Aslan Musin
Аслан Эсболаюли Мусин (1954-йил 2-январда Ақтўбе вилояти, Алға тумани, Бестамақ қишлоғида туғилган) — Қозоғистон Республикасининг давлат ва сиёсий арбоби. 2012-йилнинг кузидан Қозоғистон Республикаси бюджет назорати бўйича ҳисобот қўмитасининг раиси этиб тайинланган.
| Аслан Мусин | |
|---|---|
қозоқча: Аслан Есболайұлы Мусин | |
|
| |
| Қозоғистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари | |
|
Мансаб даври 2008-йилнинг 13-октабр – 2011-йил 21-сентабр | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1954-йил 2-январ Бестамақ қишлоғи, Алға тумани, Ақтўбе вилояти |
| Сиёсий партияси | Аманат партияси |
| Турмуш ўртоғи | Мусина Гулбану |
| Болалари | Асланбек Асланули Мусин |
| Отаси | Эсболай |
| Таълим | Т.Русқилов номидаги Қозоғистон иқтисодиёт университети |
| Касби | Иқтисодчи |
| Дини | Ислом |
Биографияси
- 1954-йилда Ақтўбе вилояти, Алға тумани, Бестамақ қишлоғида туғилган. Миллати — қозоқ. Алимули қабиласининг Кете уруғидан чиққан[1].
- 1975-йилда Олмаота халқ хўжалиги институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган[2].
- Институтни тамомлагач, Ақтўбе аҳолини рўйхатга олиш бўлимининг Ҳисоб марказида турли лавозимларда ишлаган.
- 1979-йилнинг январидан 1991-йилнинг октабргача Қозоғистон Коммунистик партияси Ақтўбе вилоят қўмитаси инструктори, бўлим мудири, котиби лавозимларида ишлаган.
- 1991-1993-йилларда Монополияга қарши давлат қўмитасининг Ақтўбе вилоят бошқармаси раиси бўлган.
- 1993-1994-йилларда Ақтўбе вилояти ҳокимлиги бошлиғининг ўринбосари, иқтисодиёт бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлган.
- 1994-1995-йилларда Ақтўбе вилоят иқтисодиёт бошқармаси бошлиғи.
- 1995-2002-йилларда — Ақтўбе вилояти ҳокими.
- 2002-2006-йилларда — Атирау вилояти ҳокими[3].
- 2006-йил октабр ойидан Қозоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва бюджетни режалаштириш вазири[4].
- 2007-йилнинг январидан Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимида ҳам ишлаб келган.
- 2007-йил августидан Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари.
- 2007-йил 18-августда „Нур Отан“ партияси рўйхати бўйича Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилисининг 4-чақириқ депутати бўлган.
- 2007-йил 2-сентабрда Қозоғистон Республикаси Парламенти 4-чақириқ Мажилисининг биринчи сессиясида у Мажилис раиси этиб сайланган.
- 2008-йил 13-октабрда Қозоғистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари[5].
- 2012-йил 21-сентябрда Аслан Мусин Республика бюджети ижросини мониторинг қилиш бўйича ҳисобот қўмитаси раиси этиб тайинланди[6].
Оиласи
Оғли Аслбек — Қуръончи, ақлли монотеистлар диний ҳаракатининг яратувчиси ва етакчиси.
2017-йил 23-декабрдан 24-декабрга ўтар кечаси Латвия пойтахти Рига шаҳрида, Аслбек Мусин вафот этган, икки ой аввал турмуш ўртоғи 15-қават деразасидан тушиб кетган.
Мукофатлари
- 2-даражали „Барис“ ордени (2010)
- 3-даражали „Барис“ ордени
- Ҳурмат ордени
- „Остонага 10 йил“ медали
- „Қозоғистон Республикаси мустақиллигига 20 йил“ медали (2011-йил 14-декабр)
- Дўстлик ордени (Россия Федерацияси, 2004-йил 12-декабр) — Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун
- Бешта медал
Манбалар
- ↑ „Решениэ о смене Б.Рискалиэва Б.Измухамбетовим визиваэт вопроси. Или не откриваэця ли пут к необратимим изменениям в Западном Казахстане? 1 част“. 2022-йил 16-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-декабр.
- ↑ "Қазақстан": Ұлттиқ энсклопедия/Бас редактор Ә.Нисанбаэв — Алмати „Қазақ энсиклопедияси“ Бас редаксияси, 1998 ИСБН 5-89800-123-9
- ↑ Указ Президента Республики Казахстан от 3 сәуір 2002 ж. № 841 О назначении Мусина А. Е. акимом Атирауской области
- ↑ А.Е. Мусинді Қазақстан Республикаси Экономика және бюджеттік жоспарлау министрі қизметіне тағайиндау турали Қазақстан Республикаси Президентінің 2006 жилғи 4 қазандағи № 189 Жарлиғи
- ↑ Указ Президента Республики Казахстан от 13 қазан 2008 ж. № 671 „О назначении Мусина А.Е. Руководителем Администрации Президента Республики Казахстан“
- ↑ Аслан Мусин Есеп комитетінің басшиси болип тағайиндалди