Бухоро арки

Арк — Марказий Осиё кўҳна шаҳарларидаги ҳукмдорлар қароргоҳи жойлашган қалъабанд ўрда. Ёзма тарихий манбаларда кўҳандиз, диз, коҳ, қаср, қалъа, ҳисор номлари билан ҳам тилга олинади. Табиий баланд тепа ёки махсус яратилган баланд дўнглик устига қурилиб, атрофи баланд девор билан ўралган, бир ёки икки дарвозаси бўлган. Арк ичида ҳукмдорларнинг, амалдор ва лашкарбошиларнинг уй-жойлари, давлат девонлари. зарбхона, масжид, сардоба ва бошқа бинолар бўлган. Бухоро арки, Қўқон ўрдаси, Кўҳна арк ташқи қалʻабанд деворлари, ичкаридаги серҳашам сарой бинолари сақланиб қолган. Самарқанддаги Амир Темур бунёд этган Арки Олий ва Чақартош қўрғон биноларининг қолдиқлари, ташқи қалʻа деворлари ХИХ асрда мустамлака маъмурияти томонидан атайин бузиб ташланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

{{ЎзМЕ}}