Амиэнс (талаффузи: Амен) — Франсиянинг Пикардия минтақасида жойлашган шаҳардир. Сомме департаменти Амиэнс тумани таркибига киради. Сомма дарёси бўйида жойлашган. Сомма департаментининг маъмурий маркази ва Пикардия тарихий ўлкасининг энг катта шаҳри ҳисоблани. Темир йўл тугуни. Тўқимачилик саноати (ип-газлама, духоба ва трикотаж тўқиш), металлургия, машинасозлик ва кимё заводлари бор. Қадимда Амиэнсда галларнинг амбиан қабиласи (шаҳар номи шундан) яшаган. Амиэнс тарихий воқеаларга бой. Шаҳар Иккинчи жаҳон уруши даврида қаттиқ шикастланган. Уни қайта тиклашда тарихий қиёфаси асраб қолинган. Франсияда энг катта Нотр-Дам готика собори (ХИИИ—ХВ асрлар) ҳамда ХИИИ—ХВИИИ асрларга оид бошқа меъморий ёдгорликлар сақланган[1].

Амиэнс
Амен
Шаҳар
Amiens Amyen
Герб
49°54′0″Н 2°18′0″Э / 49.90000°Н 2.30000°Э / 49.90000; 2.30000
Мамлакат Франсия
Минтақа Пикардия
Департамент Сомме
Франсия туманлари|Аррондиссемент Аррондиссемент Амиэнс|Амиэнс
Ҳукумат
Майдон 495 км2 (191 кв ми)
Денгиз сатҳидан баландлиги 14 — 106 м
Аҳолиси
 (1999)
135,501
Зичлиги 2737,4 киши/км2
Вақт минтақаси УТC+1, ёзда УТC+2
Почта индекс(лар)и 80090
ИНСЕЭ коди 80021
Amiens Amyen xaritada
Amiens Amyen
Амиэнс
Амен
Amiens Amyen xaritada
Amiens Amyen
Амиэнс
Амен

Аҳолиси

135.501 нафар аҳоли истиқомат қилади (1999). Аҳоли зичлиги — ҳар квадрат километрга 2737,4 нафар киши.

Aholi oʻsish dinamikasi
Аҳоли ўсиш динамикаси

Географияси

Майдони — 49,5 км2. Денгиз сатҳидан 14 — 106 м баландликда жойлашган.

Kommuna detalli xaritasi

Тасвирлар

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил