Andoza:Yangiliklar/Arxiv 14
- 2024-йил янгиликлари
Архив |
|---|
- Қозоғистонда Эмбраэр Э190 йўловчи самолёти ҳалокатга учради, бортдаги 67 кишидан 38 нафари ҳалок бўлди.
- Ўзбекистон халқ артисти Тўлқин Тожиев 88 ёшда вафот этди.
- Гукеш Доммаражу шахмат бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Динг Лиренни 7½: 6½ ҳисобида мағлуб этиб, энг ёш жаҳон чемпиони бўлди.
- „Насаф“ футбол клуби ўз тарихида биринчи марта футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси ғолиби бўлди.
- Доналд Трумп АҚШдаги президентлик сайловида ғалаба қозонди.
- Бразилия миллий футзал терма жамоаси футзал бўйича 10-жаҳон кубоги ғолиби бўлди.
- „Андижон“ футбол клуби ўз тарихида биринчи марта футбол бўйича Ўзбекистон Кубоги ғолиби бўлди.
- Ливан ва Сурияда Ҳизбуллоҳ аъзолари фойдаланадиган электрон қурилмалар портлаши оқибатида камида 37 киши ҳалок бўлди, 3 200 дан ортиқ киши жароҳатланди.
- „Яги тўфони“ Хитой, Ветнам ва Филиппинда 150 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди.
- Мичел Барниэр Эммануэл Маcрон томонидан Франсия бош вазири этиб тайинланиши бутун мамлакат бўйлаб ҳукуматга қарши намойишларга сабаб бўлди.
- Конго Демократик Республикасининг Киншаса шаҳридаги Макала марказий қамоқхонасида қамоқхонадан қочишга уриниш оқибатида 129 киши ҳалок бўлди.
- Ўзбекистон Фанлар академияси президенти Беҳзод Йўлдошев 79 ёшда вафот этди.
- Нигина Фахриддинова 2024-йилги Коинот гўзали (инглизча: Мисс Универсе 2024) танловида иштирок этадиган илк ўзбекистонлик модел бўлиши маълум қилинди.
- Телеграм асосчиси Павел Дуров Париж аэропортида ҳибсга олинди.
- Россия қамоқхонасидаги террористик ҳужум натижасида 12 киши ҳалок бўлди.
- Паэтонгтарн Шинаwатра Среттҳа Тҳависин ўрнига Таиланд Бош вазири бўлди.
- Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Африка маймунчечак эпидемиясини глобал соғлиқни сақлашдаги фавқулодда ҳолат деб эълон қилди.
- Мадриднинг „Реал“ клуби „Аталанта“ клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, УЭФА Суперкубогини қўлга киритди.
- АҚШ терма жамоаси Париждаги Ёзги Олимпиада ўйинлари медаллар рейтингида биринчи ўринни эгаллади; иккинчи ўринни Хитой терма жамоаси, учинчи ўринни эса Япония терма жамоаси олди.
- Шайх Ҳасина ҳукуматга қарши намойишлар ортидан Бангладеш бош вазири лавозимидан истеъфога чиқди ва Муҳаммад Юнус муваққат ҳукумат раҳбари этиб тайинланди.
- ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳания Теҳрондаги уйида ўлдирилди.
- Венесуэлада бўлиб ўтган президентлик сайловида Николас Мадуро навбатдаги муддатга президент этиб сайланди.
- Жоэ Биден 2024-йилги АҚШ президентлик пойгасини тарк этди.
- Ветнам бош котиби ва собиқ президенти Нгуен Пҳу Тронг 80 ёшида вафот этди.
- Теннис бўйича Wимбледон чемпионати аёллар ва эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларида Барбора Крежčíковá ва Cарлос Алcараз мос равишда ғолиб чиқишди.
- Олмонияда бўлиб ўтган футбол турнири финалида Испания Англия устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб мусобақа ғолибига айланди.
- Доналд Трумпга нисбатан ёш йигит томонидан суиқасд уюштирилди.
- Масъуд Пизишкиён Эрон президенти этиб сайланди.
- Сер Кир Стармер Буюк Британиянинг 80-бош вазири этиб тайинланди.
- Беларус Остона саммитида СҲҲТнинг 10-аъзоси сифатида ташкилот сафига қабул қилинди.
- Ҳиндистон шимолидаги Ҳатҳрас шаҳридаги фестивалда юз берган тиқилинчда 120 дан ортиқ киши ҳалок бўлди.
- Диcк Счооф Нидерландлар бош вазири этиб сайланди.
- ИCҚ ўз фаолиятини тўхтатди.
- Боливияда Жуан Жосé Зúñига бошчилигидаги исёнчилар давлат тўнтариши уюштириб, президент саройига бостириб киришга уринишди.
- WикиЛеакс асосчиси Жулиан Ассанге АҚШ Адлия вазирлиги билан келишувга эришди ва озод қилинди, унга қарши иш расман ёпилди.
- Доғистонда жангариларнинг синагогалар ва православ черковларига уюштирган ҳужумлари оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди.
- Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида 900 дан ортиқ зиёратчилар Ҳаж зиёрати вақтидаги жазирама туфайли ҳалок бўлди.
- Швейсарияда Украина бўйича тинчлик конференсияси бўлиб ўтди.
- Эрондаги 4,9 баллик зилзила натижасида камида 4 киши ҳалок бўлди.
- Конгодаги Ква дарёсида кема ҳалокати оқибатида камида 86 киши ҳалок бўлди.
- Қувайтнинг Манқоф ҳудудидаги турар-жой биносида юз берган ёнғин оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди.
- Малавининг Чикангаwа шаҳри яқинидаги Дорниэр 228 самолётининг қулаши оқибатида 9 киши, жумладан Малави вице-президенти Саулос Чилима ҳалок бўлди.
- Ига Śwиąтек ва Cарлос Алcараз теннис бўйича 2024-йилги Франсия очиқ чемпионати ғолиблари бўлишди.
- Боэинг Старлинер космик кемаси икки астронавтни Халқаро космик стансияга олиб борадиган биринчи экипаж парвозини амалга оширди.
- Нарендра Моди учинчи муддатга Ҳиндистон бош вазири этиб сайланди.
- УЭФА Чемпионлар Лигаси финалида „Реал Мадрид“ „Боруссиа Дортмунд“ устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
- „Моя прекрасная няня“ сериали орқали машҳур бўлган актриса Анастасия Заворотнюк узоқ давом этган хасталикдан сўнг вафот этди.
- Эроннинг Шарқий Озарбайжон вилоятида вертолёт қулаши натижасида 6 киши, жумладан Эрон президенти Иброҳим Раисий ва мамлакат ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён ҳалок бўлди.
- Словакиянинг Ҳандлова шаҳрида ҳукуматнинг сайёр мажлиси тугагач Бош вазир Роберт Фиcога нисбатан суиқасд уюштирилди.
- Андрей Белоусов Сергей Шойгу ўрнига РФ мудофаа вазири этиб тайинланди.
- „Оппенҳеимер“ филми Осcар мукофотининг еттита номинациясида ғолиб бўлди.
- Россиялик сиёсат ва жамоат арбоби Алексей Навалний ЙНМОдаги „Полярний волк“ колониясида вафот этди.
- Валерий Залужний Украина Қуролли кучлари бош қўмондони лавозимидан озод қилинди.
- Чилининг собиқ президенти Себастян Пинера учиб кетаётган вертолёт Ранко кўлига қулаши оқибатида ҳалок бўлди.
- Ўлжас Бектенов Қозоғистон Республикаси Бош вазири этиб тайинланди.
- Япониянинг Ишикава префектурасида 7,5 магнитудали зилзила содир бўлди.
- Жосепҳ Боакаи иккинчи турда амалдаги президент Георге Wеаҳни мағлуб этиб, Либерия президентлигига сайланди.
- Академик Наим Каримов вафот этди.
- Даниэл тўфони Ўрта ер денгиз атрофида сув тошқини ва Ливия иккита тўғоннинг қулашига сабаб бўлиб, 11,300 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди.
- Ўзбекистон Арсахда ўтказилган президентлик сайловларини тан олмади.
- Марокашдаги зилзила оқибатида 2000 дан ортиқ одам ҳалок бўлди.
- Тҳарман Шанмугаратнам Сингапурнинг навбатдаги президенти этиб сайланди.
- Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев 76 ёшида вафот этди.
- ЖАРнинг Ёханнесбург шаҳрида турар жой биносидаги ёнғин оқибатида 77 киши ҳалок бўлди.
- Габонда президент Али Бонго Ондимба қайта сайланганидан кўп ўтмай, ҳарбий тўнтариш натижасида ҳокимиятдан ағдарилди.
- Ҳиндистоннинг Чандраяан-3 стансияси Прагян ойюрари билан Ойнинг жанубий қутби яқинига муваффақиятли қўнди.
- Cлаудиа Шиэнбаум Мексика президенти этиб сайланди.
- Қозоғистон собиқ иқтисодиёт вазири Қуандиқ Бишимбаев турмуш ўртоғини ўлдирганликда айбдор деб топилиб, 24 йилга озодликдан маҳрум этилди.
- Бразилиянинг Рио Гранде до Сул шаҳрида содир бўлган сув тошқини оқибатида 144 дан ортиқ одам ҳалок бўлди ва камида 131 киши бедарак йўқолди.
- Физика бўйича Нобел мукофоти совриндори Петер Ҳиггс 94 ёшида вафот этди.
- Орскдаги тўғоннинг ўпирилиши натижасида Оренбург вилоятида сув тошқини содир бўлди.
- Тайваннинг жануби-шарқидаги Ҳуалиэн округида магнитудаси 7,4 баллик зилзила содир бўлди.
- АҚШнинг Балтимор шаҳридаги кўприкка контейнер ташувчи кема келиб урилганидан сўнг кўприк қулаб тушди.
- Москва вилоятидаги консерт залига уюштирилган ҳужум оқибатида камида 143 киши ҳалок бўлди, 360 нафар киши жароҳатланди.
- Владимир Путин Россиядаги президентлик сайловида ғалаба қозониб, навбатдаги муддатга президент этиб сайланди.
- Швеция НАТО блокининг 32-аъзосига айланди.
- „Покистон мусулмон лигаси“ партияси раиси Шаҳбоз Шариф Покистон бош вазири этиб сайланди.
- Ўзбекча ЗиёСферадаги мақолалар сони 250 мингдан ошди.
- Конгратбай Шарипов Ўзбекистон Республикаси олий та’лим, фан ва инновациялар вазири этиб тайинланди.
- Габриэл Аттал Франсия бош вазири этиб тайинланди.
- Германиялик собиқ футболчи Франз Беcкенбауэр 78 ёшда вафот этди.
- Эроннинг Кирмон шаҳрида Қосим Сулаймонийни хотирлаш маросимида содир этилган портлашларда 91 киши ҳалок бўлди, 284 киши жароҳатланди.
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, аскиячи Мамасиддиқ Шераев 77 ёшда вафот этди.
- Жавиэр Милеи Аргентина президенти этиб сайланди.
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, сухандон Ўткир Сиддиқов вафот этди.