Asfalt

Асфалт – боғловчи қурилиш материали; битумга майда минерал тўлдиргич қўшиб тайёрланади. Асфалтнинг табиий (нисбатан кам учрайди) ва сун’ий хиллари бор. Табиий асфалт нефтдан, гипергенеза (атмосфера) та’сирида енгил фраксияларнинг буғланиши ва оксидла-ниши натижасида ҳосил бўлади. Сун’ий асфалт асосан, 13–60% нефт битумнинг оҳактош кукуни билан аралашмасидан тайёрланади. Асфалт гидроизоляция материали сифатида, пол ва йўлларга ётқизиш, қопламалар тўшаш учун қум, шағал, чақиқ тош билан аралаштириб ишлатилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |