Arab Muhammadxon
Араб Муҳаммадхон (ХВ-асрнинг 2-ярми — 1623) — Хоразм (Хива хонлиги)да 1602-1623-йилларда ҳукмронлик қилган Арабшоҳийлар ўзбек сулоласининг ўн биринчи вакили (1602-1623).
|
Мансаб даври 1603 – 1621 | |
| Ўтмишдоши | Ҳожи Муҳаммадхон |
|---|---|
| Вориси | Ҳабаш султон |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди | 1570 ёки ХВИ асрнинг 2-ярми |
| Отаси | Ҳожи Муҳаммадхон |
| Мансублиги | |
Хоразм хони Ҳожи Муҳаммадхон (Ҳожимхон) (1598-1602)нинг кенжа ўғли. Отаси ҳаётлигида Хива ҳокими бўлган. Отаси вафотидан сўнг 1602-йил хонлик тахтига чиққан. Абулғозий Баҳодирхоннинг ёзишича, унинг даврида Хива хонлигига Ёйиқ казаклари атаман Аборкин (1602) ва атаман Нечай бошчилигида (1603) бостириб кириб юртни ва пойтахт Урганчни талон-торож этганлар. 1604-йилда атаман Шамай 1000кишлик қóшин билан хоразмга юриш қилади бироқ Аборкин ва Нечай каби маğлубиятга учрайди[1]1620 ва 1621-йилда қалмоқлар Хоразмга юриш қилиб, кишиларни асирга олганлар. Унинг даврида ички низолар авж олиб, хонликнинг маъмурий тузилишига салбий таъсир этган. Чунончи, ҳар бир шаҳзоданинг ўз ерида шахсий идора аппарати — ўз аъёнлари, хазинаси, ясовуллари, божхона хизматчилари ва бошқа бўлган. 1623-йилда ўғиллари Ҳабаш ва Элбарс султонлар тахт талашиб унга қарши уруш бошладилар. Бу урушда Араб Муҳаммадхон енгилиб, Қум қалъага қамалган ва ўша ерда вафот қилган. Араб Муҳаммадхон мамлакат ободончилигига катта эътибор берган, чунончи у Араб Муҳаммадхон мадрасасини қурдирган ва Тўқ қалъа ёнида канал қаздирган.
Адабиётлар
- Йўлдошев М., Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши, Т., 1959;
- Гулямов Я. Г., Памятники города Хиви, Т., 1941;
- Худойберганов К., Хива — 2500. Хива хонлари шажараси, Хива, 1996.
- Гулямов Й. Г., История орошения Хорезма с древнейшикҳ времен до нашикҳ дней. Ташкент. 1957
- История Узбекистана. Т.3. Т.,1993.
- История Хорезма. Под редакцией И. М. Муминова. Ташкент, 1976
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
- ↑ Бучард, Бенжамин; Сéвигнé, Луc; Дарча, Cлауде; Мути, Леон; Жоуберт, Жулиэтте; Абергел, Арманд (2021-04-21). „Леттер: ис тҳе АҲҲС сcоре реаллй усефул ин cлиниcаллй севере алcоҳолиc ҳепатитис?“. Алиментарй Пҳармаcологй & Тҳерапеутиcс. 53-жилд, № 10. 1160–1161-бет. дои:10.1111/апт.16307. ИССН 0269-2813.