Andrey Upit
Андрей Мартинович Упит Скривери, ҳозирги Латвия Республикаси, Огра тумани. Латвия халқ ёзувчиси (1943). Латвия Ёзувчилар уюшмаси бошкаруви раиси (1941—54), Латвия Фанлар академияси академик (1946), Латвия Олий Мажлиси Президиуми раиси ўринбосари (1940—51) ва аъзоси (1951-йилдан). Ижоди 1906-йилдан бошланган. 1907—12 йилларда „Буржуа“, „Сўнгги латиш“ дилогиясини ёзган. „Робежниеклар“ трилогияси (1909—33)да латиш деҳқонларининг 1905—07 йилларгача босиб утган тарихий йўли акс этган. „Кичик комедия“ ҳикоялар китоби (1909—10) ва „Аёл“ (1910), „Олтин“ (1914), „Хоинлар“ (1915—16) романларида мешчанлик танқид қилинган. „Камалак кўприк бўйлаб“ романи (1926), „Чўмилувчи Сусанна“ (1922), „Чайканинг парвози“ (1926), „Яшнаётган чўл“ (1930) комедиялари ҳамда „Метаморфоза“ (1923), „Қашшоқ ҳаёт“ (1926), „Пастор ҳақида ҳикоялар“ (1930) тўпламлари ва тарихий мавзудаги „Асрлар бошида“ тетралогияси (1937—40) муаллифи. „Кўкаламзор“ (1945), „Булутлардаги шуъла“ (1951) романларида ХИХ аср охиридаги латиш қишлоқлари ҳаёти акс этган. Адабиёт тарихига оид тадқиқотлари бор. „Жаннатдан қувилганлар“ (1973, 1980), „Яшил ер“ (1962) асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |