Амул — Чоржўй шаҳрининг тарихий адабиётларда ХВ аср охиригача бўлган номи. Амул номининг келиб чиқиши номаълум. „Аму“ атамаси Чоржўй яқинидан оқиб ўтадиган дарё — Амударёда сақланиб қолган. Мозандарондаги энг қадимги шаҳарлардан бири ҳам Амул деб аталган. Уларни фарқлаш учун ўша даврларда Амулни „Амули Соҳил“, „Амули Жайхун“, „Амули Замм“, „Чўл Амули“ дейилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил