Андроид 13 (кодли номи Андроид Тирамису[1][2][3]) Андроид мобил операцион тизимининг келажакдаги версиясидир. Илк олдиндан кўриш версияси 2022-йил 10-февралда чиқарилган[4]. Гоогле феврал ва март ойларида ишлаб чиқувчилар учун Андроид 13 олдиндан кўриш версияларини чиқаришни режалаштирмоқда, апрел ойида эса бета синовлари бошланади. Платформа 2022-йил май ойида эълон қилишга тайёрланмоқда[5].

Янги версия 2022 йил 10-февралда[6] чоп этилган Андроид блогида эълон қилинди ва ишлаб чиқувчилар учун Гоогле Пихел серияси (Пихел 4 дан Пихел 6 гача) учун илк олдиндан кўриш версияси дарҳол чиқарилди. Гоогле хусусиятлари туфайли Пихел 3 ва Пихел 3а ни қўллаб-қувватлашдан воз кечди.

Андроид 13 Андроид 12 барқарор версияси чиқарилгандан тахминан 4 ой ўтгач чиқарилди. Ишлаб чиқувчилар учун яна бир олдиндан кўриш версияси март ойига режалаштирилган, ундан сўнг (ҳозирда режалаштирилган) 4 та бета-версия апрел, май, июн ва июл ойларида чиқарилади. Платформанинг барқарорлигига Бета 3 билан июн ойида эришилади.

Вазифалари

Ишлаб чиқувчилар учун илк олдиндан кўриш версияси ривожланиш босқичида кенгайтириладиган кичик ўзгаришларни ўз ичига олади. Шуниси эътиборга лойиқки, ажратилган экранда бироз ўзгартирилган фойдаланувчи интерфейси мавжуд ва иккита илованинг бурчаклари юмалоқланган.

Илованинг медиа файлларига киришни чеклаш орқали фойдаланувчи махфийлигини яхшилашдан асосий мақсад бўлган янги сурат танлаш воситаси тақдим этилди[7]. Аксарият иловаларда бу танлаш воситаси ҳали амалга оширилмаган. Худди шу махфийлик руҳида НЕАРБЙ_WИФИ_ДЕВИCЕС янги рухсат даражаси жорий этилмоқда. Бу рухсат Андроид нинг олдинги версияларида амалга оширилгани каби Wи-Фи билан боғлиқ турли функсияларга, масалан, жойлашув маълумотларига киришни сўрамасдан кирувчи яқин-атрофдаги қурилмалар ва тармоқларни топиш имконини беради[8].

„Тезкор созламалар“ тушадиган менюсининг анимациясига, шунингдек, „Интернет“ тугмаси каби диалог ойналарига кичик ўзгаришлар киритилди. Медиаплеэр қайта ишлаб чиқиш жараёнида, лекин Девелопер Превиэw 1[9] да ҳали фаол эмас. Бундан ташқари, овозсиз режим энди тебранишларни, шу жумладан тактил сезгиларни бутунлай ўчириб қўяди[10]. Кўп фойдаланувчилар функсияси такомиллаштирилди ва энди меҳмон сифатида қайси иловалардан фойдаланиш мумкинлигини танлаш имконияти пайдо бўлди. Илова маълумотлари фойдаланувчилар ўртасида ажратилган, шунинг учун ҳеч қандай маълумот узатилмайди.

Ушбу версияда Материал Ёу тематик белгиларидан фойдаланиш учун учинчи томон иловаларини қўллаб-қувватлаш очилади[7]. Энди иловани ўзгартирганингизда экранни ажратиш режими сақланади, яъни энди сиз бошқа иловалар ва телефоннинг ишга туширгичидан фойдаланишингиз мумкин ва экрани ажратилган иловалар „Кўриб чиқиш“ менюсида бир-бирига боғланган ҳолда қолади.

Анимациялар, айниқса Пихел 6 сериясидаги бармоқ изларини ўқиш қурилмасининг порлаши такомиллаштирилди. Илова ёрлиғи шрифти Пихел Лаунчер да ўзгартирилди ва фойдаланувчи ўзаро алоқаси пайтида енгил тактил сезги қўшилди. Пасха тухуми версияси Андроид 12 билан бир хил бўлиб қолади, аммо Андроид версияси Созламалар ва Тезкор созламалар панелида „Тирамису“ га ўзгартирилди.

Кўпгина ўзгаришлар, масалан, катта экранларда кўрсатиладигамн док-стансия ва катта форматли қурилмалар учун бошқа яхшиланишлар Андроид 12.1 дан олинган. Улар асосан йиғиладиган қурилмалар ва планшетлар учун мўлжалланган, бироқ уларни ДПИ созламаларини ўзгартириш орқали телефонларда ҳам ёқиш мумкин.

УWБ (Ултра-Wиде Банд) технологияси смартфондан қўллаб-қувватланадиган автомобил калити сифатида фойдаланиш, йўқолган гаджетларни топиш (баъзи қидирув трекерларида қўлланади) ва аслида НФC ва Блуэтоотҳ орқали амалга оширилган барча функсияларни яхшилаш имконини беради. Баъзи Андроид смартфонлари аллақачон УWБ ни қўллаб-қувватлайди, аммо у тизим даражасида чекланган — Андроид 13 да унинг имкониятлари рўйхати анча кенгаяди[11].

Яна бир муҳим янгилик шундаки, энди тил созламаларини ҳар бир илова учун алоҳида ўрнатиш мумкин. Бу, айниқса, кўп тилли фойдаланувчилар учун фойдалидир[12].

Ривожланиши

Қуйидаги жадвалда Андроид 13 нинг ривожланиш босқичлари келтирилган

Вақт Амалга оширилган ишлар Тури
Феврал Ишлаб чиқарувчилар учун олдиндан кўриш версияси Янги хусусиятлар, АПИ ва хатти-ҳаракатлар ўзгаришлари билан ишлаб чиқувчиларнинг фикр-мулоҳазаларига қаратилган дастлабки асосий тузилма.
Март Ишлаб чиқувчилар олдиндан кўриш версияси 2 Қўшимча функциялар, АПИ’лар ва хатти-ҳаракатлардаги ўзгаришлар билан босқичма-босқич янгиланиш.
Апрел Бета 1 Дастлабки бета-версияси, Андроид бета-версиясига рўйхатдан ўтган илк фойдаланувчилар учун симсиз янгиланиш.
Май Бета 2 Инкрементал бета версияси
Июн Бета 3 Платформа барқарорлигининг биринчи босқичи. Якуний АПИ ва хатти-ҳаракатлар. Гоогле Плай нашри очилади.
Июл Бета 4 Якуний синов учун деярли якуний йиғилиш.
Якуний нашр АОСП ва экотизим учун Андроид 13 версияси[13]

Манбалар

  1. ↑ „'Панлингуал' феатуре фор пер-апп лангуаге сеттингс планнед фор Андроид 13“. андроидполиcе.cом (23-декабр 2021-йил). Қаралди: 25-декабр 2021-йил.
  2. ↑ „Гоогле май ҳаве алреадй ревеалед тҳе дессерт наме фор Андроид 13 “Т”“. хда-девелоперс.cом. хда-девелоперс.cом. Қаралди: 25-декабр 2021-йил.
  3. ↑ „ПЛАТФОРМ_ВЕРСИОН_CОДЕНАМЕ ис беинг упдатед фром Т то Тирамису.“. андроид-ревиэw.гооглесоурcе.cом/. андроид-ревиэw.гооглесоурcе.cом/. Қаралди: 25-декабр 2021-йил.
  4. ↑ Ли. „Гоогле лаунчес Андроид 13 Девелопер Превиэw фор Пихел пҳонес“. 9то5Гоогле. Қаралди: 10-феврал 2022-йил.
  5. ↑ „Рассекречены подробности о будущем Андроид 13. В нем множество новых полезных функций“ (ру). CНеwс.ру. Қаралди: 2022-йил 12-март.
  6. ↑ „Тҳе фирст девелопер превиэw оф Андроид 13“ (эн). Андроид Девелоперс Блог. Қаралди: 2022-йил 12-март.
  7. ↑ 7,0 7,1 „Феатурес анд АПИс Овервиэw | Андроид 13 Девелопер Превиэw“ (эн). Андроид Девелоперс. Қаралди: 2022-йил 12-март.
  8. ↑ „Неw рунтиме пермиссион фор неарбй Wи-Фи девиcес | Андроид 13 Девелопер Превиэw“ (эн). Андроид Девелоперс. Қаралди: 2022-йил 12-март.
  9. ↑ „Андроид 13: Феатурес анд фирст Девелопер превиэw“ (эн-УС). Эспер Блог (2022-йил 9-март). Қаралди: 2022-йил 12-март.
  10. ↑ „Андроид 13 wилл дисабле алл ҳаптиcс ин Силент моде“ (эн-УС). хда-девелоперс (2022-йил 11-феврал). Қаралди: 2022-йил 12-март.
  11. ↑ „Знакомьтесь, Андроид 13: что нового в крупном обновлении системы“ (ру). Трешбокс.ру. Қаралди: 2022-йил 12-март.
  12. ↑ „Гоогле выпустила первую версию Андроид 13“ (ру). иХБТ.cом. Қаралди: 2022-йил 12-март.
  13. ↑ „Андроид 13 Девелопер Превиэw“ (эн).