Ангар (франс. ҳангар) — самолёт ва вертолётлар турадиган, уларга техник хизмат кўрсатиладиган ва таъмирланадиган иншоот. Вазифасига кўра, Ангар — устахона, муқим (стационар), муваққат-муқим ва йиғма-қисмларга ажратма хилларга бўлинади. Муқим Ангарлар металл ва темир-бетондан, муваққат-муқим Ангарлар ёғоч-тахтадан, йиғма-қисмларга ажратма Ангар эса пўлат ёки енгил қотишмалардан ясалади. Ангарнинг шакли ва катта-кичиклиги самолёт ва вертолётлар сони ва ўлчамларига боғлиқ бўлади. Ангар кўтариш-ташиш, алоқа, сигнал, автоматик ўт ўчириш воситалари билан жиҳозланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил