Анатомия (грекча сўздан олинган бўлиб, кесиш, кесиб очиш деган маъноларини билдиради) биологиянинг бўлими бўлиб, одам танасининг қисмларини ва жойлашишини органади. Анатомия икки асосий бўлимдан иборат бўлиб, Умумий Анатомия ва Ҳистологиядан иборат. Умумий анатомияда кўз билан кўриб боладиган қисмлар ўрганилинади ва гистологияда микроскоп билан кўриш керак бўлган қисмлар ўрганилинади. Умумий анатомия яна бир қанча бўлимларга бўлинган: ҳайвон анатомияси, ўсимлик анатомияси ва одам анатомияси.


Анатомия — айрим аъзолар, системалар ва бутун организмнинг шакли ва тузилишини ўрганадиган фан; морфологиянинг бир қисми (қаранг Ҳайвонлар морфологияси, Ўсимликлар морфологияси). Анатомия ҳайвонлар Анатомияси (зоотомия) ва ўсимликлар анатомияси (фитотомия)га бўлинади. Ҳайвонлар Анатомиясидан одам Анатомияси (антропотомия) ажратилади. Одам ва ҳайвонлар организми эволюциясининг асосий босқичларини ўрганадиган қиёсий (солиштирма) Анатомия ҳам бор. „А“ термини кўпроқ одам Анатомиясини ифодалаш учун ишлатилади. Одам Анатомиясига инсон организми фаолияти ҳақидаги фан — физиология билан бир бутун ҳолда қаралади. Анатомия ҳар бир аъзонинг киши жинси ва ёшига қараб ўзгариш хусусиятларини, атроф муҳит ҳамда меҳнат фаолиятининг аъзолар тузилиши, вазифасига таъсирини ҳам ўрганади. Дастлаб ҳар бир аъзо алоҳида-алоҳида ўрганилган бўлса, кейинчалик аъзоларнинг ўзаро муносабатларини, уларнинг бир системага бирлашиш қонуниятларини, организм бир бутун бўлиб, уни ташқи муҳит билан чамбарчас боғлиқлигини, аъзоларнинг шакли билан функсияси ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ҳисобга олган ҳолда ўрганила бошланди. Анатомияга оид дастлабки маълумотлар энг қадимги хитой ва ҳинд асарларида, шунингдек Гиппократ, Аристотел (Арасту) асарлари ва айниқса Александрия мактаби вакилларининг асарларида учрайди. Кейинчалик Абу Али Ибн Синонинг 5 жилдли „Тиб қонунлари“ асарида тиббиётнинг барча соҳаларига, хусусан Анатомияга оид мукаммал маълумот берилди. Италян рассоми Леонардода Винчи мурдани ёриб текшириб нормал Анатомиянинг бир қадар муфассал тавсифини берган. Ҳозирги замон Анатомияси Уйғониш давридан, яъни европалик анатом-олим А.Везалий мурдаларни ёриб текшириб, одам танаси тузилишининг тўлиқ, систематик ва аниқ 470тавсифини берган вақтдан бошланади. Анатомия умуман нормал аъзо ва тўқималарнинг шакли ва тузилишини ўргангани учун нормал Анатомия деб аталади. Нормал Анатомия организмнинг функсионал системаларига мувофиқ равишда суяклар ҳақидаги таълимот — остеология, бўғимлар ҳақидаги таълимот — артрология, мускуллар ҳақидаги таълимот — миология, ички аъзолар ҳақидаги таълимот -спланхнология, қон айланиш ва лимфа системаси ҳақидаги таълимот — ангиология, марказий ва переферик нерв системаси ҳақидаги таълимот — неврология, сезги аъзолари ҳақидаги таълимот — эстезиология ва ички секресия безлари ҳақидаги таълимот — эндокринологиятга бўлинади. Анатомиядан қуйидаги фанлар ажралиб чиққан: гистология (аъзо ва тўқималарнинг микроскопик тузилишини ўрганади); патологик Анатомия (касаллик оқибатида ўзгарган аъзо ва тўқималарнинг шакли ва тузилишини ўрганади), топографик ёки амалий Анатомия (хирургик Анатомия ҳам дейилади, одам танасида аъзо ва тўқималарнинг жойла-нишини ўрганади). Бундан ташқари, вазифаси тасвирий санъат (рассомчилик, ҳайкалтарошлик) учун одам гавдасининг ташқи кўринишини тасвирлаб беришдан иборат бўлган пластик анатомия, аъзоларнинг шакллари ва тузилишини уларнинг фаолияти билан боғлиқ ҳолда ўрганадиган функсионал ёки назарий Анатомия ёш Анатомияси ва бошқа Анатомиялар ҳам бор. Миянинг фаолияти билан боғлиқ ҳолда унинг нозиқ тузилиши, қон ва лимфа томирларининг нерв билан таъминланиши, бир қисми ишдан чиққан қон айланиш системасининг тикланиш (компенсация) қобилияти ва бошқа масалалар ҳам Анатомиянинг тадқиқот мавзуидир. Анатомиянинг асосий ва энг қадимги ўрганиш усулидан фойдаланилган, бора-бора кесиб препаратлар тайёрлаш, арралаш, қон томирларга турли суюкликлар юбориш, рентген нури ва микроскопик қўллаш усуллари жорий этилди: тирик одамда эса пайпаслаб кўриш, перкуссия (бармоқ ёки болғача билан уриб ўрганиш) ёки аускултация (эшитиб кўриш) усуллари қўлланила бошланди. Бундан ташқари, Анатомия (проексион Анатомия) ҳайвонлар ва соғлом одамларда (ташқи белгиларга қараб) чуқурроқ ётган аъзоларнинг жойланишини тажриба йўли билан аниқлайди. Ўзбекистонда Анатомия фанининг ҳақиқий ривожи 1940 — 1950 йилларга тўғри келади. Ўзбек олимларидан Ҳ. 3. Зоҳидов марказий нерв системасининг айрим соҳаларини, одамнинг ёшига хос тузили-шини, Р. Э. Худойбердиев нерв системасининг қон билан таъминланишини, қон томирлар Анатомиясини, М. Н. Холқўзиев вегета-тив нерв системаси А. сини, Н. К. Аҳмедов периферик нерв системасига рентген нурларининг таъсирини ўргандилар. Олимлардан С. Ш. Шаҳрбиддинов, А. Т. Окдлов, Ф. Н. Баҳодиров, Н. А. Ибодов, И. К. Қосимхўжаевлар ҳам Анатомия ривожланишига муносиб ҳисса қўшдилар. Ҳозир А.нинг долзарб масалалари — жигар, томирларнинг нормал ва регенерация шароитидаги ўзгаришлари ҳамда нервларнинг тикланиши ва периферик қон айланиши устида илмий изланишлар олиб борилмоқда[1].

Одам анатомияси

Бошқа бўлимлар ичида, одам анатомияси энг керакли анатомия бўлими ҳисобланади. Тиббиёт нуқтаи назаридан, одам анатомияси соғлом инсоннинг бадан қисмларини шаклини, баданда жойлашишини, катта-кичиклигини ва бошқа қисмлар билан алоқадорлигини ўрганувчи бўлимдир. Топографик анатомияда бир қанча жасадларни кесиб, уни яхшилаб ўрганилади. Морфологик нуқтаи назаридан, одам анатомияси энг қизиқарли бўлим ҳисобланади. Ҳар бир қисм нега шундай шакл, шундай жойлашишда эканлигини савол қилади. Бу қизиқиш биология фанида қўшимча бўлимлар — эмбриология ёки ривожланиш биологиясини ва гистологияни яратди.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил