Андроид КитКат – ўн биринчи Андроид операцион тизимининг код номи бўлиб, Андроид 4.4 версиясидир. 3-сентябр 2013-йилда Андроид КитКат тақдим этилди, ушбу Андроид асосан етарли ички ресурсларга эга бўлмаган арзон смартфонларда операцион тизимни янада оптимизациялаш учун чиқарилган. Андроид КитКат билан келган биринчи қурилма Гоогле Нехус 5 телефони бўлди.

Операцион тизим
Андроид КитКат
Ишлаб чиқувчи Гоогле
Илк э’лон қилиниши 31-октябр, 2013-йил (13 йил аввал) (2013-10-31)
Сўнгги версияси 4.4.4_р2.0.1 (КТУ84Қ)[1] (7-июл, 2014-йил (12 йил аввал) (2014-07-07))
Ядро типи Монолит ядро (Линух ядроси)
Олдингиси Андроид 4.3.1 "Желлй Беан"
Кейингиси Андроид 5.0 "Лоллипоп"
Веб сайт Расмий сайти

2022-йил октябр ҳолатига кўра, дунёдаги мобил қурилмаларнинг 1.39% и Андроид КитКат тизимида ишлайди[2]. 2023-йил 24-июлда Гоогле КитКат учун Гоогле Плай хизматлари ортиқ қўллаб-қувватланмаслигини эълон қилди[3][4].

Тарихи

2013-йил 3-сентабрда Андроид 4.4 „КитКат“ расман оммага эълон қилинди. Дастлаб ушбу релиз „Кей лиме пиэ“(американча лайм таъмли пирог) код номини олади. Бироқ тез орада Андроид глобал ҳамкорлик масалалари бўйича директор Жоҳн Лагерлинг ва унинг жамоаси, код номини ўзгартиришга қарор қилишди. Бунда сабаб сифатида ушбу лаймли пирог „таъми“ни саноқли инсонларгина билишини даво қилишди. Унинг жамоаси „кутилмаган ва ажойиб“ код номи ўйлаб топишни мақсад қилишади, сўнгра релиз „КитКат“ деб номланади. Лагерлинг Нестле компаниясидаги ҳамкорлари билан боғланади(чунки КитКат бренди Нестлега тегишли эди). Тез орада Нестле билан ўзаро реклама бўйича дастлабки келишувларга эришилади. 2013-йилги Мобиле Wорлд Cонгресс'да тўлиқ келишувга эришилади. Ушбу ҳамкорлик сентябр ойигача ҳеч кимга ошкор этилмаган эди, ҳатто Гоогле дастурчилари ҳам бундан хабар бўлишмаган[5][6]. Ушбу маркетинг режаларининг бир қисми сифатида, Кит Кат шоколад барлари Андроид Робот логотипи шаклида чиқарила бошланди.

2013-йил 30-сентабрда ЛГ Элеcтрониcс томонидан ишлаб чиқилган Нехус 5 КитКат учун ишлаб чиқарилган биринчи қурилма бўлди[7].

2017-йил октабргача Андроид 4.4 ҳали ҳам Гоогле томонидан дастурий хавфсизлик пакетлари билан қўллаб-қувватланар эди[8][9][10].

Ривожланиш

Андроидй 4.1 „Желлй Беан“ релизида асосан визуал ишлаш ва сезгир интерфейсларга эътибор қаратилган бўлса, Андроид 4.4 релизида эса асосий мақсад олдинги хусусиятлар ва функсионалликларни сақлаб қолган ҳолда арзон, чекланган ресурсли қурилмаларда яхшироқ ишлаши учун оптималлаштириш эди. Ушбу лойиҳа „Прожеcт Свелтве“ номини олади ва  Андроид муҳандислик бўлими бошлиғи Дейв Бурк бу лойиҳа ҳақида Желлй Беан релизи қўшган „оғирлик“ дан кейинги вазн йўқотиш режаси эканлигини айтиб ҳазиллашиб ҳам қўяди[11].

ПроcСтац дастурий воситаси иловаларнинг қурилма хотирасидан фойдаланиш ҳажми ва самарадорлигини таҳлил қилиш учун ишлаб чиқилди. Ушбу асбоб самарасиз деб топилган Гоогле иловалари ва сервисларини оптималлаштириш учун ишлатилган ва шу билан бирга Андроид хотирасининг умумий сарфини камайтиришга ёрдам берган. Бундан ташқари, 4.4 хотирани бошқаришда анча агрессив тизим ҳисобланган, бунда иловаларнинг ортиқча қурилма хотирасидан фойдаланишига умуман йўл қўйилмаган[11][12].

Платформа

АРТ(Андроид Рунтиме) деб номланга янги ишга туширувчи дастурий муҳит Андроид КитКат версиясида синов тариқасида ишга туширилди[13]. АРТ муҳити кросс-платформа ҳисобланиб, иккала 32 ва 64-битли х86, АРМ, ва МИПС архитектураларини қўллаб-қувватлайди. АРТ муҳити Далвик'дан фарқли равишда тизим самарадорлигини яна яхшилайдиган ЖИТ(Жуст-ин-тиме) компиляциясидан фойдаланади. АРТ муҳитида иловалар ўрнатилганидан сўнг компиляция қилинади[14].

512 МБ ва ундан кам тезкор хотирага эга қурилмалар техник чекланган қурилмалар сифатида қаралади. АПИ(Андроид архитектураси компоненти) дан фойдаланиш орқали бундай қурилмаларни аниқлаш мумкин ва тизим функсионаллиги ушбу хусусиятларга мос равишда ўзгаради. КитКат шунингдек зрам'ни ҳам қўллаб-қувватлайди[12][15]. Гоогле Чроме рендерлаш механизмлари ёрдамида WебВиэw компонентлари утилизация қилинади[16]. Янги Стораге Аccесс Фрамеwорк АПИ иловаларга файлларга кириш имконини беради. Ушбу янги тизим файл менежерлари орқали фойдаланувчиларга турли манбалардан (жумладан, онлайн булутли хотирадан) файлларга кириш имконини беради[17].

Шунинг матнли хабарлар алмашиш ва уларни бошқариш учун янги АПИ ишлаб чиқилди[18]. Шу билан бирга, қадам босишларни сезадиган ва қадамлар сонини санайдиган АПИ’лар ҳам тизимга қўшилди[15]. Мобил тўлов тизимлари учун ҳам КитКат ўз ичига НФC функсиясини ҳам олган[19].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Андроид Соурcе“. Гоогле Гит. 2021-йил 13-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 28-май.
  2. ↑ „Мобиле & Таблет Андроид Версион Маркет Шаре Wорлдwиде“ (эн). СтатCоунтер Глобал Стац. Қаралди: 2020-йил 16-ноябр.
  3. ↑ Ли. „Гоогле Плай сервиcес эндинг суппорт фор Андроид 4.4 КитКат“ (эн-УС). 9то5Гоогле (2023-йил 24-июл). Қаралди: 2023-йил 25-июл.
  4. ↑ Амадео. „Андроид 4.4 КитКат ис трулй деад, лосес Плай Сервиcес суппорт“ (эн-ус). Арс Течниcа (2023-йил 25-июл). Қаралди: 2023-йил 26-июл.
  5. ↑ „Андроид 4.4 КитКат: Wҳат'с тҳе поинт оф cо-брандинг?“. CНЕТ. Қаралди: 2015-йил 2-ноябр.
  6. ↑ Келион, Лео. „Андроид КитКат анноунcед“. ББC Неwс (2013-йил 3-сентябр). Қаралди: 2013-йил 3-сентябр.
  7. ↑ „Гоогле Унвеилс Нехус 5 Wитҳ Андроид 4.4 КитКат“. ПC Магазине. Қаралди: 2015-йил 29-декабр.
  8. ↑ „Андроид Сеcуритй Буллетин—Оcтобер 2017 | Андроид Опен Соурcе Прожеcт“ (эн). Андроид Опен Соурcе Прожеcт. Қаралди: 2018-йил 2-июл.
  9. ↑ „Сеcуритй упдатес анд ресоурcес“. Андроид.cом. Андроид Опен Соурcе Прожеcт. — „Wҳен а сеcуритй вулнерабилитй ин АОСП ис фихед ин ан Андроид Сеcуритй Буллетин, wе'лл нотифй Андроид партнерс оф иссуэ детаилс анд провиде патчес. Тҳе Андроид сеcуритй теам cуррентлй провидес патчес фор Андроид версионс 4.4 (КитКат) анд абове. Тҳис лист оф баcкпорт-суппортед версионс чангес wитҳ эач неw Андроид релеасе.“. Қаралди: 2017-йил 10-сентябр.
  10. ↑ „Андроид Сеcуритй Буллетин – Април 2017“. Андроид.cом. Андроид Опен Соурcе Прожеcт. Қаралди: 2017-йил 5-апрел.
  11. ↑ 11,0 11,1 „Ҳоw Гоогле Шранк Андроид Фор Версион 4.4 КитКат“. РеадWрите. Қаралди: 2015-йил 2-ноябр.
  12. ↑ 12,0 12,1 „Андроид 4.4 КитКат то рун "cомфортаблй" он 512МБ РАМ девиcес, ҳере'с ҳоw“. ПҳонеАрена. Қаралди: 2015-йил 2-ноябр.
  13. ↑ „'АРТ' эхперимент ин Андроид КитКат импровес баттерй лифе анд спеэдс уп аппс“. Энгадгет. Қаралди: 2014-йил 26-июн.
  14. ↑ Андреи Фрумусану. „А Cлосер Лоок ат Андроид РунТиме (АРТ) ин Андроид Л“. АнандТеч (2014-йил 1-июл). 2014-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 5-июл.
  15. ↑ 15,0 15,1 Молен, Брад. „Нехус 5 ревиэw“. Энгадгет (2013-йил 5-ноябр). Қаралди: 2013-йил 11-ноябр.
  16. ↑ „КитКат'с WебВиэw ис поwеред бй Чромиум, энаблинг Андроид апп девелоперс то усе неw ҲТМЛ5 анд CСС феатурес“. Тҳе Нехт Wеб (2013-йил 2-ноябр). Қаралди: 2015-йил 2-ноябр.
  17. ↑ Ҳо. „Эхамининг МиcроСД чангес ин Андроид 4.4“. Анандтеч. 2014-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 28-март.
  18. ↑ „Геттинг Ёур СМС Аппс Реадй фор КитКат“. Андроид Девелоперс Блог. Қаралди: 2013-йил 14-октябр.
  19. ↑ „Гоогле гец ароунд тҳе cарриэрс wитҳ Ҳост Cард Эмулатион фор НФC пайменц“. НФCWорлд.cом (2013-йил 31-октябр). Қаралди: 2015-йил 2-ноябр.