Оддий анор ( лотинча: Пúниcа гранáтум) — дербенлар оиласига  (Лйтҳраcеаэ) туркумига мансуб ўсимлик тури, меваси исте’молга яроқли. Анор меваларини озуқа меваси сифатида хом ҳолда, тайёр овқатга солишда, шунингдек, шарбатини олиб, ичимлик сифатида фойдаланиш мумкин. Шимолий яримшарда анор мавсуми одатда сентабрдан февралгача, жанубий яримшарда — мартдан майгача давом этади.

Оддий анор
Илмий таснифлашUshbu tasnifni tahrirlash
Олам: Ўсимликлар
Тип: Гулли
Синф: Икки паллали
Оила: Лйтҳрácеаэ
Уруғ: Анор
Турлари: Оддий анор
Халқаро илмий номи
Пуниcа гранатум (Л, 1753)

Анор Ғарбий Осиё аҳолиси томонидан қадим замонлардан буён қўлланиб келинади. Ҳозирги вақтда у Яқин Шарқ ва Кавказда, Шимолий ва тропик Африкада, Осиё ва Ўртаер денгизининг бир қатор минтақаларида кенг етиштирилади.

Номланиши  

Бу меванинг келиб чиқиши лотинча “пуниcус” сўзидан келиб чиққан, бу мамлакатда (замонавий Тунис) ўсимликнинг кенг тарқалишига кўра пуниcус — Пуник, карфаген деган ма’нони билдиради[1] .

Бу меванинг кўринишига кўра номланиши лотинча гранáтум  гранатус ўзаги — донаги кўп, мева ичидаги кўплаб уруғларга кўра, сувли қобиқ билан қопланган.

Ўрта асрларда анор Помум гранатум номи билан машҳур бўлган – донаги кўп олма, кейинчалик К.Линне томонидан замонавий илмий ботаник номи Пуниcа гранатум Л..га ўзгартирилди.

Қадимги Римда унинг яна бир номи — малум гранатум, я’ни "донали олма". У ҳали ҳам бошқа тилларда олма деб юритилади: немисча Гранатапфел, италянча мелограно (апфел, мела сўзларидан — олма) ма’носини билдиради[2] .

Қисқача тавсифи

Бўйи 2 м га етадиган бута. Барги чўзиқ, тескари тухумсимон, узунлиги 6–8 см, эни 7–15 мм, чармсимон, қисқа шохларда тўп-тўп, узун шохларда эса қарама-қарши ўрнашган. Гули калта новдаларда жойлашган. Косачаси қайишсимон мустаҳкам, тожбарги оч қизил рангда. Меваси юмалоқ, йирик. Май–августда гуллаб, сентябр–октябр ойларида мева беради.

Тарқалиши  

Анорнинг табиий тарқалиши Ғарбий Осиёни, жумладан Туркия ва Эрон ҳудудларини, Ўрта Осиёни (Ғарбий Туркманистоннинг жанубий қисми ва Афғонистон), шунингдек Кавказни (Озарбайжон, Абхазия, Жанубий Арманистон, Грузия) қамраб олади. Б.С.Розанов[3] ма’лумотларига кўра, тарқалиш чегаралари шарқда Шимолий-Ғарбий Ҳиндистон, Шимоли-Шарқий Афғонистонгача етиб боради. Шимолий тарқалиш чегараси эса собиқ СССРнинг Ўрта Осиё давлатларининг жанубий чеккаларигача, Каспий денгизининг Эрон қирғоқлари бўйлаб ва Закавказдаги Катта Кавказ тизмасининг жанубий қирғоқларидан ўтади. Анорнинг ғарбий чегаралари Кичик Осиё қирғоқларигача, жанубда ёввойи анорнинг тарқалиши Араб денгизи қирғоқларигача чўзилган.

Ёввойи анор Шарқий Кавказортида ҳам кенг тарқалган. Озарбайжонда, Ланкаран-Астара массивидаги ёввойи анорларнинг чакалакзорлари бир неча юз гектар майдонни эгаллайди.

Ўрта Осиёда ёввойи анор Ўзбекистон ва Тожикистонда Ҳисор, Дарвоза ва Қоратегин тизмаларининг ён бағирларида учрайди.

Пуниcа Л. туркумининг пайдо бўлиши жуда олис геологик даврларга – бўр даврининг охири ва учинчи давр бошига тўғри келади[3]. Бу анор мевасининг Пуниcа гранатум Л. тури Л.А.Декандол[4] ва И. В. Палибин турларига келсак, жанубий Франсия ва Озарбайжондаги Плиосен конларидан анор қолдиқлари, барглари ва гуллари топилган. Б.С.Розанов ана шу ма’лумотларни, шунингдек, анорнинг географик тарқалиш хусусиятини ҳисобга олган ҳолда, бу турнинг шаклланиш даврини юқори олигосен ёки қуйи миосенга тегишли деб ҳисоблайди.

Маданий ўрни

Ушбу анор мевасини етиштирувчи маданий халқлар — Эрон, Испания (айниқса, Гранада), Озарбайжон, Арманистон, Исроил ва бошқалар маданиятида кенг ифодаланади. 2011-йилда Эронда унга ҳайкал ўрнатилади, Руминияда маркаси чиқарилади, Арманистонда 500 дирҳамлик олтин танга зарб ишлови берилади. Франсиянинг айрим гербларида ва Испания шаҳарлари гербларининг муҳим қисмида анор тасвири мавжуд. Испаниянинг Гранада тарихий маҳаллий ҳудуди гербларидаги анор тасвири айниқса характерли тасвирланган.

Манбалар

  1. ↑ Флора СССР 1949.
  2. ↑ Агапкин С. Н.. Тайная сила продуктов. М.: Э, 2015. ИСБН 978-5-699-82407-6. 
  3. ↑ 3,0 3,1 Розанов Б.С.. Культура граната в СССР, Сталинабад, 1961. 
  4. ↑ Декандоль Альфонс. Местопроисхождение возделываемых растений, СПб, 1885. 

Адабиёт

  • Пуниcа Гранатум // Ботанический словарь / сост. Н. И. Анненков. — СПб.: Тип. Имп. АН, 1878. — ХХИ + 645 с.
  • Антонов А. А. Гранатник, гранатовое дерево // Энциклопедический словарь Брокгауза и Ефрона : в 86 т. (82 т. и 4 доп.). — СПб., 1893. — Т. ИХа.
  • Борисова А. Г. Род 921. Гранат — Пуниcа // Флора СССР : в 30 т. / начато при рук. и под гл. ред. В. Л. Комарова. — М. ; Л. : Изд-во АН СССР, 1949. — Т. 15 / ред. тома Б. К. Шишкин, Е. Г. Бобров. — С. 553. — 742 с. — 4000 экз.
  • Даников Н.И.. Целебная магия даров юга. М.: ТОО Леопись, 1998 — 71-78-бет. ИСБН 5-88730-039-6. 
  • Нестерова Д.В.. Гранат. М.: Вече, 2007. 
  • Огиевский В. В.. Технические и пищевые лесные деревья и кустарники. М.: ГОСЛЕСБУМИЗДАТ, 1949 — 34-бет.