At-Toiy
Абу Бакр Абдулкарим ибн ал-Фаḍл (арабча: أبو بكر عبد الكريم بن الفضل; 932 — 1003-йил 3-август), ҳукмдорлик номи ат-Тоий лиллоҳ/биллоҳ (арабча: الطائع لله\بالله) билан машҳур, 974-йилдан 991-йил ағдарилишига қадар ҳокимиятда қолган Бағдод Аббосий халифаси. Ироқда шиа бувайҳийлар сулоласи ҳукмронлиги даврида лавозимни эгаллаган ва натижада бувайҳий амирлари қўл остидаги кучсиз ҳукмдор ҳисобланади. Унинг даври рақиб бувайҳий ҳукмдорлар ўртасидаги низолар ва Бағдоднинг тез-тез қўлдан-қўлга ўтиши билан ажралиб турарди. Ат-Тоийнинг ўзи эса отаси ал-Мутийни тахтдан ағдарган исёнчи туркий саркарда Сабуктакин томонидан тахтга чиқарилган. Бундай низолар даврида ат-Тоий маълум даражада сиёсий мустақилликка ҳам эриша олган бўлса-да, кучлироқ ҳукмдорлар даврида четлашиб қолиб, амирлар Изз уд-Давла ва Адуд уд-Давланинг қизларига уйланишга мажбур бўлган. Қонунийлик учун исломдан олдинги Форс бошқарув моделига мурожаат қилган Адуд уд-Давла даврида халифа ат-Тоийнинг мақоми зарар кўриб, Ироқ Форсдан бошқариладиган оддий вилоят мақомига туширилган. Ат-Тоий 991-йил 22-ноябрда Баҳо уд-Давла томонидан тахтдан ағдарилиб, ўрнига амакиваччаси ал-Қодир тайинланган. Умрининг қолган қисмини халифалик саройида ўтказиб, 1003-йилда вафот этган.
| ат-Тоий биллоҳ الطائع لله | |
|---|---|
| Халифа Мўминлар амири | |
|
Бувайҳий ҳукмдор Адуд уд-Давланинг халифа ат-Тоий номи ёзилган олтин динори | |
| Аббосийлар халифалигининг 24-халифаси | |
| Салтанат | 974-йил 5-август — 991-йил 22-ноябр |
| Ўтмишдоши | ал-Мутий |
| Давомчиси | ал-Қодир |
| Туғилиши |
тах. 929 Бағдод |
| Вафоти |
1003-йил 3-август (73-74 ёшда) Бағдод, Ироқ |
| Дафн этилган жой |
Бағдод |
| Турмуш ўртоғи |
Шоҳ Занан бинт Изз уд-Давла (турмуш 977-йилда)[1][2] Бинт 'Адуд ал-Даwла[1] |
| Сулола | Аббосий |
| Отаси | ал-Мутий |
| Онаси | Утб |
| Дини | Ислом (Суннийлик) |
Биографияси
Абдулкарим (бўлажак ат-Тоий) 929-йил Бағдодда Аббосий шаҳзодаси ал-Фадл (халифа ал-Муқтадир) ва келиб чиқиши юнон бўлган Утб исмли канизакдан туғилган[3][4]. Вояга етган ат-Тоий чечак билан касаллангач, кўзга кўринадиган даражада катталашиб кетган бурни замондошларининг сатира обектига айланган[5].
Отаси 946-йилда Бағдодни бувайҳийлар сулоласи қўлга киритгач, ал-Мутий номи билан тахтга ўтирган[6][7]. Бувайҳийларнинг ўзлари шиалик эътиқодини қўллаб-қувватлаган бўлсалар-да, аббосий халифаларни сақлаб қолиш орқали бошқа мусулмон ҳукмдорлар назарида ўз ҳокимиятларининг қонунийлигини та'минлашга қарор қилишган. Шундай қилиб, ал-Мутий амалда Ироқдаги ҳукмрон бувайҳий амирнинг қўғирчоғи бўлиб қолган[8][9]. Ушбу бўйсунишнинг ижобий натижаси халифа тахтининг барқарорлигини таъминлагани эди. Қисқа умр кўрган аждодларидан фарқли ўлароқ, ал-Мутий ҳижрий ҳисобда 29 йил-у тўрт ой халифалик қилган. Яна бир фарқли жиҳати халифалик учун жуда оз сонли даъвогар рақиблар билан курашишга мажбур бўлгани эди[10].
Халифалиги
Тахтга чиқиши
974-йил 1-августда туркий саркарда Сабуктакин Бағдод устидан назоратни бувайҳий ҳукмдор Изз уд-Давладан тортиб олган[3]. Тўнтариш содир бўлгач, ал-Мутий бувайҳий уруғининг қувғин аъзолари билан Бағдодни тарк этган, лекин Сабуктакин уни мажбуран қайтариб, ўз саройига қамаб қўйган[11]. Ал-Мутий соғлиғини баҳона қилиб тахтдан воз кечишга мажбур бўлгач, ўрнига тўнғич ўғли Абу Бакр Абдулкарим 974-йил 5-августда (ҳижрий 363-йил 13-зулқаъда) ат-Тоий лиллоҳ номи билан халифа этиб тайинланган[3][12][13]. Ушбу ворислик 902-йилда ал-Муктафийдан кейин тахтнинг биринчи марта отадан ўғилга ўтиши эди[14].
Ат-Тоий ҳам отаси сингари ўрта асрлар ва замонавий тарихчилар томонидан тайинлов гувоҳномалари ва расмий ёзишмалардагина исми қайд этилиб, ҳақиқий ҳокимиятга эга бўмалган кучсиз шахс деб ҳисобланган[4]. Ўз давридаги кўплаб диний зиддиятларда ҳам ҳеч қандай рол ўйнамаган ушбу халифанинг фаолияти тўғрисида халифалик сарой мажмуаси таркибидаги Қодҳимия масжидида тез-тез жума намози ўқигани[15] ва масжиднинг асосий эшикларидан бири бўлган Боб ал-ҳассани қайта қурганидан бошқа нарса маълум эмас[16]. Тарихчи Хериберт Буссе таъкидлашича, ат-Тоий Бағдодда камида олтита режим ўзгаришини ўз ичига олган жуда нотинч даврда ўн олти йил давомида лавозимини сақлаб қолишга муваффақ бўлганини сиёсий зийраклик ва мослашувчанлик сифатида баҳолаш мумкин[17].
Янги халифа зудлик билан Сабуктакинни Носир уд-Давла шарафли унвони билан бош амир (амир ул-умаро) этиб тайинлаган[12][18]. Кўп ўтмай, Сабуктакин ат-Тоий ва ал-Мутий ҳамроҳлигида Изз уд-Давла ва унинг амакиваччаси, Форс ҳукмдори Адуд уд-Давла бошчилигидаги бувайҳий қўшинлари тўпланган Воситга йўл олган[3][19]. Сабуктакин йўлда вафот этиб, ўрнига бошқа туркий ғулом Алптакин келган. Турклар 975-йил январда Дияла дарёси яқинида мағлубиятга учраб, дастлаб шимолга, Тикритга чекинган, сўнгра Сурияга қочиб кетишган. Бувайҳийлар эса Бағдодга киришган[19][20]. Ат-Тоийнинг турклар қўл остидаги мавқеи аниқ эмас. Халифа Изз уд-Давлага ҳоким вазифасида қилган хатолари ва камчиликлари учун мактублар юборган. Кейинги оммавий мактубларида эса бувайҳийлар лаънатлаган. Бунда, афтидан бувайҳийлар тарафдори бўлиб, тақийядан фойдаланганини даъво қилган[21]. Шундай қилиб, тарихчи Жоҳн Доноҳуэ „халифалик турк қўзғолончилари қўл остида бўлган қисқа олти ойлик мустақиллик“ ҳақида ёзган бўлса[22], Ҳериберт Буссе халифани деярли туркларнинг асири дея таърифлаб ёзган[23].
Қандай баҳо берилмасин, ат-Тоий тез орада ўз мавқеини қисман бўлса-да тиклашга муваффақ бўлган. Бунга бувайҳийларнинг ўзаро жанжали ва қонунийликка бўлган эҳтиёжидан фойдаланган ҳолда эришган. Бағдодда Адуд уд-Давла амакиваччасини тахтдан ағдариб, шаҳар бошқарувини ўз зиммасига олган. Ат-Тоий Тикритни тарк этиб, Бағдодга қайтиб келган. Адуд уд-Давла халифани ҳурмат билан қабул қилиб, мусодара қилинган мулкларини қайтариб берган (ким мусодара қилгани аниқ эмас. Эҳтимол Изз уд-Давла бўлиши мумкин)[3][22][24]. Унинг расмий сармоя учун ат-Тоий билан амир сифатида маслаҳатлашгани ҳамда жума намозида исми Изз уд-Давла исмидан айтилгани ҳақида маълумотлар бор. Бу воқеада Адуд уд-Давла отаси, катта бувайҳий амири Рукн уд-Давланинг Ироқни тарк этиб, Изз уд-Давла бошқаруви остидаги алоҳида амирлик бўлишга рухсат бериш борасидаги босимига бош эгган[25][26].
Изз уд-Давла бошқарувида

Адуд уд-Давла кетганидан кейин Изз уд-Давла ўз режимини мустаҳкамлаш ва амакиваччасининг гегемонлик амбицияларига қарши иттифоқчилар тўплашга ҳаракат қилган. Бу са’й-ҳаракатлар ат-То’ийнинг манфаатларига ҳам мос тушиб, халифа ва Изз уд-Давланинг вазири Ибн Боқийянинг уд-Давла қо’шимчаси бўлган бир қатор фахрий унвонлар билан та’минланишини қамраб олган[27].
Рукн уд-Давла 976-йил сентабрида вафот этгач, Адуд уд-Давла бувайҳийлар салтанатининг шарқий қисмини назорат остига олган. Изз уд-Давла эса Ироқда ўзини де-факто мустақил бўлиб олган. Ат-Тоий икки амакивачча ўртасидаги келишмовчиликни чуқурлаштириш имкониятидан фойдаланиб, шуҳратпараст Изз уд-Давлага юқори имтиёзлар бериб, Адуд уд-Давла билан тенглаштириб қўйган. Жумладан, Ибн Боқийя Изз уд-Давла ва халифанинг қўшма вазири этиб тайинланган, Изз уд-Давланинг унвонлари оширилган ва ниҳоят халифанинг ўзи бувайҳий амирининг қизига уйланган[28]. Рукн уд-Давланинг вориси сифатида ўз ҳокимиятидан кўнгли тўлмай, эътироз билдирган Адуд уд-Давла амакиваччасига қарши ҳаракат қилган. Муваффақиятли кечикишдан сўнг, ўз мустақиллигини намойиш қилиш мақсадида ат-Тоий Изз уд-Давла Хузистондаги қароргоҳига бориб, у тарафига ўтишини билдирган ва Адуд уд-Давлага тинчлик таклифи билан хат юборган. Таклиф рад этилиб, Адуд уд-Давла амакиваччаси устига юриш қилгач, ўз мустақиллигини рамзий даъво қилган халифа лагерни тарк этиб, Бағдодга қайтиб келган. Адуд уд-Давла 977-йил июлида Изз уд-Давла устидан ғалаба қозониб, 23-декабрда Бағдодга кирган[29].
Адуд уд-Давла бошқарувида
Расмий маросимда ат-Тоийдан амир ул-умаро унвонини қабул қилган Адуд уд-Давла тантанали равишда янги унвонларга сазовор бўлган[30]. Унга тож ва заргарлик буюмлари билан безатилган бўйинбоғ, фахрий Тож ал-Милла („Мусулмонлар жамоаси тожи“), шунингдек, ўзи ва меросхўри учун байроқ берилган[3]. Адуд уд-Давла ўзига халифанинг тингловчилар хонасига отда киришига рухсат бериш ва халифанинг олдида сажда қилганидаги бўйсуниш ишорасини ҳамроҳлари кўрмаслиги учун парда ўрнатиш каби иккита махсус имтиёз ҳам сўраган[31]. Халифа бу талабларни кескин рад этиб, ҳатто тингловлар хонаси олдига тўсиқ ҳам ўрнатган. Шунда бувайҳий ҳукмдори отдан тушиб, пиёда киришдан бошқа чораси қолмаган[32]. Бироқ, Ат-Тоий маросимга қадимги форс протоколига мос баъзи тафсилотларни қўшишга рози бўлган. Бу бувайҳий тарафдорларига гўё халифа Адуд уд-Давлага шоҳлик тожини кийдиргандек туюлган. Ат-Тоий бу ўзгаришларнинг аҳамиятини билган ёки билмагани аниқ эмас[33][34]. Ат-Тоий шунингдек, 978-йил май ойида Самаррада Изз уд-Давла қўшинларининг қолдиқларини мағлуб этган Адуд уд-Давлага ҳамроҳлик қилишга рози бўлган. Шундан сўнг Бағдодга қайтиб келган[35].
Тож кийиш эпизодидан маълум бўлишича, Адуд уд-Давла ва умуман бувайҳийлар ўз позицияларини мустаҳкамлаш ва қонунийликнинг мустақил манбасига даъво қилиш учун исломгача бўлган давр форс анъаналари, маросимлари ва унвонларига тобора кўпроқ таяна бошлаган[36][37][38]. C. Э. Босвортнинг фикрича, бувайҳийлар ҳукмдори „халифалик ва монархия ўртасида ҳокимиятни бўлиш, черков ва империя ҳақидаги ўрта асрлар Европа назарияларига тенг келадиган“ ат-Тоий дунёқарашига эса мутлақо ёт тушунчани мақсад қилган[39]. Ўзининг Ироқ устидан ҳукмронлиги тан олиниши учун халифалик эътирозларига бўйсунишга мажбур бўлган Адуд уд-Давла дастлаб ат-Тоийга ҳурмат билан муносабатда бўлиб[34], унинг барча имтиёзларини тиклаган ва халифа саройини таъмирлаш учун тўлов қилган[39].
Изз уд-Давла ва унинг Юқори Месопотамиядаги Ҳамдоний иттифоқчилари мағлубиятга учраган заҳоти, Адуд уд-Давла халифанинг яқин атрофидагиларга қарши тозалаш ишларини бошлаб юбориб, вазир Иброҳим ас-Сабий, бош қози Ибн Маъруф ва Бағдод ҳукуматидаги бошқа юқори мартабалиларни қамоққа ташлаган[40]. Айниқса, Ибн Ма’руфнинг лавозимидан четлатилиши бувайҳийлар ҳукмронлиги даврида халифанинг қолган асосий ҳуқуқи, я’ни Бағдод ва Ироқ бош қозисини тайинлашни бузиш эди[41][42]. Ироқнинг вазир ва бош қозиси лавозимлари бўшагач, ушбу лавозимларга бувайҳийлар пойтахти Форс вилоятидан тайинловлар амалга оширилган. Шундай қилиб, Ироқ янги марказдан бошқариладиган бувайҳийлар империясининг мунтазам вилоятига айлантирилган[36][43]. Адуд уд-Давла ҳатто халифалик мансабининг сўнгги рамзий жиҳатларини, яъни амалдорлар ва ҳокимларни унинг номидан тавсия қилишни ҳам тортиб олган[44].
980-йилда Адуд уд-Давла шарққа юришларидан сўнг Бағдодга қайтгач, ат-Тоий шахсан бувайҳий амирини шаҳарга бошлаб кирган. Бу мисли кўрилмаган воқеа бўлса-да, Босвортнинг таъкидлашича, „халифа яна бир бор ўзи иштирок этган маросимнинг аҳамиятини англай олмаган кўринади“[45]. Халифани ўзига янада яқинлаштириш ҳаракат қилган Адуд уд-Давла 980-йилнинг иккинчи ярмида ўз қизларидан бирини ат-Тоийга турмушга беришни режалаштирган. Агар Адуд уд-Давла, замонавий тарихчи Мискавайҳ айтганидек, бу иттифоқнинг авлодлари бир кун келиб Аббосийлар халифалигини бувайҳийлар салтанати билан бирлаштиради, деб умид қилган бўлса, бу умидлар амалга ошмаган. Ат-Тоий бу никоҳни энг ёмон ҳолатда ўзини мажбурлаш, энг яхшиси, бувайҳий амирига нисбатан ажралиб туриш ва илтифот белгиси деб кўриб, уни якунлашда қатъиян бош тортган[45][46]. Бу ат-Тўий ва Адуд уд-Давла ўртасидаги сўнгги узилишга олиб келган. Адуд уд-Давла ҳатто Ироққа ҳам ўз тангалари ёзувларига шаҳаншоҳ („Подшоҳлар қироли“) деган провокацион, форсдан келиб чиққан ва мутлақо ноисломий унвонни киритган[31][47].
Адуд уд-Давланинг ворислари бошқарувида
Адуд уд-Давла 983-йил 26-мартда 49 ёшида вафот этган. Ундан катта, аммо мустаҳкамланмаган империя ва тартибга солинмаган мерос қолган[48]. Бувайҳий саркардалари дастлаб Адуд уд-Давланинг иккинчи ўғли Марзубонга Самсам уд-Давла номи билан бай’ат беришган. Ат-Тоий ворисликни тан олиб, Самсам уд-Давлага Шамс ул-Милла унвонини берган[3][49]. Адуд уд-Давланинг Шараф уд-Давла номи билан танилган тўнғич ўғли Ширдил ворисликни тан олишдан бош тортиб, Форсни эгаллаб олган. Шу тариқа Самсам уд-Давла Ироқ билан чекланиб қолган, лекин у ерда ҳам рақибларга дуч келган. Жумладан, Юқори Месопотамия Курд Бадхга бой берилган. Адуд уд-Давланинг иккита кичик ўғли эса Хузистон ва Басрани эгаллаган. Айни пайтда бувайҳийлар салтанатининг шарқий ҳудудларида уларнинг амакиси Фахр уд-Давла ворисликка даъво қилиб, ўзи учун шаҳаншоҳ унвонини талаб қилган[50].
Бувайҳийлар ўртасидаги ўзаро жанжаллар Тоий учун ҳам имкониятлар яратган. Жумладан, Адуд ад-Давла даврида қувилган амалдорлар қайта тикланган, бувайҳий амирларидан бирига қарашли алоҳида сиёсий бирликка айланган Ироқнинг бошқа ҳудуддан бошқариладиган вилоятга айланиш хавфи вақтинча тугатилган[51]. Самсам уд-Давланинг номига бўлса-да, барча тайинловларни расман „Амирул мўмининнинг буйруғи билан“" амалга оширишга қайтган[52]. Бувайҳийларнинг тарқоқлиги халифага жанжаллашаётган амирлар ўртасида ҳакам вазифасида сиёсий рол ўйнаш имконини берарди[53]. тах. 985-йилда халифа сомонийларга ислом чегараларини ҳимоя қилиш учун маблағ ажратган[54], Шараф уд-Давла Хузистон ва Басрани босиб олгандан кейин Самсам уд-Давла ва Шараф уд-Давла ўртасидаги тинчлик битимига воситачилик қилган. 986-йил июн ойида тузилган шартномага биноан Шараф уд-Давла бош амир дея тан олиниб, унинг номи Бағдоддаги жума хутбасига киритилган. Иккала томон ҳам халифанинг расмий ҳокимиятини тан олган[55][56]. Шараф уд-Давла Бағдоддаги дайламийлар ва турклар ўртасидаги тўқнашувларни баҳона қилиб тез орада келишувдан воз кечган ва шаҳарга юриш қилиб, 987-йил январда укасини қўлга олиб, қамоққа ташлаган. 987-йил май ойида халифа уни бош амир дея эътироф этган[56][57].
Шараф уд-Давла қисқа ҳукмронлик қилиб, 988-йил 7-сентябрда вафот этган[56][58]. Икки ўғли вояга етмагани учун унинг ўрнига Баҳо уд-Давла нисбасини қабул қилган укаси Абу Наср Фируз ўтирган. Ат-Тоий ворисликни тан олиб, Баҳо уд-Давлага Дия ал-Милла унвонини берган[3][56]. Баҳо уд-Давла тезда Фахр уд-Давла ҳужумига учраган. Бироқ, икки бувайҳий амирлари тезда келишиб олган. Бу келишувга ҳам халифа ҳакамлик қилган. Амирлар бир-бирларини ўз мулклари устидан ҳукмдор деб тан олишган[58].
Ағдарилиши ва ворислик масаласи
Бувайҳий амирининг қўшинни сақлаш учун маблағи йўқ бўлиб, халифалик хазинасини қўлга киритиш мақсадида қудратли ҳукумат бошлиғи Абул Ҳасан ибн ал-Муаллим маслаҳатига амал қилиб, ат-Тоийни тахтдан ағдарган[3][4][59]. 991-йил 22-ноябрда (381-ҳижрий 12-рамазон) тингловчилар ниқоби остидаги Баҳо уд-Давланинг одамлари халифани қўлга олишган. Халифа саройи талон-тарож қилинаётганда халифа чопонга ўраб, амир қароргоҳига олиб келиниб, у ерда қамоққа олинган[3][4]. Унинг ўрнига амакиваччаси Абул Аббос Аҳмад ал-Қодир номи билан тахтга ўтирган[4][60].
Ат-Тоийнинг амакиваччаси билан муносабатлари кескинлашган эди. 988-йилда унинг ўгай синглиси, эҳтимол, мерос бўйича келишмовчилик туфайли, ат-Тоийнинг ўрнига амакиваччасининг халифа бўлишини хоҳлаётгани ҳақида хабар берган. Аҳмад қўлга тушишдан қутулиш учун бир муддат яшириниб юрган. Тахминан уч йил Басра яқинидаги Батиҳа ботқоғи ҳокими Муҳаззиб уд-Давладан паноҳида бўлган[61][60]. Аҳмад у ердан ат-Тоийга қарши фитна уюштирган. Ўзининг бувайҳийларга содиқлиги ҳақида гапириб, ат-Тоийни турклар тахтга чиқарганига қаршилик кўрсатган[60].
Ат-Тоий 992-йил сентябрда халифалик саройига кўчиб ўтишга рухсат берилгунга қадар ҳибсда қолган. Олдинги келишмовчиликларига қарамай, ал-Қодир унга яхши муносабатда бўлган[4]. Ат-Тоий аввалги тахтдан туширилган халифалар каби кўр қилинмаган. Унга ҳукмрон халифа туфайли муомала қилинган[62]. Ат-Тоий 1003-йил 3-август куни саройда вафот этган. Русафа шаҳрида отаси ал-Мутий ва катта бувиси, ал-Муқтадирнинг онаси Шағаб қабри қаршисидаги мақбарага дафн қилинган[4][5][63].
Ат-Тоийнинг тахтдан туширилиши оқибатлари узоқ давом этган. Ал-Қодирни бувайҳийларнинг қўғирчоғи деб ҳисоблаган шарқдаги Сомонийлар ва Ғазнавийлар сулолалари 999/1000-йилгача меросхўрликни тан олишдан бош тортиб, жума намози ва шу вақтгача зарб этилган тангаларда Ат-Тоий номидан фойдаланишда давом этишган[4][5][64]. Бундан ташқари, тахтдан ағдарилган халифанинг қариндоши Абдуллоҳ ибн Жаъфар Бағдоддаги қамоқхонадан қочишга муваффақ бўлган. У Гилонга қочиб бориб, у ерда ўзини ат-Тоий деб таништирган ва маҳаллий ҳукмдорни ҳам бунга ишонтирган. Бағдод бу даъвогардан хабар топгандан кейингина унинг ҳақиқий шахси ошкор бўлган[64].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Рудаинй, Ал; Сауд, Реэм „Тҳе Роле оф Wомен ин тҳе Бūйид анд Салжūқ Периодс оф тҳе Аббасид Cалипҳате (339-447/9501055&447-547/1055-1152): Тҳе Cасе оф Ирақ“. Университй оф Эхетер (2015-йил 12-июн). Қаралди: 2024-йил 14-апрел.
- ↑ Эл-Азҳари, Т.. Қуээнс, Эунучс анд Cонcубинес ин Исламиc Ҳисторй, 661-1257, Эдинбургҳ Студиэс ин Cлассиcал Исламиc Ҳисторй анд Cултуре. Эдинбургҳ Университй Пресс, 2019 — 85-бет. ИСБН 978-1-4744-2319-9.
- ↑ 3,00 3,01 3,02 3,03 3,04 3,05 3,06 3,07 3,08 3,09 Демирcан 2010, с. 447.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 4,5 4,6 4,7 Зеттерстéэн & Босwортҳ 2000, с. 115.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 Демирcан 2010, с. 448.
- ↑ Доноҳуэ 2003, сс. 13–15, 18.
- ↑ Буссе 2004, сс. 27, 153.
- ↑ Кеннедй 2004, сс. 216, 239.
- ↑ Доноҳуэ 2003, с. 266.
- ↑ Доноҳуэ 2003, сс. 18, 263.
- ↑ Буссе 2004, сс. 143–144.
- ↑ 12,0 12,1 Доноҳуэ 2003, с. 270.
- ↑ Буссе 2004, сс. 44, 143–144.
- ↑ Буссе 2004, с. 153.
- ↑ Буссе 2004, сс. 137–138.
- ↑ Буссе 2004, с. 191.
- ↑ Буссе 2004, сс. 47–48.
- ↑ Буссе 2004, с. 44.
- ↑ 19,0 19,1 Кеннедй 2004, с. 224.
- ↑ Буссе 2004, сс. 44–45, 144.
- ↑ Доноҳуэ 2003, сс. 271–272.
- ↑ 22,0 22,1 Доноҳуэ 2003, с. 271.
- ↑ Буссе 2004, с. 144.
- ↑ Буссе 2004, сс. 48, 144, 151.
- ↑ Буссе 2004, сс. 44–46, 48.
- ↑ Доноҳуэ 2003, с. 273.
- ↑ Буссе 2004, сс. 47–49, 251.
- ↑ Буссе 2004, сс. 49, 51.
- ↑ Буссе 2004, сс. 51–52, 58, 144.
- ↑ Буссе 2004, с. 52.
- ↑ 31,0 31,1 Босwортҳ 1975, с. 275.
- ↑ Босwортҳ 1975, сс. 275–276.
- ↑ Босwортҳ 1975, с. 276.
- ↑ 34,0 34,1 Буссе 2004, с. 58.
- ↑ Буссе 2004, сс. 52, 58, 144.
- ↑ 36,0 36,1 Бüргел & Моттаҳедеҳ 1988, сс. 265–269.
- ↑ Босwортҳ 1975, сс. 274–277.
- ↑ Буссе 2004, сс. 174–179.
- ↑ 39,0 39,1 Босwортҳ 1975, с. 277.
- ↑ Буссе 2004, сс. 58–59.
- ↑ Буссе 2004, сс. 59, 136.
- ↑ Доноҳуэ 2003, с. 121.
- ↑ Буссе 2004, с. 59.
- ↑ Буссе 2004, сс. 135–136.
- ↑ 45,0 45,1 Босwортҳ 1975, с. 278.
- ↑ Буссе 2004, сс. 59–60.
- ↑ Буссе 2004, сс. 60, 176.
- ↑ Буссе 2004, с. 61.
- ↑ Босwортҳ 1975, с. 289.
- ↑ Босwортҳ 1975, сс. 289–291.
- ↑ Буссе 2004, с. 68.
- ↑ Буссе 2004, с. 136.
- ↑ Буссе 2004, сс. 68–69.
- ↑ Буссе 2004, с. 147.
- ↑ Буссе 2004, сс. 65–66, 136.
- ↑ 56,0 56,1 56,2 56,3 Босwортҳ 1975, с. 291.
- ↑ Буссе 2004, с. 66.
- ↑ 58,0 58,1 Буссе 2004, с. 67.
- ↑ Буссе 2004, сс. 69, 304.
- ↑ 60,0 60,1 60,2 Буссе 2004, с. 69.
- ↑ Кüçüкаşcı 2001, с. 127.
- ↑ Буссе 2004, сс. 157–159.
- ↑ Буссе 2004, с. 200.
- ↑ 64,0 64,1 Буссе 2004, с. 70.
Адабиётлар
- Босwортҳ, C. Э. „Иран ундер тҳе Буйидс“, . Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иран, Волуме 4: Фром тҳе Араб Инвасион то тҳе Салжуқс. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1975 — 250–305-бет. ИСБН 0-521-20093-8.
- Бüргел, Ч.; Моттаҳедеҳ, Р. (1988). "ʿАŻОД-АЛ-ДАWЛА, АБŪ ŠОЖĀʾ ФАННĀ ḴОСРОW". ин Яршатер, Эҳсан. Энcйcлопæдиа Ираниcа, Волуме ИИИ/3: Азербаижан ИВ–Баččа(-е) Саққā. Лондон анд Неw Ёрк: Роутледге & Кеган Паул. 265–269 б. ИСБН 978-0-71009-115-4. ҳттпс://ираниcаонлине.орг/артиcлес/азод-ал-даwла-абу-сожа.
- Буссе, Ҳериберт. Чалиф унд Гросскöниг - Диэ Буйиден им Ирак (945-1055) (Герман). Wüрзбург: Эргон Верлаг [1969], 2004. ИСБН 3-89913-005-7.
- Демирcан, Аднан (2010). "Тâи‘-Лиллâҳ" (Туркиш). ТДВ Энcйcлопедиа оф Ислам, Вол. 39 (Şэри̇ф Паşа – Танзаня). Истанбул: Туркие Диянет Фоундатион, Cентре фор Исламиc Студиэс. 447–448 б. ИСБН 978-975-389-632-0. ҳттпс://исламансиклопедиси.орг.тр/таи-лиллаҳ.
- Доноҳуэ, Жоҳн Ж.. Тҳе Буwайҳид Дйнастй ин Ирақ 334 Ҳ./945 то 403 Ҳ./1012: Шапинг Институтионс фор тҳе Футуре. Леиден анд Бостон: Брилл, 2003. ИСБН 90-04-12860-3.
- Ҳанне, Эриc Ж.. Путтинг тҳе Cалипҳ ин Ҳис Плаcе: Поwер, Аутҳоритй, анд тҳе Лате Аббасид Cалипҳате. Мадисон, Неw Жерсей: Фаирлеигҳ Диcкинсон Университй Пресс, 2007. ИСБН 978-0-8386-4113-2.
- Кеннедй, Ҳугҳ. Тҳе Пропҳет анд тҳе Аге оф тҳе Cалипҳатес: Тҳе Исламиc Неар Эаст фром тҳе 6тҳ то тҳе 11тҳ Cентурй, Сеcонд, Ҳарлоw: Лонгман, 2004. ИСБН 978-0-582-40525-7.
- Кüçüкаşcı, Мустафа Сабри (2001). "Кāдир-Биллâҳ" (Туркиш). ТДВ Энcйcлопедиа оф Ислам, Вол. 24 (Кāâнî-и Şîрâзî – Кастамону). Истанбул: Туркие Диянет Фоундатион, Cентре фор Исламиc Студиэс. 127–128 б. ИСБН 978-975-389-451-7. ҳттпс://исламансиклопедиси.орг.тр/кадир-биллаҳ.
- Зеттерстéэн, К. В.; Босwортҳ, C. Э. (2000). "ал- Ṭāʾиʿ Ли-Амр Аллāҳ". ин Беарман, П. Ж.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Волуме Х: Т–У (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. п. 115. дои:10.1163/1573-3912_ислам_СИМ_7323. ИСБН 978-90-04-11211-7. ҳттпс://референcеwоркс.бриллонлине.cом/сеарч?с.қ=ал-+%Э1%Б9%АC%C4%81%CА%БЕи%CА%БФ+Ли-Амр+Алл%C4%81ҳ&с.ф.с2_парент=с.ф.боок.энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2&сеарч-го=Сеарч.
- Qirollik bilgiqutisida nomaʼlum parametrlar qoʻllangan sahifalar
- Abbosiy xalifalari
- 929-yilda tugʻilganlar
- 1003-yilda vafot etganlar
- Abbosiy xalifalarning oʻgʻillari
- Taxtdan tushirilgan monarxlar
- Buvayhiylar sulolasi kishilari
- 10-asr Iroqda
- Buvayhiylar sulolasining mahbuslari va asirlari
- X asr Abbosiy xalifalari