Араб халифалиги (632 — 1258) — Арабистон ярим ороли, Яқин ва Ўрта Шарқ, Шимолий Африка, Испания, Марказий Осиё ва Кавказортини ўз ичига олган салтанат.

ВИИ — ВИИИ асрларда ташкил топган. Араб Халифалиги асосчиси пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг яқин сафдоши халифа Абу Бакр Сиддиқдир. Араблар юқорида зикр этилган мамлакатларни 630-715 йиллар орасида босиб олганлар. Бу мамлакатлар асосан „Хулафои Рошидин“ („Тўғри йўлдан борувчи халифалар“) ва умавийлар замонида фатҳ этилди. Халифа Умар ибн Хаттоб даврида (634-644-йиллар) кучли марказлашган давлат ва жанговар армия ташкил топади. Кўп сонли араб қўшинлари ўз зарбаларини Византия ва Эронга қарши йўналтирадилар. Бир неча ўн йилликлар мобайнида араблар Сурия, Ироқ, Эрон, Миср ва бутун Шимолий Африкани истило қиладилар. Араблар Византияга кучли зарба берадилар. Жангари араблар ғарбга ва шарққа томон тобора ичкарилаб борадилар. Араблар армиясининг асосий зарбдор кучини отлиқ қўшинлар ташкил қиларди. ВИИ аср ва ВИИИ асрнинг биринчи ярми мобайнида улкан давлат — Араб халифалиги ташкил топади. Дамашқ шаҳри унинг пойтахтига айланади. Лекин Аббосийлар бу улканП ҳудудни бутун сақлаб қололмадилар. Ички ихтилофлар таъсири остида Араб халифалиги ВИИИ асрнинг охирларидан бошлаб майда-майда қисмларга парчаланиб кета бошлади: 788-йилда Мағрибнинг ғарбий қисмида (ҳозирги Марокаш) идрисийлар (788 — 985), унинг шарқий қисмида (ҳозирги Тунис) ағлабийлар сулоласи (800 — 909) ҳукмронлиги ўрнатилди. Хуросон ва Мовароуннаҳрда эса ИХ асрнинг 20-йилларидан бошлаб маҳаллий сулолалар: тоҳирийлар (821 — 873), саффорийлар (873 — 900) ва сомонийлар (865 — 999) бош кўтариб чиқдилар. Улар Араб халифалигига номигагина тобе бўлиб, аслида мустақил ҳукмдор эдилар. Араб халифаларига 945-йилда бошлаб шиаликка эътиқод қилувчи Эрон бувайҳийлари ҳукм ўтказа бошладилар. Бувайҳийлар Бағдод ва бутун Ироқ ҳудудларини назоратга олиб, халифани номига ҳукмдор қилиб қолдирдилар. 1055-йилда салжуқий турклар султони Тўғрулбек бувайҳийларга зарба бериб, Бағдодни эгаллайди. Салжуқилар аббосий халифаларни аввалги мавқесига қайтарадилар, лекин амалда улар туркларга тобе этилади. ХИИ аср бошларида Салжуқийларнинг заифлашуви аббосий халифаларни нисбатан эркин ҳукмдорга айлантиради. Хоразмшоҳ Такаш (1172-1200) нинг 1194-йилда Ироқдаги салжуқийларга берган зарбаси аббосийларни салжуқийлардан тамомила мустақил қилади. Халифа ан-Носир даврида Такашнинг вориси Муҳаммад Хоразмшоҳ билан зиддиятлар вужудга келади, аммо Хоразмшоҳнинг 1217-йилги Бағдод юриши муваффақияциз тугайди, халифалик мустақиллигини асраб қолади. Араб халифалиги 1258-йилда мўғуллар Бағдодни забт этгач, халифлик тўла тугатилди.

Манбалар