Ashula
Ашула – якка хонанда ёки хонандалар гуруҳига мўлжалланган, мумтоз ўзбек мусиқа меросида марказий ўрин эгаллаган ашула йўли. Асосан лирик руҳдаги ғазал ва шеърлар заминида юзага келади.
Тарихи
Ашула жанри тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади: кўпинча профессионал мусиқачи (бастакор-ҳофиз)лар ижодиётининг маҳсули бўлиб, бизгача оғзаки равишда етиб келганлиги туфайли қатор ашулалар кўплаб вариантларга эга. Ашуланинг энг ривожланган мукаммал кўринишлари Бухоро ва Хоразм мақомларининг наср (ашула) йўллари, Тошкент ва Фарғона водийсида кенг тарқалган мақом йўллари, катта ашула жанрида намоён бўлган. Ашулаларда ўзбек халқининг руҳи, ҳарактери, маънавий дунёси ўзининг бадиий етук ва тўлақонли ифодасини топган.
Тузилиши
Ашуланинг халқ ва муаллифли (профессионал) турлари мавжуд. Муаллифига эга бўлган ашулалар бастакор ва композиторлар томонидан, кўпинча халқ ашулаларига яқин шаклда яратилади. Ашулалар тузилиши ва ижроси бўйича турли жанрларга ажратилади, масалан, оммавий, эстрада, ансамбл, хор ва бошқалар. Шунингдек, уларнинг шеърий ва мусиқий тузилиши ҳам хилма-хилдир: алла, ялла, лапар, марсия. Халқ термалари йўналишида айтиладиган ашулалар эса қўшиқ деб аталади. Ўзбек мусиқа меросидаги ашулаларнинг яна бир ўзига хос тури катта ашула ҳисобланади[1][2].
Ижро қилиниши
Ашулалар соз (доира, дутор, танбур), ансамбл жўрлигида ёки жўрсиз ижро этилади. Ашула ўзбек мусиқа фолклорида катта ўрин эгаллаган қўшиқ жанридан куй диапазонининг кенглиги, шаклан ривожланганлиги, мавзу ва мазмуни теранлиги билан фарқланади. Ашуланинг бадиий мазмунида бармоқ вазнидаги шеърлардан фойдаланилсада, аруз вазнидаги ғазал ва шеърий шакллар асосий ўрин тутади. Бинобарин, ашуланинг ички тузилиши ҳам турличадир. Бармоқ вазнига асосланган ашулалар кўпроқ „банд-нақарот“ шакли кўринишида бўлса, ғазалларга битилган ашулалар тузилиши нисбатан мураккаб ва ривожлангандир. Одатда, бундай ашулаларнинг куйлари қуйи пардалардан бошланиб ўрта ва юқори пардаларида ривожланади, сўнгра дастлабки турғун товушда ниҳоясига етади. Аксарият ашулалар ўзига хос авжларига эга[3].
Манбалар
- ↑ И. А. Акбаров. Музика луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987.
- ↑ И. А. Акбаров. Мусиқа луғати. Тошкент: Ўқитувчи нашриёти, 1997 — 384-бет. ИСБН 5-645-02422-2.
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Ашула“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Адабиётлар
Нота нашрлари:
- А. Навоий сўзига музикалар, Т., 1948;
- Муқимий ва Фурқат ашулалари, Т., 1958;
- Ўзбек халқ музикаси 834(тўпловчи ва нотага олувчи Ю. Ражабий), И–В томлар, Т., 1955-59.
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Мусиқа ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |