Апиа — Самоанинг пойтахти. Аҳолиси 35 минг киши (1998), асосан европаликлар. Тинч океандаги Уполу о.нинг шимолида, Апиа тоғининг ён бағрида (денгиз сатҳидан 396 м баландликда). Апиа маҳсулотлари, ёғочни қайта ишловчи ва озиқ-овқат саноатининг унча катта булмаган корхоналари мав-жуд. А. орқали четга копра, банан, какао чиқарилади. Халқаро аэропорт бор. Йи-рик денгиз порти. А. ХИХ аср охирида таш-кил топган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил