас 623 747
34 Милуоки 600 155
35 Балтимор 576 498
36 Жанубий Бостон 571 281
37 Албукерке 559,121
38 Туксон 531 641
39 Фресно 520 052
40 Сакраменто 490 712
41 Омаҳа 486 051
42 Канзас-Сити 475 378
43 Лонг-Бич 474,140
44 Меса 471 825
45 Статен ороли 468 730
46 Атланта 463 878
47 Колорадо-Спрингс 456 568
48 Виржиния пляжи 452 745
49 Роли 451 066
50 Маями 441 003
51 Окленд 419 267
52 Тулса 413 066
53 Миннеаполис 410 939
54 Вичита 389 965
55 Янги Орлеан 389 617
56 Арлингтон 388,125
57 Кливленд 388 072
58 Тампа 384 959
59 Бейкерсфилд 373 640
60 Гонолулу 371 657
61 Аурора 359 407
62 Анахайм 350 742
63 Г'арбий Роли 338 759
64 Санта Ана 335 400
65 Корпус Кристи 326 586
66 Дарё бо'йи 322 424
67 Ст. Лоуис 315 685
68 Лексингтон-Фаетт 314 488
69 Синциннати 309 317
70 Орландо 307 573

Америка Қўшма Штатлари Аҳоли (Жонли) ҳисоблагичи Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик бўлимидан тўпланган маълумотларни қайта ишловчи Wорлдометер РТС алгоритми томонидан тақдим этилган Америка Қўшма Штатлари жорий аҳолисининг доимий янгиланиб турувчи ҳисобини кўрсатади .

Қўшма Штатлар аҳолиси (1950 — 2024) ҳар йили 1 июл ҳолатига кўра, 1950 йилдан 2024 йилгача бўлган умумий аҳоли сонини кўрсатади.

Аҳолининг йиллик ўсиш сур’ати жадвали 1951 йилдан 2024 йилгача ҳар йили 1 июлда рўйхатга олинган аҳоли сонидаги йиллик фоиз ўзгаришларини кўрсатади. Бу қиймат тарихий жадвалда кўрсатилган Йиллик% ўзгаришдан фарқ қилиши мумкин, бу ўтган йилдаги эквивалент фоиз ўзгаришини кўрсатади. олдинги беш йиллик даврда бир ҳил ўзгариш.

Таърифлар

Йил : кўрсатилган йилнинг 1 июл ҳолатига кўра.

• Аҳолиси : Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Иқтисодий ва Ижтимоий Департаменти, Аҳолишунослик бўлими томонидан кўрсатилган йилнинг 1 июл ҳолатига кўра, мамлакатдаги умумий аҳоли сони (жинсий ва барча ёшдагилар).Жаҳон аҳолисининг истиқболлари: 2024 йилги қайта кўриб чиқиш . Прогноз қилинган йиллар учун БМТнинг ўртача туғилиш варианти қўлланилади.

• Йиллик% ўзгариш : 2024 йил учун: ўтган йил давомида жами аҳоли сонининг фоиз ўзгариши (2023-йил 1-июлдан 2024-йил 30-июнгача). Бошқа барча йиллар учун: олдинги беш йиллик даврда бир ҳил ўзгаришларни назарда тутган ҳолда охирги йил йиллик ўзгаришлар эквиваленти, тескари бирикма орқали ҳисобланади.

• Йиллик ўзгариш : 2024 йил учун: ўтган йил давомида умумий аҳоли сонининг мутлақ ўзгариши (одамлар сонининг кўпайиши ёки камайиши) (2023 йил 1 июлдан 2024 йил 30 июнгача). Бошқа барча йиллар учун: олдинги беш йиллик даврдаги ўртача йиллик ўзгаришлар.

• Мигрантлар (аниқ) : Иммигрантларнинг ўртача йиллик сони, олдинги беш йиллик даврдаги (бошланғич ва якуний йилларнинг 1 июлидан 30 июнигача) ёки кейинги беш йиллик даврдаги (2016 йил маълумотлари учун) иммигрантлар сонини олиб ташлаган ҳолда. Салбий рақам иммигрантларга қараганда кўпроқ эмигрантлар борлигини англатади.

• Ўртача ёш : аҳолини иккита тенг гуруҳга ажратадиган ёш: одамларнинг ярми кўрсатилган ўртача ёшдан каттароқ ва ярми ёшроқ. Ушбу параметр ёш тақсимотини кўрсатади.

• Фертилите даражаси : (Жами туғилиш даражаси ёки ТФР), у ҳар бир аёл учун болалар сифатида ифодаланади. У ҳозирги туғилиш даражасидан келиб чиққан ҳолда, ўртача аёлнинг репродуктив даврида (15 ёшдан 49 ёшгача) туғадиган ўртача болалар сони сифатида ҳисобланади. У ўртача аёлнинг репродуктив даврида (15 ёшдан 49 ёшгача) туғилиш коэффициэнти бўйича, мамлакатдаги ҳар бир ёш гуруҳидаги

• Зичлик (П/Км²) : (Аҳолининг зичлиги) Квадрат километрга (Км²) аҳоли сони.

• Урбан Поп % : Шаҳар аҳолиси умумий аҳолининг фоизи сифатида.

• Шаҳар аҳолиси : ҳар бир мамлакат томонидан қўлланиладиган мезонларга кўра шаҳарлар деб таснифланган ҳудудларда яшовчи аҳоли.

• Жаҳон попининг мамлакат улуши : Йилнинг 1-июл ҳолатига кўра, мамлакатдаги жами аҳоли жами дунё аҳолисига нисбатан фоизда кўрсатилган.

• Дунё аҳолиси : Йилнинг 1-июл ҳолатига кўра жами дунё аҳолиси.

• Глобал ўрин : Йилнинг 1-июл ҳолатига кўра, аҳоли сони бўйича (энг юқори аҳолидан энг паст аҳолигача) дунё бўйлаб барча мамлакатлар рўйхатида АҚШ эгаллаб турган ўрни.

Тиббий хизмати

Мамлакат касалхона муассасаларининг 70% — хусусий. Шифокорларни тиббиёт мактаблари тайёрлайди. Саратога-Спрингс, Клифтен, Тренчлик, Хот-Спрингсда балнеология, Атлантикситида денгиз бўйи, Санта-Клаус, Монтерей, Санта Барбарада денгиз курортлари бор. Атлантика ва Тинч океанлари соҳиллари ва оролларида, шунингдек тоғ ва чўл жойларда иқлимий стансиялар жойлашган.

Иқтисодиёти

Хўжалиги

Америка Қўшма Штатлари иқтисодиёти номинал қиймати бўйича дунёдаги энг йирик иқтисодиётдир, у сўнгги 50 йил ичида жаҳон ялпи ички маҳсулотининг камида тўртдан бир қисмини ташкил этади . Америка иқтисодиёти жуда юқори даражадаги шаффофликка эга. Америка Қўшма Штатлари давлат органлари томонидан ҳар ҳафта, икки ҳафта, ой, чорак ва йилда бир марта ўнлаб турли статистик ҳисоботлар ва иқтисодий кўрсаткичлар эълон қилинади. Қонунчиликка кўра, уларнинг баъзилари кейинги даврларда — янги маълумотлар олинишига қараб қайта кўриб чиқилиши керак. Қайта кўриб чиқилиши керак бўлган ҳисоботларга, иқтисодий таҳлил бюроси томонидан эълон қилинган ЙАИМ ва аҳолининг шахсий даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги ойлик ҳисоботлар кабиларни мисол қилиб келтириш мумкин . Кўрсаткичларни юқорига ёки пастга қараб кетиш ҳолатларини қайта кўриб чиқиш одатий ҳол эмас. Америка Қўшма Штатлари да ўнлаб давлат ташкилотларидан ташқари, хусусий (тижорат ва жамоат) ташкилотларнинг ўнлаб статистик кўрсаткичлари эълон қилинади. Масалан, узоқ вақт давомида АДП компаниясининг ишсизлик тўғрисидаги ҳисоботи, Мичиган университети истеъмолчилар кайфияти индекси, Стандард & Поор’с Cасе-Шиллер индекси ва бошқалар каби кўрсаткичлар ишончли ҳисобланади. Мамлакат иқтисодиёти дунёдаги энг хилма-хил миллий иқтисодиётлардан бири бўлиб, сўнгги 100 йил ичида жаҳон иқтисодиётида этакчиликни сақлаб келмоқда. Бироқ, 2000-йилларнинг бошидан бошлаб, глобаллашувнинг тезлашиши ва ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётининг ўсиши туфайли унинг жаҳон иқтисодиётидаги таъсири бироз пасайди. 2019-йилда истеъмол харажатлари Америка иқтисодиётининг 68 фоизини ташкил этди. 2010-йил август ҳолатига кўра, Америка меҳнат ресурсларига 154 миллиондан ортиқ киши киради. Ҳукумат мамлакатнинг энг йирик иш берувчисидир, давлат компаниялари ва тузилмаларида 21 миллиондан ортиқ киши ишлайди. Хусусий компаниялар орасида энг йирик бандлик соҳаси соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот (16,4 миллион киши). Ходимларнинг тахминан 12% касаба уюшмаларига аъзо ҳисобланади(Ғарбий Эвропада — 30%). 2000-йилдан буён ишлаб чиқаришдаги иш ўринлари сони 5 миллионга камайди. Америка Қўшма Штатлари иқтисодиётини 1994-2008-йилларда Канада ва Мексика билан эркин савдо зонасини (НАФТА) ташкил этилиши мустаҳкамлади. 1993-2013-йилларда Америка Қўшма Штатлари нинг НАФТА мамлакатларига товар экспорти ҳажми 5 баробардан кўпроққа: 141,8 миллиард доллардан 529,0 миллиард долларгача ошди. Шу даврда НАФТА мамлакатларидан Америка Қўшма Штатлари товар импортининг қиймати 4 баробардан кўпроқ ошди: 150,8 миллиард доллардан 625,0 миллиард долларгача.

Саноати

1933-йил 16-июнда кучга кирган саноатни қайта тиклаш ҳақидаги қонун „Янги йўналиш“ доирасидаги яна бир муҳим тадбир бўлди. Бу қонун саноатнинг давлат томонидан жорий қилди. Биринчи жаҳон уруши натижасида Америка Қўшма Штатлари Дунёдаги етакчи давлатга айланади. Америка компаниялари Европа мамлакатларига улкан миқдорда ва юқори нархларда ҳарбий жиҳозлар, қурол -яроқ ва озиқ овқат этказиб берди. Кўплаб Европа мамлакатлари Америка Қўшма Штатлари дан уруш олиб бориш учун кредид олдилар ва урушдан сўнг Америка Қўшма Штатлари олдида қарздор бўлиб қолдилар америка компаниялари уруш даврида жами 35 млрд. доллар фойда кўришди. 1933-йил 12-майда фермерларга ёрдам ҳақидаги қонун қабул қилинди. Уларнинг маҳсулотларига бўлган нархларни ошириш зарур эди. Фермерларга экинзорлар майдонини ва чорва турини қисқартириш ҳақида давлат билан контракт тузиш таклиф этилди. Бунинг учун уларга мукофотлар берилди. Фермерларнинг қарзлари давлат ҳисобига қабул қилинди ва номаълум муддатга тўхтатиб қўйилди. Давлат юзминглаб фермерларга кредит берди. Норентабел фермалар тугатилди. „Янги йўналиш“ Америка Қўшма Штатлари даги ижтимоий муносабатларни либераллаштириш учун ижтимоий қоннунчилик соҳасида муҳим силжишни амалга оширилди. 1935-йили Америка Қўшма Штатлари Конгресси "Вагнер қонуни " ни қабул қилди. Мазкур қонун бўйича ишчилар жамоавий шартномалар тузиш ҳуқуқига ва иш ташлаш ҳуқуқига эга бўлишди. Касаба уюшмалари ҳуқуқларининг ва иш ташлаш ҳуқуқининг тан олинганлиги ишчилар синфининг ўз сафлари бирлиги учун курашига янги туртки берди. Касаба уюшмалари сони кўпайиб кетабошлади. Тан олинган марказ — Америка меҳнат федерацияси билан бирга янги касаба уюшма ташкилоти — Ишлаб чиқариш касаба уюшмалари комитети пайдо бўлди. Бу ташкилот 1938-йилда Ишлаб чиқариш касаба уюшмалари конгресси деб номланди. Рузвелт Президентлиги даврида ички сиёсатнинг либераллаштирилганлиги ташқи сиёсатда ҳам акс этди. Америка Қўшма Штатлари нинг ташқи сиёсати янада мослашувчан ва ҳаққонийроқ бўлиб қолди. Янги маъмуриятнинг ташқи сиёсатдаги биринчи йирик иши — 1933-йил ноябрида Совет Иттифоқи ббилан дипломатиc муносабатлар ўрнатилганлигидир. Икки мамлакат ўртасида муносабатлар меъёрлашганлиги уларнинг иқтисодий алоқаларини фаоллаштирилди. 1935 ва 1937-йилларда Америка Қўшма Штатлари билан СССР ўртасида икки мамлакатнинг ўзаро фойдали иқтисодий муносабатлари ривожланишига имкон берувчи савдо битимлати тузилди. Рузвелт 1937-йил 5-октябр куни Чикагода сўзлаган нутқида агрессорлар атрофида карантин ўрнатишга чақирди. У фашистик давлатларнинг босқинчилик ҳаракатларини ҳам кескин қоралади. 1939-йил 26-июл куни Америка Қўшма Штатлари Япония билан савдо шартномасини бекор қилди. 1939-йил 4-ноябрда Иккинчи жаҳон уруши бошлангандан сўнг бетарафлик ҳақидаги қонун қайта кўриб чиқилди ва бу Англия ҳамда Франсияга Америка Қўшма Штатлари дан қурол-яроғ сотиб олиш имконини берди.

Америка Қўшма Штатлари миллий даромадининг 66,3% саноатда ҳосил қилинади. Саноат ишлаб чиқаришнинг ярмига яқини саноат корпорациялари қўлида. Улар орасида: „Эксон“, „Мобил“, „Тексако“, „Шеврон“, „Стандард ойл оф Калифорния“, „Стандард ойл оф Индиана“, „Галф ойл“ нефт, „Женерал моторе“, „Форд мотор“, „Крайслер“ автомобил, „ИБМ“, „Женерал электрик“, „ИТТ“ электр машинасозлиги, „ЙУ. С. Стил“ пўлат қуйиш, „Дюпон де Немур“ кимё ва бошқа корпорациялар бор. Ҳарбий саноат корпорациялари орасида „Женерал дайнемикс“, „Локхид“, „Макдоннел Дуглас“, „Грумман“, „Хюз эйркрафт“ етакчи ўринни эгаллайди. Авиа-ракета-космик, энергомашинасозлик, электрон, шунингдек нефт кимёси, атом ва энергетика саноати ғоят тез суратлар билан тараққий этмоқда. Электр энергиянинг 74% иссиқлик электр стансияларида, 12,1% ГЕСларда, 14,1% АЭСларда ҳосил қилинади. Нефт (Мексика қўлтиғи соҳилидаги Галф, Калифорния, Аляска), табиий газ ва олтингугурт (Галф), кумир (Аппалачи ва Марказий ҳавзалар), темир руда (Юқори кўл атрофи), фосфорит (Флорида), уран, рангли металлар, калий тузлари ва ш.к. қазиб олинади. Қора металлургиянинг асосий марказлари — Чикаго, Питцбург, Детройт, Кливленд, Буффало, Балтимор, Филаделфия. Алюминий саноати Галф атрофида ҳамда Колумбия ва Теннесси дарёлари ҳавзаларида жойлашган. Саноатнинг етакчи тармоғи — машинасозлик ва металлсозлик. Саноат ва энергетика асбоб-ускуналари, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги машиналари ишлаб чиқариш асосан шимоли-шарқий штатларда, электротехника ва алоқа воситалари ишлаб чиқариш шимоли-шарқ ва Калифорнияда Йўлга қўйилган. Автомобилсозликнинг бош маркази Детройт шаҳри Самолётлар, ракета ва космик техника ишлаб чиқарувчи заводлар асосан Лос-Анжелес, Сан-Диэго, Бостон, Ню-Ёрк, Филаделфия, Балтимор, Буффало, Даллас, Атланта ва бошқа шаҳарларда жойлашган. Кемасозлик (асосан ҳарбий кемасозлик) Америка Қўшма Штатлари шимоли-шарқий соҳили портларида ривожланган. Атом саноатининг асосий марказлари — Ок-Риж, Падюка, Порцмут, Эйкен, Ханфорд. Кимё саноати химикатлар, пластмассалар, кимёвий тола, синтетик каучук, локлар, кир ювиш воситалари, бўёқлар, маъданли ўғитлар ва ш.к.ни ишлаб чиқаради. Мазкур тармоқ корхоналари асосан шимоли-шарқий штатларда, Мексика қўлтиғи соҳилидаги шаҳарларда жойлашган. Ҳарбий саноат асосан Калифорния, Ню-Ёрк, Техас, Коннектикут, Миссури, Массачусец, Виржиния штатларида. Енгил саноат тармоқларидан энг салмоклиси тўқимачилик (кўпроқ Шимолий Каролина, Жанубий Каролина ва Жоржия штатларида) ва тикувчилик (Ню-Ёрк ва жанубий штатлар). Чарм-поябзал саноати яхши ривожланган. Озиқ-овқат саноати ўз хом ашёси билан яхши таъминланган. Унинг етакчи тармоқлари — гўшт, сут, ун, ёғ, қанд-шакар, консерва, алкоголли, алкоголсиз ичимликлар, тамаки.

Қишлоқ хўжалиги

Америка Қўшма Штатлари миллий даромадининг 8% дан кўпроғи қишлоқ хўжалигида ҳосил қилинади. Йирик фермалар етакчи рол ўйнайди. Умуман қишлоқ хўжалиги сермаҳсул ва сертовар бўлиб, муайян ҳудудлар айрим маҳсулот турларига ихтисослашган ва марказлашган. Мамлакатда 2 млн.га яқин фермер хўжалиги бор, бир фермер хўжалиги ўрта ҳисобда 190 га ерда деҳқончилик қилади. Меҳнатга яроқди аҳолининг 2,5% қишлоқ хўжалигида банд. Америка Қўшма Штатлари да асосан маккажўхори, соя, пахта, тамаки, шоли, картошка, кунгабоқар, қанд лавлаги, шакарқамиш ва бошқа экилади. Буғдойзорлар („буғдой минтақаси“) Буюк текисликлар ва Колумбия платосида (асосан Канзас ва Шимолий Дакота штатлари), маккажўхори („маккажўхори минтақаси“) Буюк кўлларнинг жанубий ва ғарбида (Аёва, Иллинойс штатлари) устунлик қилади, пахтазорлар фақат Миссисипи дарёси водийси ҳамда Техас, Аризона ва Калифорния штатларида учрайди. Қанд лавлаги, шакарқамиш Миссисипи дарёси этакларида ва Гавайи оролларида, тамаки Шимолий Каролина, Виржиния ва Кентукки штатларида етиштирилади. Боғдорчилик ва полизчилик Калифорния, Флоридада, Атлантика океани ва Буюк кўллар соҳилларида кўпроқ. Кенг чўллар ва „маккажўхори минтақаси“ штатларида гўштбоп чорвачилик, шимоли-шарқда ва Калифорнияда сут чорвачилиги ривожланган. Миннесота ва Висконсин штатларида сутнинг кўп қисми қайта ишланиб, пишлоқ ва сариёғ ишлаб чиқарилади. Қўйчилик асосан қурғоқчил тоғли штатларда ривожланган. Гўштбоп жўжа (бройлер), товуқ, курка етиштиришга катта аҳамият берилади. Тухум кўпроқ жануби-шарқий штатлардаги йирик паррандачилик фаб-рикаларида етиштирилади. Америка Қўшма Штатлари да 102 млн. бош қорамол, 51 млн. бош чўчқа, 10 млн. бош қўй бор. Балиқ овлаш ривожланган. Ҳамма турдаги ёғоч тайёрланади.

Транспорти

Ички юк ташишда темир йўл, автомобил транспорти, ички сув транспорти, денгиз транспорти, ҳаво транспорти, газ ва нефт қувурлари муҳим аҳамиятга эга. Асосий денгиз портлари: Ню-Ёрк, Филаделфия, Балтимор, Янги Орлеан, Хюстон, Сан-Франсиско, Буюк кўлларда — Чикаго, Дулут. Авиация қатнови асосий узеллари — Ню Ёрк, Чикаго, Атланта, Лос Анжелес, Маями, Даллас.

Ташқи савдоси

Дунёнинг турли мамлакатларига бевосита маблағ сарфлаш кўпайиб бормоқда. Экспортда ҳам, импортда ҳам тайёр маҳсулот устун. Америка Қўшма Штатлари дан саноат ва энергетика машина-ускуналари, транспорт воситалари, кимё товарлари, тўқимачилик ва қоғоз маҳсулотлари, кўмир, озиқ-овқат ва ембоп дон, соя, пахта, тамаки ва бошқа маҳсулотлар чиқарилади; нефт ва нефт маҳсулотлари, руда ва металл, саноат машина-ускуналари, узоқ муддат фойдаланиладиган рўзғор анжомлари, кийим-кечак, поябзал, ёғоч, қоғоз, балиқ, гўшт, қанд-шакар, кофе ва бошқа келтирилади. Савдо-сотиқдаги асосий мижозлари — Канада, Япония, Мексика, Ғарбий Европа мамлакатлари. Пул бирлиги — Америка доллари.

Маданияти

Маорифи ва маданий-маърифий муассасалари

Миллий маориф тизими мустақиллик учун уруш (1775–83)дан кейин қарор топа бошлади. 1852-йилда Массачусец штати Америка Қўшма Штатлари да биринчи бўлиб мажбурий бошланғич таълим тўғрисида қонун қабул қилди. Америка Қўшма Штатлари даги кўпчилик штатларда 7-16 ёшдаги болалар учун ўқиш мажбурийил Ўрта мактабнинг турлари кўп: 3-йиллик кичик ўрта мактаб, 6-йиллик бирлашган кичик ва ўрта, 4-йиллик ўрта мактаб. Барча вариантдаги ўрта мактабларда ўқиш муддати — 12-йил Олий таълим тизими университетларни, 4-йиллик коллежларни бундан ташқари тўлиқ олий маълумот бермайдиган 2-йиллик кичик коллежларни, ҳунар ва техника институтларини ўз ичига олади. Барча олий ўқув юртларида таълим пулли. Энг йирик олий ўқув юртлари: Гарвард, Калифорния (Беркли шаҳрида), Висконсин, Мичиган, Иллинойс, Корнелл (Итака шаҳрида), Колумбия, Принстон, Чикаго, Пенсилвания университетлари, Калифорния, Стенфорд ва Массачусец технология институтлари. Йирик кутубхоналари: Конгресс кутубхонаси (1800-йил ташкил этилган), Нодир китоблар ва қўлёзмалар кутубхонаси, Миллий архив кутубхонаси, Миллий тиббиёт кутубхонаси, университетларнинг кутубхоналари, Лос-Анжелес (1872-йил ташкил этилган), Чикаго (1872-йил ташкил этилган), Бостон (1852-йил ташкил этилган), Ню-Ёрк (1895-йил ташкил этилган) халқ кутубхоналари ва бошқа Машҳур музейлари: Америка Қўшма Штатлари Миллий музейи, Ҳавода учиш ва космонавтика миллий музейи, Нафис санъат асарлари миллий коллексияси, Миллий санъат галереяси, Тарих ва техника миллий музейи, Миллий портрет галереяси (ҳаммаси Вашингтонда), Ҳозирги замон санъат музейи, Метрополитен музей, Америка табиацҳунослик тарихи музейи (Ню-Ёркда), Бостон нафис санъат музейи ва бошқа

Этимологияси

Америка Қўшма Штатлари -этимологияси қадимги инглиз-мулатлардан келиб чиққан.Америка Қўшма Штатлари — катта сивилизациянинг марказларидан бири ҳисобланади.

Илмий муассасалари

Америка Қўшма Штатлари да илмий муассасаларга раҳбарлик қиладиган ягона марказ йўқ. Вашингтондаги Америка Қўшма Штатлари Миллий Фанлар Академияси (1863-йилда ташкил бўлган) фан ва техника масалалари бўйича федерал ҳукуматнинг маслаҳатчиси ҳисобланади. 1964-йилда алоҳида Миллий техника академияси тузилган; Калифорния Фанлар Академияси (1853), Чикаго Фанлар Академияси (1857) мавжуд. Барча илмий тадқиқотларнинг анчагина қисми университетларда олиб борилади. 1965-йилда ташкил этилган Миллий таълим академияси маориф ва педагогика масалалари билан шуғулланади. Мамлакатда бирталай ихтисослашган илмий ташкилот ва жамиятлар бор. 10 мингдан ортиқ, асосан, хусусий саноат фирмалари, 700 га яқин федерал ҳукумат муассасаси илмий тадқиқот ва тадқиқот-конструкторлик ишларини амалга оширади. Конгресснинг ижозати билан федерал ҳукумат барча илмий тадқиқот ва конструкторлик ишларининг ярмини пул билан таъминлайди. 1950-йилда Миллим илмий фонд ташки л этилди. Бу муассаса зиммасига илмий тадқиқотларнинг йўналишини белгилаш, уларни мувофиқлаштириш ва пул билан таъминлаш, илмий кадрлар тайёрлаш вазифаси юклатилган. Фан ва техника масалалари бўйича федерал кенгаш президентнинг махсус ёрдамчиси бошчилигида ҳукумат муассасалари бажарадиган тадқиқот ишларини назорат қилади. Давлат муассасалари орасидаги энг йирик фондлар Мудофаа вазирлигига қарашлидир. Бу вазирлик ихтиёрида 100 дан ортиқ илмий тадқиқот ва тажриба илмий марказлари бор.

Матбуоти, радиоэшиттириш ва телекўрсатуви

Америка Қўшма Штатлари даги йирик кундалик газеталар: „Ню-Ёрк таймс“ („Ню-Ёрк вақти“, 1851-йилдан), „НюЁрк дейли нюс“ („Ню-Ёрк кундалик янгиликлари“, 1919-йилдан), „Ню-Ёрк пост“ („Ню-Ёрк почтаси“, 1801-йилдан), „Вашингтон пост“ („Вашингтон почтаси“, 1877-йилдан), „Вашингтон таймс“ („Вашингтон вақти“, 1982-йилдан), „Уоллстрит джорнел“ („Уоллстрит газетаси“, 1889-йилдан), „Чикаго трибюн“ („Чикаго минбари“, 1847-йилдан), „Лос-Анжелес таймс“ („Лос-Анжелес вақти“, 1881 йдан), журналлар: „Тайм“ („Вақт“, 1923-йилдан), „Нюсуик“ („Ҳафта янгиликлари“, 1933-йилдан), „Юнайтед стейц нюс энд уорлд рипорт“ („Қўшма штатлар янгиликлари ва жаҳонга назар“, 1933 йдан), „Бизнес уик“ („Бизнес ҳафта мобайнида“, 1929-йилдан), „Нейшн“ („Халқ“, 1865 йдан), „Демократ“ (1961 йдан), „Лайф“ („Ҳаёт“). Етакчи ахборот агентликлари: Ассошиэйтед Пресс (АП; 1848-йилда ташкил этилган) ва ЙУПИ (1958-йилда ташкил этилган). Биринчи тижорат радиостансияси 1920-йилда ташкил этилган. Америка Қўшма Штатлари да 9 мингдан кўпроқ радио ва ИЗО телестансия мавжуд. Тажриба телекўрсатуви — 1928-йилдан, мунтазам телекўрсатув 1941-йилдан ишлайди[14].

Адабиёти

ХВИИ асрдан ривожлана бошлади. 1775-83-йиллар мустақиллик учун уруш давридаги маърифатпарварлар, хусусан, „Учинчи табака“ олий мақсадларининг тарғиботчиси Б. Франклин ва атоқли публицист, „Сомом ақл“ (1776) ва „Инсон ҳуқуқлари“ (1791–92) манифестининг муаллифи Т. Пейн фаолияти миллий адабиётни ривожлантиришда муҳим рол ўйнади. Т. Жефферсоннинг „Мустақилликдеклараци-яси“ (1776)да илғор маърифатпарварлик ғоялари акс этди. Европа романтизм и таъсирида ХИХ асрнинг 1-ярмида Америка романтизми юзага келди ва миллий ўзига хослик хусусиятларини ифодалаб берди. Романтизмнинг дастлабки даври 1810- 30-йилларга тўғри келади. Унинг энг салмоқли вакилларидан В. Ирвинг, У. К. Браянт, Ж. Ф. Купер асарларида Америка халқининг фаровон турмуш ҳақидаги орзу-умидлари акс этган. ХИХ асрнинг 40-60-йилларида адабиётда негрларни қулликдан озод қилиш учун бошланган ҳаракат билан боғлиқ йўналиш юзага келди. Ж. Г. Уитер, Х. У. Лонгфелло, Ж. Р. Лоуэлл, Г. Бичер-Стоу („Том тоганинг кулбаси“), Р. Хилдрет каби шоир ва ёзувчилар асарлари, У. Л. Харрисон, У. Филипс, А. Линколн, мутафаккир негр Ф. Дугласларнинг публицистикаси қулдорликка қарши қаратилди. Шоир У. Уитмен ижоди ҳам миллий адабиётни ривожлантиришда муҳим рол ўйнади. Фуқаролар урушидан кейин Америка Қўшма Штатлари адабиётида Марк Твен („Том Соернинг саргузаштлари“, „Геклберри Финнинг саргузаштлари“) Америка Қўшма Штатлари адабиёти тарихида ўчмас из крлдирди. Т. Драйзер („Молиячи“, „Америка фожиаси“), Ф. Норрис, Ж. Лондон („Мартин Идеи“) ХИХ аср Америка Қўшма Штатлари адабиёти анъаналарини давом эттириб, Америка Қўшма Штатлари адабиёти тарихида янги сахифа очдилар. Ж. Лондоннинг асарларида инсоннинг алоҳида тоифаси, мард, кучли, ҳалол, айни вақтда ўз ҳаётий курашида ёлғиз инсон гавдалантирилган. Т. Драйзернинг романларида ижтимоий ҳодисалар чуқур таҳлил этилган, замон қахрамонларининг тақдири кенг миқёсда тасвирланган, тарихга донишмандларча назар ташланган. ХХ асрнинг 20-йилларида „Йўқотилган авлод“ деб аталган адабий гуруҳ (Э. Хемингуэй, У. Фолкнер, Ж. Дос-Пассос, Ф. С. Фицжералд) ташкил топди. Унинг вакиллари мавжуд тартибқоидаларни танқид қилдилар, ишончсизликни, босқинчилик урушларига қарши ҳаракатни, ёш авлод фожиасини тасвирладилар. Иккинчи жаҳон уруши арафасида Т. Драйзер фашизм моҳиятини фош этди ва унга қарши курашчи образини яратди. Урушдан кейин Ж. Д. Селинжер, Ж. Чивер, Ж. Апдайк, У. Стайрон, Ж. Оуц прозасининг бош қаҳрамони — маънавияциз жамиятда ўз қобилиятини рўёбга чиқара олмайдиган шахс. Бу ёзувчиларнинг кўпгина асарлари ўрта синф деб аталган тоифадаги одамларга, ёшларга бағишланган. ХХ аср Америка шеъриятида хилма-хил ғоявий-бадиий ечимларни кўрамиз. Америка Қўшма Штатлари нинг илмий-саргузашт ва ҳажв адабиёти (А. Азимов, А. Кларк ва бошқалар) ўзига хос мавзуларнинг бойлиги билан ажралиб туради. Бадиий-ҳужжатли роман жанри айниқса ривож топди. Америка адабиётининг энг яхши намуналари „Том тоғанинг кулбаси“ (Г. БичерСтоу), „Том Соернинг саргузаштлари“, „Геклберри Фин саргузаштлари“ (М. Твен), „Кўмир қироли“ (Э. Синклер) романлари, Ж. Лондон, О. Генри, Т. Драйзер, О. Карлсон, П. Бак, Р. Коннел, Э. Хемингуэй ҳикоялари, Л. Хюз шеърлари ва бошқа асарлар ўзбек тилига таржима қилиб нашр этилган.

Меъморлиги

Европаликлар Шимолий Америкага келмасларидан олдин индейсларнинг ўзига хос меъморлиги бўлган. Ирокезлар „узун уйлар“ деб аталган турар жойлар яратган бўлсалар, Пуэбло индейслари „пуэбло“ қишлоқ уйларини қурганлар. Инглиз, голланд ва франсуз мустамлакачилари Америка Қўшма Штатлари га Европа анъаналарини келтирдилар. Дастлабки бинолар барокко услубида қурилган. Улар содда бўлиб, нАмерика Қўшма Штатлари лар кам ишлатилган. ХВИИИ—ХИХ асрларда Америка Қўшма Штатлари меъморлигида классицизм услуби ҳукм сурди. Бу услубда давлат ва жамоат бинолари (Вашингтондаги Оқ уй, Ню-Ёркдаги Эски ратуша — шаҳар идораси), ибодатхона ва бошқа қурилди. Кейинроқ қурамалик ва дабдабалилик кучайди [Вашингтондаги Капитолий (конгресс) биноси]. Фуқаролар урушидан сўнг Америка Қўшма Штатлари меъморлиги юксалиш юлига ўтди. Америка Қўшма Штатлари нинг бир қанча истеъдодли меъморлари Т. Ричардсон, Ж. О. Рёблин, У. О. Реблинглар қурилиш техникаси ривожига катта ҳисса қўшдилар (Бруклин кўприги). ХХ аср Америка Қўшма Штатлари меъморлиги, асосан, техника ва иқтисод суръатига боғлиқ ҳолда ривожланди. ХХ асрнинг 20-30-йилларида Американинг бир қанча шаҳарларида (Ню-Ёрк, ЛосАнжелес, Чикаго ва бошқалар) ниҳоятда баланд бинолар қурилди. Американинг энг истеъдодли меъморлари Л. Салли-вен ва Ф. Л. Райт янги техника имкониятларини эстетик тушунишга интилдилар: Л. Салливен кўп одам сиғадиган катта бинолар учун пўлат тўсинли конструксияни ишлаб чиқси, Ф. Л. Райт эса кичик бино лойиҳалари устида ишлади, айни вақтда бир неча баланд ҳамда баъзи маъмурий бинолар лойиҳаси ҳам 30-йиллар ўрталарида чизилди. Америка Қўшма Штатлари га Европадан машҳур меъморлар: В. Гропиус, М. Брейнер, Л. Мис ван дер Роэ, Э. Менделсон, Р. Нейтра, Э. Са-ариенен ва бошқа келдилар. Улар ҳозирги замон Америка Қўшма Штатлари меъморлигига асос солдилар. Иккинчи жаҳон уруши-йиллари Америка Қўшма Штатлари да йиғма қурилиш ривожланди. Урушдан сўнг „Пўлат ва алюминий“ меъморлиги рағбатлантирилди, меъморий шаклларнинг „универсал услуби“ тараққий этди (Л. Мис ван дер Роэ асарлари). 50-йилларнинг охирида янги классицизмнинг янгича нусхаси пайдо бўлди (Э. Д. Стоун, М. Ямасаки каби меъморлар). 60-80-йиллар иншоотлари ҳажмининг катталиги, геометрик миқёсларининг салмоқлилиги, меъморий юналишларнинг бетартиблиги билан ажралиб туради (Ню-Ёркдаги Халқаро савдо марказининг 412 м баландликдаги 110 каватли минораси, 1971–73, меъморлар М. Ямасаки, Э. Рот; Чикагодаги „Сире ва Робак“ савдо консернининг 442 м баландликдаги минораси, 1972–75, „СОМ“ фирмаси меъморлари; Минне-аполисдаги банк биноси, 1969–73, меъмор Г. Биркерц ва бошқа; Сан-Франсискодаги „Хаят Риженси“ меҳмонхонаси, 1973, „Жон Портмен ва бошқа“ фирмаси ҳамда Лос-Анжелесдаги „Бонавантюр“, 1978, меъмор Ж. Портмен).

Тасвирий санъати

Америка Қўшма Штатлари нинг ерли халқи — индейсларнинг Америка Қўшма Штатлари га бошқа мамлакатлардан келган халқлар санъатидан фаркланувчи ўзига хос қадимий санъати бор. Индейслар санъати диний характердаги ёғоч ҳайкаллар, нАмерика Қўшма Штатлари ли сопол идишлар, гулдор матолар, бизон терисига туширилган нАмерика Қўшма Штатлари ва расмлар, зебзийнатлардан иборат. Америка Қўшма Штатлари ерлари европаликлар томонидан мустамлакага айлантирилган даврдан ХВИИИ аср ўрталаригача маҳаллий тасвирий санъатда (европаликлар санъати) барокко услубининг соддалаштирилган шакллари билан яратилган тақлидий асарлар тарқалган. ХВИИИ аср охири ва ХИХ аср бошларида Америка Қўшма Штатлари да рассомлар — Г. Стюарт, Ж. Траммбал, Т. Салли ижод қилдилар. Америка Қўшма Штатлари тасвирий санъати ривожида Филаделфияда ташкил топган Бадиий академиянинг (1805) аҳамияти катта бўлди. ХВИИИ аср охири ва ХИХ аср бошларида ривожланган Америка Қўшма Штатлари тасвирий санъати ХИХ асрнинг 20-50-йилларида тушкунлик даврини бошдан кечириб, ХИХ аср 2-ярмидан яна юксалди. Бирон Уолдо, У. Маунт каби реалист рассомлар ижодида халқ турмушини жонли ва ҳаққоний ифодалашга интилиш сезилади. ХИХ асрнинг 2-ярмида ижод қилган ва Америка санъатини юксак даражага кутарган рассомлар орасида У. Гомер, Т. Иткинс, Ж. Уистлерлар алоҳида ўрин тутади. Рассомлик санъатининг таркиб топишига Т. Наст, ҳайкалтарошликка эса О. Сент-Годенс ҳисса қўшган. ХИХ аср охири ва ХХ аср бошларида Америка Қўшма Штатлари тасвирий санъатида импрессионизм, символизм, модернизм (Ч. Хессем, М. Преидергаст) оқимлари пайдо бўлди. ХХ аср бошларида ҳайкалтарош Ж. Бернард, рассомлардан Ж. Пенселл, Ж. Слоан ва Ж. Беллоуз кабилар ижод қилдилар. Америка Қўшма Штатлари тасвирий санъатида рассом Р. Кент алоҳида ўрин тутади. Р. Кент шимолий манзаралари ва китоб сураткашлигининг моҳир устаси сифатида жаҳонга танилган. Портретчи И. Олинский, америка халқи турмушини ҳаққоний тасвирловчи ака-ука Р. ва М. Соерлар, ҳайкалтарош М. Филде кабилар ҳам машҳур.

Мусиқаси

Америка Қўшма Штатлари мусиқий маданияти Европа ва Африкадан олинган мусиқий шакллар, жанрлар ва услублар ҳамда Америка қитъасида қадимдан мавжуд бўлган мусиқий анъаналар омухтаси тарзида таркиб топди. Индейсларнинг мусиқа маданияти бир овозли ва пасайиб борувчи оҳангли қўшиқ ҳамда рақслардан иборат бўлган. Американинг дастлабки ярим профессионал мусиқачилари — У. Биллингс, Э. Лоу, Ж. Морган (ХВИИИ аср охири); улар ижодида дастлабки келгиндиларнинг диний қўшиқлари америкача мусиқага хос янги шаклга кирди. ХИХ асрнинг 2-ярмидан бошлаб Америка Қўшма Штатлари га Европа мамлакатларидан мусиқачилар, композиторлар келиб, Америка мусиқа маданияти ривожига ҳисса қўшдилар. Улар симфоник оркестрлар, мусиқа ўқув юртлари ва жамиятлари, театрлар ташкил этишди. 1883-йил Ню-Ёркда машҳур „Метрополитен опера“ театри очилди. Шотландиялик Эдвард Мак Доуэлл Америка Қўшма Штатлари профессионал композиторлик мактабига асос солди. Л. Армстронг, Б. Гудмен, Дюк Эллингтон каби мусиқачилар жаз санъатини ривожлантирдилар. Композитор ва пианиночи Жорж Гершвиннинг 1935-йилда саҳналаштирилган „Порги ва Бесс“ операси Американинг ҳақиқий миллий операси сифатида мусиқа тарихига кирди. ХХ аср 30-йилларида „Композиторлар уюшмаси“ ва „Ишчи мусиқачилар уюшмаси“ атрофида тўпланган композиторларнинг ижодий фаолияти авж олди. Америка Қўшма Штатлари композиторларидан — Л. Бернстайн, С Барбер, Ж. К. Менотти, У. Шумен, дирижёрлардан — Ю. Орманди, Л. Стоковский, пианиночи — В. Клайберн, скрипкачилардан — И. Менухин, Исаак Стерн, машҳур негр қўшиқчилари — Пол Робсон ва Мариан Андерсон, қўшиқчи композитор Пит Сигер, мусиқашунослар — О. Кинкелди, П. Ланг, Н. Сломинский ва бошқаларлар Америка Қўшма Штатлари мусиқа тарихида салмоқли ўрин тутади. Мамлакатда бир неча машҳур оркестрлар, опера театрлари, йирик мусиқа ўқув юртлари, мактаблари бор. Машҳур скрипкачи Исаак Стерн, қўшиқчи композитор Пит Сигер, Бени Гудмен раҳбарлигидаги оркестр ва бошқа турли вақтларда Ўзбекистонда гастродда бўлган.

Театри

Шимолий Америка ҳудудида театр санъати бўлганлиги ҳақидаги дастлабки маълумот ХВИИ асрга оид. Ўша пайтларда инглиз миссионерлари христианликни тарғиб қилиш учун диний песаларни саҳналаштирар эдилар. ХВИИИ асрда асосан Англиядан келган театр гуруҳлари спектакллар қўйишарди. 1716-йилда Уилямсбургда (Виржиния штати) биринчи театр биноси қурилди. Англиядан келган Л. Халлем театри шу бинода фаолиятини бошлади. У Шекспирнинг „Венециялик савдогар“ песасини саҳнага қўйди. Америка Қўшма Штатлари профессионал театри шу тариқа бошланди. Унинг репертуар асосини инглиз драматургияси ташкил қилган эди. ХВИИИ аср охиридан бошлаб Америка драматургларининг (кўпинча У. Данлеп) асарлари қўйиладиган бўлди. ХВИИИ аср охири — ХИХ аср бошларида йирик шаҳарларда театрлар ташкил қилинди: „Парк“, „Четем“, „Бауэри“ (Ню-Ёрк), „Честнат Стрит“ (Филаделфия), „Тремонт“ (Бостон) ва бошқа ХИХ аср иккинчи ярмида кўчма гуруҳлар ҳисобига театрлар сони ортди. Бу театрларда маълум бир песани қўйиш учун гуруҳ йиғиш, спектаклни фойда бермай қолгунча кўрсатиб, сўнг гуруҳни таркатиб юбориш ва бошқа песа ҳамда гуруҳ излаш, уларда етакчи ўринни эгаллаган „юлдузлар“дан фойдаланиш одат тусига кирган эди. Бу ҳол Ню-Ёркнинг Бродвей кучасида жойлашган театрларда ҳам рўй берди. 30-йилларда ишчи театрлари майдонга келди. 1927-йилда Ж. Лоусон ва М. Голд „Янги драматурглар театри“ ташкил қилиб, „Хобокен Блюз“ (М. Голд) ва „Интернационал“ (Ж. Лоусон) каби асарларни саҳналаштирди. Шу-йилларда „Репер-туарли фуқаро театри“ ва 158 федерал театр очилди. Аммо иқтисодий таназзул натижасида илғор театрлар бирин-кетин ёпилиб, яна Бродвей театрлари ҳукмрон бўлиб қолди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин „Бродвейдан ташқари“ театрлар майдонга келди: „Крикет“, „Гринуич-Мюз“, „Ливинг“, „Шеридан Сквер плейхаус“ ва бошқа 1957-йилда НюЁркда „Бродвейдан ташқари“ театрлар уюшмаси ташкил этилди. 1964-йилда НюЁркда „Линколн санъат маркази доимий театри“ очилди. 70-йилларда Техас, Калифорния, Флорида, Род-Айленд ва бошқа штатларда минтақа театрлари ташкил топди. Теннесси, Висконсин, Оклахома, Миннесота штатларида болалар театрлари ишлайди. 50- 80-йиллардаги Америка Қўшма Штатлари нинг етакчи драматурглари — А. Миллер, Т. Уиляме, Э. Олби, Ж. Гелбер, Л. Хенсбери, Ж. Болдун, Д. Рейб ва б; таниқли режиссорлар — Ж. Папп, Э. Казан, Ж. Бек, Ж. Чайкин, П. Шуман, Д. Макбет, Э. Шерин, Д. ЎНил, Ж. Уорд; актёрлар — Р. Стайгер, Л. Кобб, Ж. Фонда, Ж. Харрис, М. Степплтон, С. Пуате, Д. Дин, Д. Жонс ва бошқа Турли миллатларнинг ишчи ташкилотлари ҳузурида ҳаваскорлик тўгараклари мавжуд. Театр кадрлари университетларнинг махсус факултетларида, хусусий драма студияларида тайёрланади.

Киноси

Америка Қўшма Штатлари да кино санъати ривожлана бошлаши арафасида, 1893-йилда Т. А. Эдисон „кинетоскоп“ни ихтиро қилди. Мамлакатда уч-йилдан кейин кино ишлаб чиқариш бошланди. 1908-йилдан Ҳоллйwоод (ЛосАнжелес яқинида) Америка Қўшма Штатлари кинематографияси маркази бўлиб қолди. Истеъдодли режиссор Д. У. Гриффит яратган „Миллатнинг туғилиши“ (1915), „Чидаб бўлмаслик“ (1916), „Синдирилган новдалар“ (1919) каби тарихий филмлар мустақил санъат сифатида кинога асос солди. Л. Гиш, Р. Бартелмес, М. Пикфорд, К. Марш, Т. Инс, С.де Милл ва бошқа кино санъати намояндалари кинематография тарихида ўчмас из қол-дирди. 20-йилларда „Шимолдан келган Нанук“ (режиссор Р. Флаэрти, 1922), „Жанубий денгизларнинг Моанаси“ (режиссор Р. Флаэрти, 1926), „Очкўзлик“ (режиссор Э. Штрогейм, 1924), „Улуғ намойиш“ (режиссор К. Видор, 1925) каби филмлар яратилди. Овозсиз кино санъатида Ч. Чаплин, Г. Ллойд, Б. Китон, Р. Арбекл, Ч. Конклин каби кино қизиқчилари етишиб чиқди. 20-йилларда кино ишлаб чиқариш „Метро-Голдвин-Маер“, „Колумбия“, „Парамаунт“, „Уорнер Бразерс“ деган асосий кинокомпаниялар ихтиёрида бўлди. „Ризқи-рўзимиз“ (режиссор К. Видор, 1934), „Мен сургундан қочганман“ (режиссор Ле Рой, 1932), „Ғазаб“ (режиссор Ф. Ланг, 1935), „Жин кўча“ (1937) 30-йилларнинг энг яхши филмларидандир. Иккинчи жаҳон уруши-йилларида „Еттинчи хоч“ (режиссор Ф. Синнеман, 1943), „Шимол юлдузи“ (режиссор Л. Майлстоун, 1943), „Москвага сафар“ (режиссор Ж. Уорнер, 1943) каби филмлар пайдо бўлди. 50-йилларда Ҳоллйwоод кўп сери ял и филмлар чиқара бошлади: „Бен-Гур“, „Спартак“, „Клеопатра“ ва бошқа „Ню-Ёрк мактаби“ деб аталган илғор мактаб кинематографчилари „Бауэрида“ (1956), „Қайт, Африка“ (1959), „Ўқрайган кўз“, „Соялар“, „Алоқдчи“ каби филмларни яратдилар. 60-йиллардаги Америка Қўшма Штатлари кинофилмларининг энг яхшилари қаторига „Бонни ва Клайд“ (А. Пени, 1966), „Фавқулодда ҳодиса“ (С. Люмет, 1967), „Жанубнинг диққинафас тунида“ (М. Николе, 1967), „Битирувчи“ (1968) кабилар киради. 70-80-йилларда кўнгилочар ва саргузашт филмлар, „даҳшат“ ва „фалокат“ филмлари чиқаришга киришиб кетилди. Америка Қўшма Штатлари киноактёрлари — Б. Ланкастер, С. Треси, М. Брандо, Г. ва Д. Фондалар, Д. Хофман. Америка Қўшма Штатлари да кино санъати ўқув ва илмий тадқиқот муассасалари, жумладан, Кино санъати академияси (1927-йилда асос солинган) бор, у ҳар-йили мамлакат ва чет элларда яратилган энг яхши филмларга „Осcар“ мукофотини беради.

Ҳудудий бўлиниши

Америка Қўшма Штатлари маъмурий жиҳатдан 50 штатга ва 1 федерал округга бўлинади.

  1. Айдахо
  2. Аёва
  3. Алабама
  4. Аляска
  5. Аризона
  6. Арканзас
  7. Ваёминг
  8. Вашингтон
  9. Вермонт
  10. Виржиния
  11. Висконсин
  12. Гавайи
  13. Делавер
  14. Жоржия
  15. Ғарбий Виржиния
  16. Иллинойс
  17. Индиана
  18. Калифорния
  19. Канзас
  20. Кентукки
  21. Колорадо
  22. Коннектикут
  23. Луизиана
  24. Массачусец
  25. Миннесота
  26. Миссисипи
  27. Миссури
  28. Мичиган
  29. Монтана
  30. Мейн
  31. Мериленд
  32. Небраска
  33. Невада
  34. Ню-Хемпшир
  35. Ню-Жерси
  36. Ню-Ёрк
  37. Ню-Мексико
  38. Огаё
  39. Оклахома
  40. Орегон
  41. Пенсилвания
  42. Род-Айленд
  43. Шимолий Дакота
  44. Шимолий Каролина
  45. Теннесси
  46. Техас
  47. Флорида
  48. Жанубий Дакота
  49. Жанубий Каролина
  50. Юта

Саноати

Америка Қўшма Штатлари саноати дунёдаги энг қудратли давлат ҳисобланади. Давлатда кўмир қазиб олиш, электр энергетика каби ва кўплаб тармоқлар асосан, Вашингтон ва Ню-Ёркда энг катта марказлари мавжуд. Америка Қўшма Штатлари саноати энг қудратли бўлиб, энг юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаради. 2023-йил учун Саноат ишлаб чиқариш бўйича дунёда 1-ўринда туради.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Тҳе Греат Сеал оф тҳе Унитед Статес“. У.С. Департмент оф Стате, Буреау оф Публиc Аффаирс (2003). Қаралди: 2020-йил 12-феврал.
  2. ↑ „Стате Ареа Меасуременц анд Интернал Поинт Cоординатес“. Cенсус.гов (2010-йил 1-август). — „рефлеcт басе феатуре упдатес маде ин тҳе МАФ/ТИГЕР датабасе тҳроугҳ Аугуст, 2010.“. Қаралди: 2020-йил 31-март.
  3. ↑ „Сурфаcе wатер анд сурфаcе wатер чанге“. Органисатион фор Эcономиc Cо-оператион анд Девелопмент (ОЭCД) (2015). Қаралди: 2020-йил 11-октябр.
  4. ↑ „Cенсус Буреау'с 2020 Популатион Cоунт“. Унитед Статес Cенсус. Қаралди: 2021-йил 26-апрел. Тҳе 2020 cенсус ис ас оф Април 1, 2020.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 „Wорлд Эcономиc Оутлоок Датабасе, Оcтобер 2021“. ИМФ.орг. Халқаро валюта жамғармаси. Қаралди: 2022-йил 27-январ.
  6. ↑ „Cоммон Cоре Доcумент оф тҳе Унитед Статес оф Америcа“. У.С. Департмент оф Стате (30-декабр 2011-йил). Қаралди: 10-июл 2015-йил.
  7. ↑ Тҳе Неw Ёрк Тимес 2007, с. 670.
  8. ↑ Онуф 2010, с. хвии.
  9. ↑ Франcис, Эллен. „Глобал фреэдомс ҳаве ҳит а ʻдисмал’ реcорд лоw, wитҳ пандемиc рестриcтионс макинг тҳингс wорсе, репорт сайс“ (инглизча). Тҳе Wашингтон Пост (10-феврал 2022-йил). Қаралди: 2022-йил 18-феврал.
  10. ↑ „Ҳисториcал Cенсус Статистиcс Он Популатион Тоталс Бй Раcе, 1790 то 1990, анд Бй Ҳиспаниc Оригин, 1970 то 1990, Фор Ларге Cитиэс Анд Отҳер Урбан Плаcес Ин Тҳе Унитед Статес“. cенсус.гов. 12-август 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-май 2013-йил.
  11. ↑ Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти — Аҳоли бўлими. Жаҳон аҳолисининг истиқболлари: 2024 йилги қайта кўриб чиқиш . (Ўрта туғилиш варианти).
  12. ↑ Манба: Wорлдометер (www.Wорлдометерс.инфо) Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти, Аҳолишунослик бўлими томонидан маълумотларни ишлаб чиқиш. Жаҳон аҳолисининг истиқболлари: 2024-йилги қайта кўриб чиқиш . (Ўрта туғилиш варианти).
  13. ↑ Манба: Wорлдометер (www.Wорлдометерс.инфо) Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти, Аҳолишунослик бўлими томонидан маълумотларни ишлаб чиқиш. Жаҳон аҳолисининг истиқболлари: 2024 йилги қайта кўриб чиқиш . (Ўрта туғилиш варианти).
  14. ↑ „Шаффер, Бренда (2006). Тҳе Лимиц оф Cултуре: Ислам анд Фореигн Полиcй. МИТ Пресс. п. 116. ИСБН 978-0-262-19529-4.“.

Ўқиш учун

Яна қаранг

Ҳаволалар