Andoza:Yangiliklar/Arxiv 12
- 2022-йил янгиликлари
Архив |
|---|
- Бразилиялик футболчи, уч карра жаҳон чемпиони Пеле 82 ёшида саратон касаллигидан вафот этди.
- Шимолий Америкада қишки бўрон рекорд даражадаги паст ҳароратни келтириб чиқарди ва қитъа бўйлаб 80 дан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлди.
- Ситивени Рабука умумий сайловларда коалицион ҳукумат тузилганидан сўнг Фижи бош вазири бўлди.
- Афғонистонда Толибон аёлларнинг университетда ўқишини ва нодавлат ташкилотларда ишлашини тақиқлади.
- Аргентина миллий футбол терма жамоаси ўз тарихида учинчи марта жаҳон кубогини қўлга киритди.
- Малайзиянинг Батанг Кали шаҳарчаси яқинидаги кўчки оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди.
- Қатарда Футбол бўйича жаҳон чемпионати бошланди.
- Светлана Осипова таэквондо бўйича жаҳон чемпиони бўлди.
- Дунё аҳолиси 8 миллиарддан ошди.
- МаршГолден хакерлар гуруҳи Ўзбекистон парламенти расмий сайтини бузганлиги ортидан фош этилди.
- Танзаниядаги самолёт қулаши оқибатида 19 киши оламдан ўтди.
- Тайлор Сwифт қўшиқлари Биллбоард Ҳот 100 хит-парадининг бутун биринчи ўнталигини эгаллаган илк қўшиқчи бўлди.
- Филиппиндаги Налжи тўфони ёпирилиши натижасида 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди.
- Луиз Инácио Лула да Силва иккинчи марта Бразилия президенти этиб сайланди.
- Ҳиндистондаги кўприк қулаши оқибатида 140 дан ортиқ одам ҳалок бўлди.
- Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида Ҳаллоwеэн байрами пайти оломоннинг тўқнашуви оқибатида камида 151 киши ҳалок бўлди.
- Эроннинг Шероз шаҳридаги Шоҳ Черак мақбараси яқинида содир бўлган отишмада камида 15 киши ҳалок бўлди, 45 киши яраланди.
- Риши Сунак (тасвирда) Буюк Британия бош вазири ва Консерваторлар партияси раиси этиб сайланди.
- Гиоргиа Мелони Италия бош вазири этиб сайланди.
- Иркуцкда Су-30 самолётининг қулаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди.
- Хи Жинпинг Хитой Халқ Республикаси компартияси раиси лавозимига учинчи муддатга сайланди.
- Магдалена Андерссон Швеция бош вазири лавозимидан истеъфога чиқди, унинг ўрнига Улф Кристерссон бош вазир этиб сайланди.
- Давлат Бобонов ва Музаффарбек Туроббоев дзюдо бўйича жаҳон чемпиони бўлди.
- Бен Бернанке, Доуглас Диамонд ва Пҳилип Дйбвиг Иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти соҳиби бўлди.
- Қрим кўпригида юк ташувчи транспорт портлаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди.
- Александр Бяляцкий, Россиянинг „Мемориал“ жамияти ва Украинанинг Фуқаролар эркинлигини ҳимоя қилиш маркази Тинчлик бўйича Нобел мукофоти соҳиби бўлди.
- Алаин Аспеcт, Жоҳн Cлаусер ва Антон Зеилингер Физика бўйича Нобел мукофоти соҳиби бўлди.
- Анниэ Эрнаух Адабиёт бўйича Нобел мукофоти соҳиби бўлди.
- Cаролйн Бертоззи, Мортен Мелдал ва Карл Баррй Шарплесс Кимё бўйича Нобел мукофоти соҳиби бўлди.
- Сванте Пääбо Физиология ва тиббиёт бўйича Нобел мукофоти соҳиби бўлди.
- Кениялик Элиуд Кипчоге югуриш спорти бўйича Берлин марафонида янги жаҳон рекордини ўрнатди.
- Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол 84 ёшда вафот этди.
- Эрондаги ҳукумат стандартларига мувофиқ ҳижоб ўрамагани учун ҳибсга олинган Маҳса Аминий ўлими ортидан юзага келган намойишлар чоғида камида 50 киши ҳалок бўлди.
- Папуа Янги Гвинеяда 7.7 магнитудали зилзила натижасида камида 5 киши ҳалок бўлди.
- Бирлашган Қироллик қироличаси Элизабетҳ ИИ 96 ёшида вафот этди, ўғли Чарлес ИИИ қирол бўлди.
- Хитойнинг Сичуан вилоятидаги 6.6 магнитудали зилзила натижасида камида 46 киши ҳалок бўлди.
- Лиз Трусс Бирлашган Қироллик бош вазири этиб сайланди.
- Совет Иттифоқининг охирги раҳбари Михаил Горбачёв 91 ёшда вафот этди.
- Wиллиам Руто Кения президенти этиб сайланди.
- Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган 44-шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси ғолиб бўлди.
- Европа бўйлаб кезаётган иссиқлик тўлқинлари натижасида 3 600 дан ортиқ одам ҳалок бўлди.
- Анголанинг собиқ президенти Жосé Эдуардо дос Сантос 79 ёшида вафот этди.
- Япониянинг собиқ бош вазири Шинзō Абе суиқасддан кейин вафот этди.
- Борис Жоҳнсон Бирлашган Қироллик бош вазири лавозимидан истеъфога чиқишини эълон қилди.
- Ўзбекча ЗиёСферада мақолалар сони 150 000 тага етди.
- Ўзбекистон конституциясига ўзгартириш киритиш таклифи ортидан Қорақалпоғистонда намойишлар бошланди, уларда 18 нафар одам нобуд бўлди, 243 одам жароҳат олди.
- Кременчугдаги савдо марказига Россия ракета ҳужуми натижасида камида 20 киши ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ киши жароҳат олди.
- Таэквондо бўйича Осиё чемпионатида Улуғбек Рашитов олтин ва Чарос Қаюмова кумуш медални қўлга киритишди.
- Россиялик қўшиқчи Юрий Шатунов 48 ёшда вафот этди.
- Густаво Петро Колумбия президенти этиб сайланди.
- Будапештда Сув спорт бўйича жаҳон чемпионати бошланди.
- Боливиянинг собиқ президенти Жеанине Áñэз 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
- Миллатлар Ҳамдўстлиги Элизабетҳ ИИнинг платина юбилейини нишонлади.
- Техас штатидаги бошланғич мактабда содир бўлган отишма натижасида 22 киши ҳалок бўлди.
- Ўзбекча ЗиёСферада Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан йўлга қўйилган WикиСтипендия марафонига старт берилди.
- Бирлашган Араб Амирликларининг президенти Халифа ибн Зайд ал Наҳаён 73 ёшида вафот этди, ўрнига укаси Муҳаммад ибн Зайд ал Наҳаён президент бўлди.
- Ёон Сук-еол Корея Республикаси президенти этиб сайланди.
- Эммануэл Маcрон Франсия президентлигига қайта сайланди.
- Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев 81 ёшида вафот этди.
- Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова 86 ёшида вафот этди.
- Россия Украинага босқинчилик ҳужумини бошлади.
- Хитойнинг Пекин шаҳрида қишки Олимпиада ўйинлари очилиш маросими бўлиб ўтди.
- „Энг яхши актёр“ номинациясида Осcарни олган илк қора танли актёр Сидней Поитиэр 94 ёшида вафот этди.
- Нигериянинг Замфара штатида жангарилар томонидан амалга оширилган ҳужумлар оқибатида 200 дан ошиқ киши ҳалок бўлди.
- Ёнилғи нархи кескин кўтарилиши ортидан келиб чиққан норозилик намойишлари фонида Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқди.